moodle
e-edu
Nazorat va hisobot dasturi
Moodle qo'llanma
O'zbekiston OTMlar reytingi
Фото-галерея
  • Мустақиллик йилларида фаолиятини кўрсата бошлаган Бухоро давлат тиббиёт институтининг Госпитал хирургия кафедраси институт ректорининг 1993 йил 29 май, 1/35-3-сонли буйруғига асосан ташкил топган. Кафедра мудири лавозимига т.ф.д., профессор Р.М.Ахмедов сайланган ҳамда шу кунгача ушбу лавозимда ишлаб келмоқда. Кафедра 1993 йил 1 сентябрдан вилоят клиник касалхонасида ўз фаолятини бошлади.

    Факультет ва госпитал хирургия, анестезиология-реанимация ва урология кафедраси жамоаси (2016 йил)

    1997 йилда Факулътет ва госпитал хирургия кафедраларининг қўшилиши муносабати билан “Хирургик касалликлар” кафедраси деб номланди. Кафедра ташкил топган кундан бошлаб бир қатор профессор –ўқитувчилар жумладан: доцентлар С.О.Комилов, И.А.Мирходжаев ассистентлар: Ш.Р.Омиров, Б.Й.Маклиев, Ж.М.Сафаров, М.И.Амонов, М.И.Атавуллаев, И.Г.Малкиев, Ш.Х.Хаётов, Б.З.Ҳамдамов, К.У.Газиев, Ф.М.Узоқовлар фаолият кўрсатдилар. Шуни таъкидлаш жоизки, вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази базасида жойлашган мазкур кафедра ва клиникасида мураккаб, юқори технологик хирургик амалиётлар асосида беморларни самарали даволаш усуллари йўлга қўйилди.

    2005 йилда Анестезиология ва реаниматология ҳамда Урология  курслари кафедрага қўшилиши муносабати билан доцентлар: З.Р.Зикриллаев, Ш.С.Гафаров,  О.Ш.Эшоновлар ушбу кафедрада фаолият кўрсатиб келдилар.

    Кафедра ташкил этилган даврдан буён ҳозиргача 2 та профессор, 6 та доцент, 2 та докторант, 9 та аспирант, 16 та ассистент, 3 та магистратура талабаси, 60 дан ортиқроқ клиник ординаторлар ва 5 та лаборантлар фаолият юритган.

    Бугунги кунда кафедрада профессор Р.М.Ахмедов бошчилигида доцентлар  С.О.Комилов, И.А.Мирходжаев, Ш.С.Гафаров,  О.Ш.Эшонов, Б.З.Ҳамдамов, тиббиёт фанлари номзодлари К.У.Газиев, С.Р.Қутлиев, Б.Б.Муаззамов, ассистентлар Ў.П.Ҳамров, А.Р.Ярашов, Т.А.Арипов, Ф.Х.Норов, Н.Х.Асадова, Ж.С.Ҳикматов, Х.Абераев, кабинет мудири Ш.Х.Хусейновалар фаолият юритади.

    Кафедрада 2016-2017 ўқув йилида “Хирургия” мутахассислиги бўйича 7 нафар магистратура талабаси, 2 нафар клиник ординатор, “Анестезиология ва реаниматология” мутахассислиги бўйича 20 дан ортиқ клиник ординатор, “Урология” мутахассислиги бўйича 4 нафар клиник ординатор таҳсил олмоқда.

    Кафедрада бакалавр йўналиши талабалари учун “Фукультет хирургия”, “Госпитал хирургия”, “Хирургия ва ҳарбий дала жарроҳлигида ҳамширалик иши”, “Анестезиология ва реаниматология”, “Шошилинч ҳолатларда тез тиббий ёрдам”, “Фавқулотда вазиятлар ва шошилинч тиббий ёрдам” ва “Урология” фанларидан маъруза ва амалий машғулотлар,  магистратура талабалари учун “Хирургиянинг умумий асослари” ва “Хирургиянинг хусусий асослари” фанларидан семинар машғулотлари ўтилади.

    Кафедра ташкил топган кундан бошлаб илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш, юқори малакали кадрлар тайёрлаш, долзарб мавзуларга бағишланган диссертация ишлари устида ишлаш бошлаб юборилди. Илмий-тадқиқот ишлари кенг тарқалган ва долзарб бўлган хирургик касалликлар, улардаги муаммолар ечимини топишга қаратилди.

