moodle
e-edu
Moodle qo'llanma
O'zbekiston OTMlar reytingi
Фото-галерея
  •  Ахборот ресурс маркази тарихи

         Бухоро Давлат тиббиёт институти тасарруфида 1991 йилдан бошлаб кутубхона ташкил этилди.  Кутубхона дастлаб Тошкент тиббиёт академияси ва тиббиёт институтлари кутубхоналаридаги мавжуд китоб сақлаш фондлари ҳисобидан тўлдирилган.  Кутубхона фонди 1996 йилга келиб 28000 нусхани  ташкил этган. Бугунги кунда эса умумий адабиётлар фонди  160229  нусхани ташкил этади.

         Кутубхонага 1991-1992 йилгача  Н. С. Комилова, 1992-1996 йилларда      Л. П. Мошеева, 1996-2006 йиллар  Ж.Ҳ Наврўзова, 2006-2010 йилгача       А.Ҳ. Ҳусенов, 2011 -2012- йилларда физика фанлари  номзоди, доцент С.О.Саидов,  2012-2013йилларда Ў.Ў. Ходжаев, 2013 йил сентябрдан – 1декабргача  химия фанлари номзоди, доцент  И.И.Назаров; 2014 – 2017 йиллар давомида тарих фанлари номзоди, доцент  Б.З.Ўринова   раҳбарлик қилди. 2017 йилнинг август ойидан  бошлаб АРМ директори вазифасига      Д. М. Алиева тайинланди. Ўзбекистон    Республикаси   Президентининг «Республика аҳолисини ахборот-кутубхона билан таъминлашни ташкил этиш тўғрисида» ги 2006 йил    20 июнь қарорига асосан кутубхона     тизимлари бирлаштирилиб АРМ       (Ахборот ресурс марказлари) ташкил этилди.

    Марказ ходимлари:

     

    Наврўзова Джамила Ҳалимовна

    Ахборот-кутубхона ресурсларини бутлаш, каталоглаштириш ва тизимлаштириш бўлими мудири

     Шарипова Рохат Атоевна

    Ахборот-кутубхона технологиялари бўйича етакчи мутахассис

     Садуллаева Матлуба Насруллаевна

    Ахборот-кутубхона ресурслари билан хизмат кўрсатиш бўлими мудири

     Нажметдинова Наргиза Сайфетдиновна

    Ахборот-кутубхона технологиялари бўйича етакчи мутахассис

     Юсупова Зебинисо Яхёевна

    кутубхоначи

     Тошева Феруза Азимовна

    Кутубхоначи

     Ситдыкова Мехринисо Латифовна

    Библиограф

     Хакимова Раъно Саттаровна

    Библиограф

     Ҳасанова Хилола Акрамовна

    Кутубхоначи

     Саидова Раҳимажон Рустамовна

    Кутубхоначи

     Хусенова Шахноз Ахтамовна

    Кутубхоначи

    Бақоева Розия Шамсиддиновна

    Кутубхоначи

    Рахматова Музайям Файзиевна

    Кутубхоначи

    Эргашова Зебинисо Анваровна

    Кутубхоначи

      АРМнинг  3та  тармоқ  кутубхонаси мавжуд бўлиб, улар:

    1. Когон тумани тармоқ кутубхонаси;
    2. Бухоро тумани тармоқ кутубхонаси;
    3. Талабалар турар жойида жойлашган тармоқ кутубхонаси.                    

