moodle
e-edu
Moodle qo'llanma
O'zbekiston OTMlar reytingi
Фото-галерея
    1. Тиббий ва биологик кимё кафедраси тарихи

     «Тиббий ва биологик кимё» кафедраси 1991 йилдан дастлаб иккита кафедра сифатида ўз фаолиятини бошлаган. Булар «Биологик кимё» кафедраси кафедра мудири б.ф.д. Рахматов Н.А. ва «Умумий ва биоорганик кимё» кафедраси кафедра мудири Амонов М.Р.

          1993 йилдан институт ректорининг буйруғи билан икки кафедра қўшилиб «Биологик ва биоорганик кимё» кафедраси деб номланди кафедра мудири лавозимига Рахматов Н.А. тайинланди.1995 йилдан 2002 йилгача кафедрани доцент Амонов М.Р., 2002 йилдан 2013 йилгача к.ф.н., доцент Назаров И.И. бошқарди.

          2005 йил март ойидан бошлаб кафедрага «Бионеорганик, биоорганик ва биологик кимё» номи берилди.

    2013-2015 йилларда кафедрани к.ф.д., профессор Ёриев О.М., бошқарди.

    2015 йил кафедра номи ўзгариб “Тиббий ва биологик кимё кафедраси номи берилди.

    2016 йилдан бошлаб кафедрани б.ф.н., доцент Шукуров И.Б. бошқармоқда.

    Кафедра аъзолари қуйидаги илмий йўналиш бўйича илмий ишлар олиб бормоқда: “Табиий ва синтетик полимерлар асосида турли полимер композициялар яратишни илмий асослари” Юқоридаги мавзу бўйича 6 та номзодлик ва 2 та докторлик диссертацияси ҳимоя қилинди. Кафедрада илмий салоҳият 72% .

     

    1. Тиббий ва биологик кимё кафедраси ўқитувчилари ҳақида маълумот

    Шукуров Илҳом Болтаевич биология фанлари номзоди, доцент. 17.04.1962 йилда Бухоро вилояти, Қоракўл туманида туғилган.1991 йилдан Бухоро давлат тиббиёт институтида ишлаб келмоқда. Ўзбекистон Фанлар академиясига қарашли Биохимия институтида 22.05.2004 йил номзодлик диссертациясини ҳимоя қилди. Ҳозирги кунда кафедра мудири лавозимида ишлаб келмоқда.

    Назаров Илхом Исакович кимё фанлари номзоди, доцент.1961 йил 28 октябрда Бухоро вилояти, Шофиркон туманида туғилган. 1991 йил 12 октябрда 02.00.06 юқори молекулали бирикмалар кимёси соҳасида номзодлик диссертациясини ҳимоя килган.

    Хайруллаев Чори Қазақович техника фанлари номзоди, доцент. 1950 йил

    2 апрелда Бухоро вилояти, Қоракўл туманида туғилган. 1986 йилда номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган.

    Амонова Хикоят Иноятовна техника фанлари номзоди, доцент.1966 йил 2 мартда Бухоро вилояти, Шофиркон туманида туғилган.2009 йил 12 сентябрда 02.00.16 юқори молекулали бирикмалар кимёси соҳасида номзодлик диссертациясини ҳимоя килган.

    Мажидов Абдунаби Амонович ассистент. 1960 йил 9 декабрда Бухоро вилояти, Бухоро туманида туғилган. 1992 йилдан бошлаб Бухоро Давлат Тиббиёт Институтида ишлаб келмокда. “Табиий ва синтетик полимерлар асосида полимер композициялар яратиш.” соҳасида илмий иш олиб бормоқда.

    Эшонқулов Алижон Ҳайдарович ассистент. 22 март 1975 йилда Бухоро вилояти, Қоракўл туманида туғилган. 2007 йилдан бошлаб Бухоро Давлат Тиббиёт Институтида ишлаб келмокда. “Маҳаллий буғдой навларидан оқсил моддаларини олиш ва уларнинг хусусиятларини ўрганиш” мавзусида илмий изланишлар олиб бормоқда.

    Раҳматов Шокир Ботирович ассистент. 18 июнь 1991 йилда Бухоро вилояти, Қоракўл туманида туғилган. 2016 йилдан бошлаб Бухоро Давлат Тиббиёт Институтида ишлаб келмокда.

    1. Кафедрадамаънавий ва маърифий ишлар

    Талабаларнинг маънавий қиёфасини шакиллантириш Ватанга муҳаббат, миллий истиқлол ғояларига садоқат ва миллий қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, ҳар жиҳатдан вояга етказиш ҳар бир педагогнинг асосий вазифасидир.

      Бу борада “Тиббий ва биологик кимё” кафедрасида тасдиқланган режа асосида ғоявий сиёсий, маърифий, тарбиявий тадбирлар амалга оширилмокда. Бу тадбирлар етакчи мутахасислар иштирокида ўтказилмоқда. Бу тадбирлар қаторига қуйидагиларни келтириш мумкин: “Диний оқимлар ва секталарнинг мақсад муддаолари”, “Президент асарлари ватанпарварлик ва ватан келажаги ҳақида”, “Огоҳликка даьват”, “Гиёҳвандлик ва ОИТС га қарши кураш”, “Огоҳликни мен қандай ҳис этаман”, “Шифокорлик – олий касб”, “Кониститутция, маьнавият ва мафкура”, “Жаннат – оналар оёғи остида”, “Хотира ва қадр моҳияти”.