    Кафедранинг илмий йўналиши қуйидагилардан иборат:

    • «Турли хирургик касалликларнинг ноқулай экологик шароитда кечиши ва даволаш хусусиятларини ўрганиш»;
    •  «Йирингли хирургик касалликларни даволаш усулларини мукаммал-лаштириш ва янги усулларни тадбиқ қилиш”.
    • Ўпка ва жигар эхинококкини замонавий ташхислаш ва даволаш усулларини мукаммаллаштириш;
    • Диабетик  товон синдроми профилактикасини ва даволашни такомиллаштириш йўллари.
  • Ахмедов Рахмат Махмудович

    Факультет ва Госпитал хирургия кафедраси мудири

    Ахмедов Рахмат Махмудович - 1952 йилда туғилган. Тошкент Давлат Тиббиёт институтини 1976 йилда тугатган.

    Тиббиёт фанлари доктори, профессор, Бухоро Давлат тиббиёт институтининг “Факультет ва Госпитал хирургия, анестезиология-реаниматология, урология” кафедраси мудири.

    Альберт Щвейцер номли Халқаро Тиббиёт Академиясининг аъзоси ва олтин медал совриндори, Польша Тиббиёт Академиясининг аъзоси, Грац (Австрия) Тиббиёт университетининг фахрий доктори.

    350 дан ортиқ илмий мақолалар, 15 та монография ва дарслик, 70 та ўқув-услубий қўлланмалар, 12 та патент ва ихтиролар муаллифи.

    Р.М.Ахмедов раҳбарлигида 1 та фан доктори ва 11 та фан номзодлари тайёрланган. 4 нафар магистрга илмий раҳбарлик қилмоқда.

  • Ўтган давр мобайнида кафедра ходимларидан 1 та докторлик ва 12 та номзодлик диссертациялари проф. Р.М.Ахмедов раҳбарлигида муваффақиятли ҳимоя қилинди. 2015-2016 ўқув йилида проф. Р.М.Ахмедов ва доц. И.А.Мирходжаевлар раҳбарлигида 3 та магистрлик диссертацияси ҳимоя қилинди.    

    Профессор Р.М.Ахмедов ва муаллифдошлар томонидан 7 та монографиялар чоп этилди:

    1.”Клиникагача бўлган хирургия“.

    2.”Юқумли ва паразитар касалликларда кузатиладиган хирургик асоратлар ва уларни даволаш”.

    1. “Хирургия язвенной болезни желудка и двенадцатиперстной кишки“.
    2. “Осложненный эхинококкоз”.
    3. “Хирургические осложнения при инфекционных заболеваниях и способы их лечения”.
    4. “Хирургия осложненного эхинококкоза”.
    5. “Хирургия язвенной болезни желудка и двенадцатиперстной кишки: проблемы и её решения“.

    Германиялик мутахассисларнинг таклифига кўра “Диагностика и лечение эхинококкоза” номли монография 2012 йилда Германияда чоп этилди. Долзарб муаммолардан бири қандли диабетнинг йирингли асоратларига бағишланган илмий-тадқиқот ишлари юзасидан 50 дан ортиқ мақолалар ёзилди, 5 та патент олинди, 1 та монография, 1 та ўқув қўлланмаси чоп этилди, 1 та докторлик ва 3 та кандидатлик диссертациялари ҳимоя қилинди. Бу борадаги ишлар жадаллик билан давом эттирилган ҳолда Инновацион грант лойиҳаси асосида иш олиб борилмоқда.

     Кафедрада талабалар учун 60 дан ортиқ ўқув-услубий қўлланмалар, жумладан: “Хирургик фанларда янги педагогик технологиялар” мавзусида услубий қўлланма чоп этилди. Ўқув мавзулари бўйича мультимедиялар ва ўқув фильмлари яратилди. Фанларни ўқитиш жараёнида таълимнинг замонавий илғор интерфаол усулларидан, педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларидан, мультимедия ва электрон дидактик технологиялардан кенг фойдаланиб келинмоқда. Амалий машғулотларда “ақлий ҳужум”, “кластер”, “блиц-сўров”, “Кейс стадий” каби усул ва техникалардан кенг фойдаланилади. 