    АРМ  6 бўлимдан  иборат  бўлиб, булар:

    * Қабул қилиш,  комплектация ва каталогизация бўлими

    * Илмий-услубий бўлим

    * Маркетинг ва информацион хизматларни кўрсатиш бўлими

    * Электрон информация ресурслари ва адабиётлар бўлими

    *Информацион технологиялар бўлими

    *Китоб   фондини сақлаш бўлими

    Қабул қилиш,  комплектация ва каталогизация бўлими;

             Ўзбекистон   Республикаси   Президентининг    2011 йил  20 майда    қабул  қилинган   “Олий   таълим   муассасаларининг  моддий- техник   базасини   мустаҳкамлаш   ва юқори  малакали  мутахассисларини тайёрлаш  сифатини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари  тўғрисида ” ги  қарорида   таълим   муасcасалари   АРМини замонавий   дарсликлар,   ўқув   қўлланмалар  ва   маълумот  ахборот нашрлари,    ўқув   илмий   адабиётлар   билан  таъминлашга   алоҳида урғу берилган.                                                 Институтимиз   АРМга доимий   равишда   республикамизда   ва хорижда   чоп этилаётган    тиббиётга   оид  адабиётлар   харид  қилинмоқда.   

            АРМ учун зарур  бўлган   адабиётларга  Ўзбекистон  Республикасининг нашриётлари билан шартномалар тузиб, адабиётлар олинади.  Фойдаланувчилар   томонидан кўп  сўраладиган    адабиётларга  буюртмалар   берилади. 2014 йилда бўлимда олий ва ўрта махсус   касб-ҳунар таълимини ривожлантириш марказидан 1004 нусха Тошкент молия институтидан 35 нусха “Шарқ Зиёкори” ва бошқа нашриётлардан 200 нусха  дарслик ва ўқув  қўлланмалар  олинди.

           АРМ фақат мутахассислик йўналишидаги дарсликлар билан чекланиб қолмай, балки  бадиий   адабиётлар   билан   ҳам  таъминланмоқда.   Институтимиз АРМ фондида умумий  32174 дан ортиқ бадиий адабиётлар мавжуд.

            Бўлим ходимлари ҳар йили вақтли  матбуот нашрларига  обуна   ишларини   ташкил   қилиб,  50 дан    ортиқ   номдаги   матбуот  нашрлари  картотекасини  юритади. Шундан  30  номда  газета  ва  20 номда  журнал   бўлиб, 5 йиллик газета,  журнал тахламлари мавжуд.

     Илмий-услубий бўлим

           Бухоро давлат  тиббиёт  институти  АРМнинг   Илмий-услубий бўлимида фойдаланувчилар ва профессор-ўқитувчилар ҳамда аспирантлар учун библиографик кўрсаткичлар, қўлланмалар, рўйхатлар тузиб чиқилади. АРМдаги илмий адабиётлар, монографиялар, авторефератлар ва диссертациялардан фойдаланиб профессор-ўқитувчилар, клиник ординаторлар, магистр ва талабалар учун тавсия рўйхатлари тузиб чиқилади ва улардан самарали фойдаланишади.

    Инглиз тилида чоп этилган тиббиётга оид адабиётларга бугунги кунда талаб ортиб бормоқда. Буни инобатга олган ҳолда чет тилидаги адабиётларнинг тиббиёт мутахассислари учун тавсия кўрсаткичлари тузиб чиқилади. Бу адабиётларнинг электрон шаклини яратиш устида иш олиб борилмоқда. Бўлим йиллик ҳисоботлар ва иш режалар устида иш олиб боради, маънавий-маърифий тадбирларни ташкиллаштириш ва ўтказишда фаол қатнашади. Бўлим ходимлари томонидан муҳим саналарга бағишланган оммавий тадбирларда адабиётлар кўргазмалари ташкил қилинади. Бундан ташқари турли илмий анжуманлар мақолалар тўпламлари, барча ресурсларнинг  электрон шаклларидан фойдаланиш учун 2 та интернетга ва корпоратив тармоқга  уланган компьютер мавжуд.

    Доимий равишда янги олинган адабиётлар билан таништириш мақсадида янги ресурсларнинг тақдимоти ўтказилади. Ходимлар институт, шаҳар, вилоят ва республика миқиёсида ўтказиладиган турли илмий анжуманларда китоб кўргазмалари ташкил этишади.

    Маркетинг ва информацион хизматларни кўрсатиш бўлими;

           Бўлимда китоб фонди   75705  нусхани ташкил этади. Асосан табиий фанлар, ижтимоий гуманитар ва тиббиёт фанлари бўйича дарслик ва ўқув қўлланмалар мавжуд.

