moodle
e-edu
Nazorat va hisobot dasturi
Moodle qo'llanma
O'zbekiston OTMlar reytingi
Фото-галерея
  • "Акушерлик  ва гинекология " кафедраси 1992 йил 13 августда ташкил этилган. Кафедрани профессор М.Н.Негматуллаева, доц. Ибрагимов А.А, доц.Рашидова А.М.доц. Хотамова М.Т.,  т.ф.н.Рустамова Г.Т., т.ф.н.Каримова Н.Н.,  т.ф.д. Амонов И.И. бошкариб келган. 1992 – 2001 йилгача кафедрада – Р.А.Пулатова, Ш.С.Исомитдинов, М.Р.Курбонов, М.А.Самадова, Х.Зикриллаева, Н.С. Надырханова, М.А. Самадова ва бошкалар фаолият курсатган .  2014йилдан ҳозирги кунга қадар, доц. Ихтиярова Г.А. кафедра мудири.

           

    Негматуллаева М.Н.

    1992-2012 йиллар

     

    Амонов И.И.

    2007-2009 йиллар

     

    Каримова Н.Н

    2012-2013 йиллар

    Ихтьиярова Г.А.

    2013 йилдан хозирга кадар

    Акушерликва гинекология кафедраси Бухоро шахар тугрук комплексида жойлашган.

    Манзил: Бухоро шаҳар Махоса п. Шифокор-кўчаси

    Ассистентлар сифатида кафедрада т.ф.н Каримова Н.Н.,т.ф.н Саркисова Л.В.,  т.ф.н Туксанова Д.И., Ахмедов Ф.К., Курбанова  З.Ш., фаолият олиб бормоқда.

    Кафедрада 1 та доцент Ихтиярова Г.А., 3 та фан номзодлари: Каримова Н.Н., Саркисова Л.В., Туксанова Д.И., изланувчилар (Ахмедов Ф.К., Курбанова  З.Ш.) ўз илмий-изланишларини олиб бормоқдалар.

    Кафедра даволаш, тиббий педагогика факультетининг IV-курс "Акушерлик” V-курс ”Гинекология” ва стоматология факультетининг IV-курс "Акушерлик ва гинекология”, ОМХ факультетининг II -курс "Акушерлик ва гинекология хамширалик иши”  фани бўйича ўқитади. Кафедрада ўқув аудиториялари 6 та маърузалар учун маърузахона 1та, 4та компютер ва 1та проектор, 1 та принтер мавжуд. Ҳар бир фан бўйича намунавий дастур асосида мажмуалар ўзбек рус тилларида чоп этилган. Талабалар учун ўқув жараёни замонавий янги педогогик технологиялардан фойдаланган ҳолда олиб борилади.

    Ўзбекистонда чиқариладиган тиббиётга оид журналларда 100га яқин илмий макола ва тезислар МДХ давлатларда тиббиёт журналларида кафедра аъзолари томонидан 50та илмий макола ва тезислар чоп этилган, кафера аъзолари томонидан 6та методик қўлланма ва 4та монография нашр этилган.

    Кафедра доимий равишда ТошТА, Тош.МА, ТошИУВ, СамМИ даги ”Акушерлик ва гинекология” кафедраси ўқитувчилари, профессорлари билан мулоқот юритишади.

    Кафедрадаги  таркиби :

    1. Ихтиярова.Г.А. т.ф.н. доц – кафедра мудири

    2. Хатамова. М.Т. т.ф.н. доцент

    3. Саркисова .Л.В. т.ф.н. катта укитувчи

    4. Каримова. Н.Н. т.ф.н. катта укитувчи

    5. Туксанова .Д.И. т.ф.н. катта укитувчи

    6. Ашурова .Н.Г. т.ф.н. катта укитувчи

    7. Рахматуллаева . М. М. Т.ф.н. катта укитувчи

    8. Хамдамова. М. Т. –катта укитувчи

    9. Ахмедов .Ф. К. – кафедра ассистенти

    10. Курбанова . З.Ш. – кафедра ассистенти

  • Ихтиярова Гулчехра Акмаловна

    Тиббиёт фанлари номзоди, доцент "Акушерлик ва гинекология" кафедраси мудири

    2007 йилда тиббиёт фанлари номзоди, 2016 йилда доцент.