    Юқорида санаб ўтилган тадбирлар талабалар турар жойида , машғулотлар давомида ҳамда кафедрага беркитилган академик лицей ва касб ҳунар коллежларида ўтказиб турилади.

    1. Кафедранингўқув ишлар

    Кафедра профессор ўқитувчилари 1 курс даволаш ва тиббий педагогика факультети талабаларига тиббий кимё фанидан 32 соат маъруза, 90 соат амалий машғулот ва 40 соат лаборатория ишлари, 2 курс даволаш ва тиббий педагогика факультети талабаларига биологик кимё фанидан 32 соат маъруза, 110 соат амалий машғулот ва 20 соат лаборатория ишлари, 1 курс Олий ҳамширалик иши талабаларига биологик кимё фанидан 18 соат маъруза, 36 соат амалий машғулот ўқув машғулотларини ўтиб келмоқдалар. Машғулотлар янги педагогик технологиялар ҳамда ахборот коммуникацион технологиялар асосида ўтилади. Кафедранинг барча ўқув хоналари замонавий жиҳозланган. Кафедра ходимлари томонидан 3 та ўқув қўлланма, 3 электрон дарслик ва кўплаб услубий қўлланмалар тайёрланган.Шунингдек дарс жараёнларида фойдаланиш учун ўқув услубий мажмуалар, барча мавзулар бўйича ўқув мультимедиалари тайёрланган.

    1. Кафедранингилмий йўналиши

    Кафедра аъзолари қуйидаги илмий йўналиш бўйича илмий ишлар олиб бормоқда: “Табиий ва синтетик полимерлар асосида турли полимер композициялар яратишни илмий асослари”.

    Юқоридаги мавзу бўйича 6 та номзодлик ва 2 та докторлик диссертацияси ҳимоя қилинди.

    Ушбу мавзу бўйича олинган натижалар асосида тайёрланган мақолалар ва тезислар республика миқёсидаги ва халқаро журналларда ҳамда илмий конференцияларда эълон қилиниб борилмоқда.

    Олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида кафедра ходимлари 2014 йилда кимёвий технология йўналишда “Крахмал ишлаб ишлаб чиқариш янги технологияси” мавзуси билан VII Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар Вилоят ва Республика кўргазмасида, 2015 йилда кимёвий технология йўналишда “Совун ишлаб чиқаришнинг янги технологияси” мавзуси билан VIII Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар Вилоят ва Республика кўргазмасида иштирок этди.

     

    1. Кафедрада илмий салоҳият

    Кафедрада илмий салоҳияти 72%. Кафедрада 1 та фан доктори, профессор, 4 та фан номзоди, доцентлар фаолият кўрсатади.

    Кафедра профессор-ўқитувчиларига иқтидорли талабалар беркитилиб қўйилган бўлиб, улар тузилган режа асосида илмий ишлар олиб бормоқдалар. Иқтидорли талабалар ўзларининг илмий изланишларидан олган натижалари билан талабалар илмий жамияти конференцияларида маьрузалари билан иштирок этиб келмоқдалар. Талабалар илмий иши республика миқёсида ўтказилган халқаро конференцияларда чоп этилган. Иқтидорли талабаларимиз “Кимё” фанидан ўтказилган республика фан олимпиадаларида муносиб иштирок экмоқдалар. Кафедрада иқтидорли талабалар учун “Қизиқарли кимё” тўгараги ташкил этилган.

     

  • Шукуров Илхомжон Болтаевич

    Тиббий ва биологик кимё кафедраси мудири

    Qo'shimcha ma'lumotlar:

    1984-1985 йй. - "Ўзбекгазпром” марказий илмий изланиш лабораторияси техник ходими

    1985-1986 йй. - Бухоро вилояти Қоракўл тумани марказий омонат кассаси инспектори

    1986-1991 йй. - Бухоро давлат педагогика институти талабаси

    1991-1992 йй. - Бухоро давлат тиббиёт институти “Биокимё” кафедраси катта лаборанти

    1992-1993 йй. - Бухоро давлат тиббиёт институти “Биокимё” кафедраси ассистент-стажёри

    1993-2000 йй. - Бухоро давлат тиббиёт институти “Биокимё” кафедраси ассистенти

    2000-2005 йй. - Бухоро давлат тиббиёт институти “Бионеорганик, биоорганик ва биологик кимё” кафедраси катта ўқитувчиси (ўриндошлик асосида стоматология факультети декан муовини)

    2005-2006 йй. - Бухоро давлат тиббиёт институти “Бионеорганик, биоорганик  ва биологик киме”кафедраси доцент вазифасини бажарувчиси

    2006-2012 йй. - Бухоро давлат тиббиёт институти “Бионеорганик, биоорганик ва биологик химия” кафедраси доценти (ўриндошлик асосида “Маркетинг”бўлими бошлиғи)

    2012-2016 йй. -   Бухоро давлат тиббиёт институтининг “Бионеорганик, биоорганик ва биологик химия” кафедраси доценти (ўриндошлик асосида академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари билан ишлаш бўлими бошлиғи)

    2016 йилдан бошлаб кафедра мудири.