         Фойдаланувчиларга адабиётлар  ўн  кун муддатга берилади, мавсум давомида олиб фойдаланадилар, фойдаланувчилар АРМдан олган барча адабиётларни эҳтиёт қилишлари, уларни белгиланган муддатда қайтаришлари шарт.

         Бўлим фаолиятининг самарали бўлиши учун янги тизимда ишлар олиб борилмоқда.

         Замонавий ахборот  технологияларидан фойдаланган ҳолда хизмат кўрсатилади.

          Бўлимда   йилнинг муҳим саналарига бағишлаб оммавий тадбирлар билан бирга доимий  адабиётлар кўргазмаси ташкил этилади. Жумладан:

    *Китоб тафаккур  гулшани

    *Камолот кутубхонаси

    *Янги адабиётлар

    *Ахборот бурчаги

    *Президент асарлари, мустақил тараққиёт йўлида в.б.

    Бўлим вилоятимиздаги бошқа Олий ўқув юртлари ва бошқа  ташкилотлар билан ҳамкорликда фаолият олиб боради.                                                                                                                                                                                                                             

     Электрон информация ресурслари ва адабиётлар бўлими;

          Бўлимда электрон ресурслар 2000 дан ортиқ нусхани ташкил этади. Профессор-ўқитувчилар ва талабаларга янги-янги электрон-ресурслар яъни дарслик, ўқув қўлланмалар, маъруза матнларининг электрон шакли орқали хизмат кўрсатиш амалга оширилмоқда. Кам нусхадаги ва янги келган китобларнинг сканер асосдаги электрон варианти яратилмоқда. Ҳозирда 3000 га яқин электрон-ресурслар манбаи жамланган. Улар таълим йўналишлари ва фанлар бўйича ажаратилган.

    Ахборот-ресурс марказига янги ахборот-технологияларни жорий этиш мақсадида Пентум ИВ русумдаги компютерлар ва оргтехникалар ажратилган. Ҳозирги кунда жами 30 та компютер, 2 та сканер, 2 та принтер ва 1 та нусха кўчириш аппарати ишлаб турибди.

    Компютерлар институт локал тармоғига уланган ва Интернет  халқаро ахборот-тармоғига боғланиш имкони яратилган.

    Зиёнет ахборот таълим тармоғи манбаларидан фойдаланиш имкони яратилган ва миллий маънавий-ахлоқий қадриятларни кенг тарғиб қилиш ва халқнинг маданий-тарихий меросидан баҳраманд бўлишни таъминлаш, маънавий бой ва уйғун камол топган шахснинг ижодий ўсиши учун китоб фондлари, маълумотларнинг электрон базалари, Интернет ресурслари орқали зарур даражадаги хизматлар ко‘рсатилмоқда.

       Шу жумладан   Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23   февралдаги “2011-2015 йилларда ахборот коммуникатсион технологиялари асосида ахборот-кутубхона ва ахборот ресурслар билан хизмат кўрсатишни такомиллаштириш чора тадбирлари тўгърисидаги қарорига асосланиб, коорпоратив ахборот-ресурс марказларининг автоматлаштирилган тизими АРМАТ-У дан Республика йигъма,электрон каталогини яратишда Бухоро давлат тиббиёт институте электрон базасида бир қанча ишларни амалга оширилди. Йигъма элеcтрон маълумотлар базасини шакллантиришда ахборот-кутубхона фондига келиб тушаётган  библиографик ахборотларни автоматлаштирилган тарзда йигиб, ишлов бериш, сақлаш  орқали амалга оширилди. Коорпаратив тармоқда 5572 та  библиографик маълумот ва 2580 та  адабиётнинг тўлиқ матни шакллантирилган.