    Кафедра ходимлари Республика миқёсида ташкил этилган илмий-амалий анжуманларда ўз маърузалари билан фаол иштирок этиб келмоқдалар, Бухоро вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси билан ҳамкорликда вилоятда хирургия хизматини такомиллаштиришда назарий ва амалий ёрдам кўрсатмоқдалар.

     

    Кафедрада ҳимоя қилинган диссертациялар

     

    1. I. Докторлик диссертациялари:

     

    1. Сафоев Баходир Барноевич – «Пути улучшения результатов хирургического лечения гнойно-некротических поражений нижних конечностей» - 2009 г. Ташкент.

    Илмий раҳбар: проф. Р.М.Ахмедов

     

    1. II. Кандидатлик диссертациялари:

     

    1. Хаётов Шавкат Хаётович – «Острый панкреатит и его лечение с

         учетом функциональных нарушений печени и почек» - 1997 Ташкент.

             Илмий раҳбар: проф. Р.М.Ахмедов

     

    1. Сафаров Жаббор Муродиллаевич – «Соверщентствование методов комплексного лечения облитерирующего эндартериита нижних конечностей у жителей аридной зоны Узбекистана» - 1999 г. Ташкент.

         Илмий раҳбар: проф. Р.М.Ахмедов

     

    1. Сайдахмедова Зояхон Турсуновна – «Изучение иммунной системы и иммуннокоррекция у больных с панкреатитом проживающих в неблагоприятных условиях» - 2001г. Ташкент.

         Илмий раҳбар: проф. Р.М.Ахмедов

     

    1. Абдуллаев Асилжон Кахрамонович – «Разработка патогенетических методов фармакологической коррекции печеночно-почечных нарушений при хирургии хронических нагноительных заболеваний легких» - 2002 г. Ташкент.

             Илмий раҳбар: проф. Р.М.Ахмедов

     

    1. Хамдамов Бахтиёр Зарифович – «Применение местного ультрафио-летового облучения в сочетании с многокомпонентными водораство-римыми мазьями в комплексном лечении послеоперационных гнойных ран» - 2003 г Ташкент.

         Илмий раҳбар: проф. Р.М.Ахмедов

     

    1. Очилов Улмас Баротович – «Пути улучшения результатов хирургического лечения эхинококкоза печени» 2005 г Ташкент.

         Илмий раҳбар: проф. Р.М.Ахмедов

     

    1. Газиев Карим Умарович – «Применение локальной гипероксигенации в комплексном лечении нагноения послеоперационных ран» - 2006 г Ташкент.

         Илмий раҳбар: проф. Р.М.Ахмедов

     

    1. Комилов Тулкин Сафарович – «Совершенствование методов диагностики и хирургического лечения эхинококкоза печени у лиц пожилого и старческого возраста» - 2009 г Ташкент.

         Илмий раҳбар: проф. Р.М.Ахмедов

     

    1. Шарипов Улугбек Бафоевич – «Особенности ультразвуковой диагностики хирургического лечения больных с эхинококкозом печени» - 2011 г Ташкент.

         Илмий раҳбар: проф. Р.М.Ахмедов

     

    1. Муаззамов Бобир Баходирович – «Разработка и оценка эффек-тивности использования фитоцидов при обработке остаточных полостей после эхинококкэктомии печени» - 2011 г Ташкент.

         Илмий раҳбар: проф. Р.М.Ахмедов

     

    IIIМагистрлик диссертациялари:

     

    1. Нафасов Қурбон Қобилович – «Хирургияда чов чурраларида ўтказиладиган протезли пластика амалиёти натижаларини яхшилаш йўллари» - 2016 Бухоро.

             Илмий раҳбар: проф. Р.М.Ахмедов

     

    1. Иноятов Хайриддин Хайруллоевич – «Жигар эхинококкэктомиясидан кейинги қолдиқ бўшлиқларни ишлов бериш усулини оптималлаштириш» - 2016 Бухоро.

             Илмий раҳбар: проф. Р.М.Ахмедов

     

    1. Ҳикматов Жасур Сафарович – «Хирургияда вентрал чурраларда ўтказиладиган протезли пластика амалиёти натижаларини яхшилаш йўллари» - 2016 Бухоро.

             Илмий раҳбар: доц. И.А.Мирходжаев