moodle
e-edu
Moodle qo'llanma
O'zbekiston OTMlar reytingi
Фото-галерея
  • Бухоро давлат тиббиёт институтининг бухгалтерия фаолияти ҳақида

    Институт  бухгалтерияси қуйидаги вазифаларни бажаради:

    Бухгалтерия, қизиққан ташқи ва ички фойдаланувчиларга институтнинг молявий-хўжалик фаолияти ва молиявий аҳволи тўғрисида тўлиқ ва ишончли маълумотларни етказиш учун институт бухгалтерия ҳисобини ташкил этади ва юритади;

    Иститут  фаолиятинининг молиявий аҳволи ва натижаларини баҳолаш, таҳлил қилиш, лойиҳалаш ва назорат қилиш учун ўз вақтида маълумотларни олиш имкониятини берувчи, институт  фаолиятининг хўжалик юритиш шартлари, структураси, тармоққа тааллуқлилик даражаси хусусиятларидан ва бошқа турдаги имкониятларидан келиб чиқиб бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги меъёрий ҳужжатларга мос равишда ҳисобга олиш сиёсатини шакллантиради.

    Бухгалтерия ички ҳисоботлари шаклларини, хўжалик операцияларини расмийлаштириш учун қўлланиладиган бирламчи ҳисоб хужжатлари шаклларини, статистик ва аналитик ҳисоблардан иборат бухгалтерия ҳисоби иш режасини тайёрлайди ва тасдиқлатади;

    Инвентаризация ўтказиш ва мулкни баҳолаш тартибини, мулкнинг мавжудлиги, унинг ҳолати ва баҳоси тўғрисидаги ҳужжатларни юритишни таъминлайди;

    Ҳужжат айланиш тартибига риоя этган ҳолда хўжалик операцияларини расмийлаштиришнинг тўғрилигини ички назорат қилиш тизимини ташкил этади;

    Ташқи ва ички фойдаланувчиларга зарур бўлган бухгалтерия маълумотларини тақдим этишни таъминловчи, бухгалтерия, солиқ, статистик ва бошқарув ҳисоби талабларига мос келувчи бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботлари ахборот тизимини шакллантиради;

    Замонавий ахборот технологияларини, ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг прогрессив шакллари ва усулларини қўллаган ҳолда бухгалтерия ҳисоби реестрларини юритиш бўйича ишларни олиб боради;

    Институт  фаолиятининг молиявий натижалари, молиявий, ҳисоб ва кредит операциялари, молиявий маблағлари, материал-ишлаб чиқариш захиралари, асосий воситалар, мажбуриятлар ва мулкни ҳисобини юритиш бўйича ишларни амалга оширади;

    Бухгалтерия қуйидагиларни таъминлайди:

    Бухгалтерия ҳисоб рақамларида хўжалик операцияларини, воситалар ҳаракатини, даромад ва ҳаражатларни шакллантиришни ва мажбуриятларни бажаришни аниқ ва ўз вақтида акс эттириш;

    Солиқлар ва йиғимларни республика, минтақавий ва маҳаллий бюджетларга, суғурта бадалларини давлат бюджетдан ташқари ижтимоий фондларга, тўловларни кредит ташкилотларига, маблағларни молиялаштириш объектларига, маблағларни ссудалар бўйича қарздорликни ёпиш учун ўз вақтида ўтказиб бериш;

    Ташкилот томонидан меҳнат учун ҳақ тўлаш фондининг сарфланишини ва ишчиларга ҳақ тўлаш ҳисобларининг тўғрилигини, инвентаризация ўтказишни, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботлар юритиш тартибини ҳамда қонуний тафтишлар ўтказилишини назорат қилиш;

    Ташкилот ички аудитида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботларидаги маълумотлар асосида молиявий таҳлил ўтказишда ва солиқ сиёсатини шакллантиришда иштирок этиш;

    Институтнинг  молиявий фаолияти натижаларини яхшилашга йўналтирилган таклифларни ишлаб чиқиш, молиявий йўқотишларни ва ишлаб чиқаришга қаратилмаган ҳаражатларни йўқ қилиш;

    Молиявий ва ғазна тартиб қоидаларига риоя этишни таъминлаш, етишмовчиликларнинг, дебиторлик қарздорликларнинг ва бошқа йўқотишларнинг бухгалтерия ҳисоби ҳисоботларидан чиқаришни қонунийлигини таъминлаш бўйича ишлар олиб бориш.

  • Ғиёсов Одилжон Қобилович

    Ҳисобхона бўлими бошлиғи

    Тел.: (0 365) 223-43-49

    Қабул вақти: Сешанба-Пайшанба (14:00-16:00)