    Г.А. Ихтиярова илмий излананишлар жараёнида 100 дан ортиқ илмий мақолалар муаллифи мақолалари хорижий тиббиёт журналларида ва Ўзбекистон тиббиёт журналларида чоп этилган. 2 та Монография муаллифи ва 1 та грант соҳиби.

    Чет эл олий укув юртлари билан хамкорлик килган холда Москва, Сочи, Хиндистон, Германияда хар йил мунтазам малака ошириб келмокда.  

    2014 йил 16 декабрда Г.А. Ихтиярова  Узбекистон Республикаси Хотин-кизлар «Олима» уюшмаси Хоразм вилояти булими  утказган ХХI - аср интеллектуал авлод асри «Соглом бола йили» давлат дастури доирасида Илмий-амалий конференциясида «Болани соглом тугилишида, она хавфсизлик гаровидир» мавзуси билан катнашди.  У 2014 йилдан буён  БухТИ «Олима» аёллар уюшмаси  аъзоси сифатида фаолият юритиб келмокда.2015 йилдан институт жаррохлик фанлараро комиссияси котиби сифатида  фаолият курсатиб келмокда.

    2015 йил Г.А. Ихтиярова “Энг яхши педагог ” танловида фахрли I-уринни эгаллади.

    Г.А. Ихтиярова хар йили ёш  кадрлар тайёрлашга ва уларнинг юткларга эришишларига уз хиссасини кушмокда.     

  • 2015 йил  декабр ойида кафедра ассистенлари томонидан Бухоро шахрида  утказган ХХI-аср интеллектуал авлод асри «Соглом бола йили» давлат дастури доирасида Илмий-амалий конференцияси «Болани соглом тугилишида, она хавфсизлик гаровидир» мавзуси билан  утказилди.

    2016-2017 ўқув йилида кафедра ассистентлари томонидан 6 нафар талаба ТИЖга қатнашиб, шундан 2нафар талаба фахрли ва 4нафар талаба совринли ўринга эга бўлган.

    2014-2015 ўқув йилида кафедра магистри Дустова Нигора республикада бўлиб ўтган "ХХI аср интелектуал авлод асри ” номли анжуманда Ўзбекистон Республикасида ІІ-ўринни эгаллади.

    2014-2015 ўқув йилида кафедра магистри Аслонова Махлиё Бухоро вилоятида бўлиб ўтган " ХХI аср интелектуал авлод асри ” номли анжуманда Ўзбекистон Республикасида ІІ-ўринни эгаллади.

    2016-2017 ўқув йилида кафедра барча ассистентлари томонидан 2 та “Акушерликда хамширалик иши”, “гинекологияда хамширалик иши” мавзусида электрон дарслик яратилди.

    2016-2017 ўқув йилида кафедрада мудири Г.А. Ихтиярова ва ассистанти Ахмедов Ф.К. томонидан 1 та грант яратилди.

    2016-ўқув йилида кафедрада илмий изланувчиси Нажмитдинова Д.Ф. томонидан 1 та грант яратилди.

    2016-2017 ўқув йилида кафедрадаассистентлари 10 нафар магистрларни наъмунали хулк ва аъло бахоларга тугатишлари учун уз хиссалари кушишди.

    Кафедрада 2017 укув йилига кадар 4 та укув кулланма, 2 та электрон дарслик, 5 та монография, 40 та укув услубий кулланма, 2 та грант, 1 та патент мавжуд.

    Кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан чоп этилган илмий мақолалар:

    Илмий ишлар

    Тезислар

    Мақолалар

     

    Йиллар

    Махаллий

    Хорижий

    Махаллий

    Хорижий

    2014-2015

    10

     

    22

    2

    2015-2016

    11

     

    20

    2

    2016-2017

    13

    -

    25

    4