    Информацион технологиялар бўлими

           Информацион технологиялар бўлими АРМ ўқув залида жойлашган бўлиб, бу ерда ижтимоий фанларга оид, ўзбек, рус, инглиз ва немис тилларидаги тиббиётга оид адабиётлар, Президент асарлари, газета ва журналлар  мавжуд.

         Талабаларга қулайлик яратиш мақсадида ўқув залида 2 та қиш-ёз кондиционери ўрнатилган, зал интернетга уланган янги русумдаги компьютерлар, сканер билан жиҳозланган. Ходимлар фойдаланувчиларнинг талаб ва хоҳишларини инобатга олган ҳолда барча ресурсларнинг электрон шаклини яратиб, талабаларга кераклисини тезда топиб беришга ҳаракат қилишади. Доимий равишда янги олинган адабиётлар тақдимоти, турли муҳим саналарга бағишлаб   адабиетлар кургазмалари  ташкил этилади.

     Китоб   фондини сақлаш бўлими

          АРМнинг  китоб  фондини сақлаш бўлимида 10000 дан ортиқ кўп нусхадаги ва кам сўраладиган адабиётлар сақланади. Фонддаги ресурслардан КАА (кутубхона ахборот алмашинуви) орқали турли коллеж, институт ва лицей талабалари ҳам бемалол фойдалана олишади. Бундан ташқари бўлимда 50 номдаги вақтли  матбуот нашрлари шундан 31номдаги газета ва 21 номда Ўзбекистонда чоп  этиладиган  журналлар ҳам сақланади. Доимий равишда даврий нашрларда чоп этиладиган турли мавзулардаги мақолаларнинг “ Қонун ва фармонлар”, “Сиёсий мақолалар” ва “Соғлом турмуш тарзи“ каби  тематик картотекалар тўлдириб борилади.

     

             

  • Алиева Дилшод Мусаевна

    Ахборот-ресурс маркази директори

    Туғилган йили: 24.03.1961

    Тамомлаган: 1980 й. Ибн Сино номли медицина билим юрти ,1991 й. Бухоро давлат педагогика институти(сиртқи)

    Алиева Дилшод Мусаевна  1961 йилнинг 24-мартида Бухоро вилоятининг  Ромитан туманида туғилган. 1978 - йилда Бухоро шаҳридаги 17-сон ўрта мактабни тугатган.

    1980 йилда Абу Али Ибн  Сино номли тиббиёт  билим юртини,  1986 -йилда Бухоро  давлат  педагогика  институтининг  Чет тиллар  факултетини  инглиз тили йўналиши бўйича, 2-мутахас - сислик бўйича  тарих  ва  жамиятшунослик  факультетини  1991- йилда муваффақиятли тугатган.  

    Меҳнат фаолиятини 1978-йилда Бухоро вилоят касалхонасида ҳамшира сифатида бошлаган.

    Кейинчалик 19-ўрта мактабда ўқитувчилик фаолиятини бошлаган. 1989 – 1995 – йиллар давомида 13-сон  ўрта мактабда ва  Ўқитувчилар малака ошириш  институтида ўқитувчилик қилган.

    Ўз фаолияти давомида “Курортсозлик” ХРСУ да кадрлар бўлимида, Ф.Хўжаев ноҳияси Халқ судида  канцелярияси  бўлим бошлиғи лавозимида ишлаган.

    2014 – йилдан Тошкент давлат стоматология институтининг Бухоро филиали Ахборот – ресурс марказида раҳбарлик қилиш билан биргаликда “ Ижтимоий фанлар “ кафедрасида талабаларга “Ўзбекистон тарихи” , “Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти“ фанларидан сабоқ бериб келди. 

    Ўз фаолияти давомида Д. М. Алиева бир неча марта Тошкент шаҳрида ахборот технологияларини ўрганиш бўйича малака ошириб, тегишли сертификатлар олган. “Марказий Осиё”  Халқаро конференциясида ўз маърузаси билан қатнашди. Шунингдек республика, вилоят ва шаҳар миқёсида ўтказилган илмий, маданий - маърифий анжуманларда иштирок этиб келган.