moodle
e-edu
Nazorat va hisobot dasturi
Moodle qo'llanma
O'zbekiston OTMlar reytingi
Фото-галерея
  • Бухоро давлат тиббиёт институти АЛ ва КҲК билан ишлаш бўлими

    Ўзбекистон Республикаси Таълим тўғрисидаги Қонун ва Кадрлар тайёрлаш миллий дастури сифат босқичи вазифаларини амалга ошириш, таълимни ривожлантиришга оид Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари, Фармойишлари, Қарорлари, Вазирлар Маҳкамаси Қарорлари, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги буйруқлари, Ҳайъат қарорлари ижросини таъминлаш ҳамда Олий таълим муассасалари  ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўртасида амал қилиб келинаётган ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш йўналишида институтнинг турдош тиббиёт коллежлари ва ҳузуридаги академик лицейлар билан олиб борилаётган фаолиятини янада такомиллаштириш, улардаги таълим-тарбия, ўқув-услубий жараёнлар, адабиётлар, ахборот таъминоти сифатини янада яхшилаш, педагог кадрлар билан таъминланиши ва уларнинг касбий маҳоратини ошириш йўналишида ҳамкорлик алоқаларини амалга оширади.

    Бўлимнинг мақсади:

    Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқув жараёни, ўқув-услубий, маънавий-маърифий, ташкилий-услубий ва илмий-тадқиқот ишларини самарали ташкил этиш, такомиллаштириш ва ривожлантиришда институт томонидан илмий-методик, ташкилий ва амалий ҳамкорлик кўрсатиш масалаларини мувофиқлаштиришдан иборат.

    Бўлимнинг асосий вазифалари:

    Академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида таълим-тарбия ва илмий-тадқиқот жараёнларини янада фаоллаштириш, уларда меъёрий-услубий, ўқув-ташкилий ва ахборот-ресурс таъминоти сифатини ошириш натижасида ўқувчиларга берилаётган назарий билимлар ва амалий кўникмаларни янада мустаҳкамлаш, битирувчи ёш мутахассисларни иш билан таъминлашга, ўрта-махсус, касб-ҳунар таълими билан олий таълим ўртасида узвийлик ва узлуксизликни янада мустаҳкамлашга кўмаклашишдан иборат.

    Бухоро давлат тиббиёт институтининг тасарруфида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 1 июлдаги 131-қарори ва   1-иловасига мувофиқ қуйидаги академик лицей ва тиббиёт коллежлари бириктирилган:

          1. 1-сон Бухоро академик лицейи; 

          2. 2-сон Ғиждувон академик лицейи; 

          3. Бухоро тиббиёт коллежи;

          4. Ғиждувон тиббиёт коллежи;

          5. Афшона тиббиёт коллежи;

          6. Қоракўл тиббиёт коллежи;

          7. Навоий тиббиёт коллежи;

          8. Зарафшон тиббиёт коллежи;

          9. Хатирчи тиббиёт коллежи.

  • Бахронова Зубайда Саидовна

    АЛ ва КҲК билан ишлаш бўлими бошлиғи

    E-mail:   buxdti_al_khk@edu.uz

    Телефон:   (8 365) 223-12-29

    Қабул кунлари:  Душанбадан жумагача,

    (соат 10:00 дан 17:00 гача)

    Бахранова Зубайда Саидовна 1990 йилда Бухоро давлат педагогика университетининг “Рус филологияси” факультетини  тугатган. Маълумоти олий.

    1990 йилда Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти ташкил этилганидан буён, дастлаб “Тиллар” кафедрасида ўқитувчи, 1996 йилдан эса кадрлар бўлими бошлиғи, 2015 йилдан Тошкент давлат стоматология институти Бухоро филиали маънавий ва маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари ва 2017 йил февраль ойидан бошлаб, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари билан ишлаш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келмоқда.