moodle
e-edu
Moodle qo'llanma
O'zbekiston OTMlar reytingi
Фото-галерея
  • Абу Али ибн Сино- тиббиёт илмининг султони

    Милоднинг 980- йили саратонида узумлар шарбатга тулиб, полиззорлардаги ковунлар тун салкинида ичидаги болни сигдиролмай тарс-тарс ёрилаётган бир паллада бепоён Кизилкумнинг этагида жойлашган Афшона кишлогидаги сукунатни янги тугилган гудакнинг “инга”си бузди.

    Хали окшом пайтидан хомиласининг ой-куни етган Ситорабону безовта булиб, эри Сино закотчини ташвишга солди. Хотинининг холини куриб Сино индамай эшикка чикдида, кишлокдаги доя хотин уйига шошилди.

    — Тезрок келинг, — деди у кампирга илтижо билан тикилиб, Ситорабону безовта, афтидан дард бошланаяпти!

    — Хайрият, хайрият, — деди кампир  кулимсираб,  -узим хам шу якин кунларда кузи ёрийди, деб уйлаган эдим! У белини ушлаганича инкиллаб урнидан турдида, доялик учун зарур анжомларини туплаб, закотчининг кетидан тушди.

    Улар хонадонга етиб келишганида, Ситорабону корнини чангаллаб кузларини юмганича уйнинг бир бурчагида инграб ётар эди. Доя хотин дархол унинг устига энгашиб, мехрибонлик билан ёстикда сочилган тимкора сочларини сийпаб тартибга келтирди, сунгра кафти билан лоларанг юзларини силаб, тан хароратини текширди. Кейин унинг хатти-харакатларини хавотир билан кузатиб турган Сино сари бурилиб, хонадан чикишга ишора килди.

    Закотчи чикканидан кейин доя  Ситорабонуни чалканчасига ёткизиб, каппайган корнини ялангочлади ва узи билан олиб келган кайсидир корамтир малхамни суртиб, майин укалади. Ситорабону танаси  дарддан фориг булганлигини хис килиб, кузларини очди.

    — Хаммаси яхши булади, она-кизим, асло куркманг, узим фарзандингизни кабул килиб оламан, — дея мехрибонлик билан хомиладорни тинчитди кампир ва устига оппок чойшабни ташлаб, ухлаб дам олишни буюрганича хонадан чикди.

    Хаяжондан ранги оппок окарган Сино закотчи эшикка чиккан кампирга серташвиш назарини тикди.

    — Иншааллох, хаммаси яхши булади, —дея уни тинчитди булди доя кампир кулимс ираб, тонггача палапондек угил курасиз!

    — Илохим айтганингиз келсин, айтганингиз келсин, — дея шивирлади Сино закотчи юзини киблага тикиб Аллохга илтижо килганича, кафтларини юзига суртар экан.

    Дархакикат, вакт тонгга якинлашганида, Сино закотчининг хонадонида илк бор гудак йигиси эшитилди. Хурсандчилигидан терисига сигмай кетган Сино дархол жойнамозни ёйиб, киблага юзланганича икки ракаат шукрона намозини укиди ва кафтларини кутариб, Аллох таолодан углини  олиму фозил этишни тилади. Фотиха учун кафтларини юзига суртар экан, кулогига  гойибдан  бир товуш эшитилди.

    — Эй, Сино! —  дея нидо келди  осмону фалакдан, —   шукрона кил, углинг Лукмони Хакимдан хам узиб кетади,  тиббиёт илмининг подшоси сифатида шон-шухрати замину замонларга таркалади!

    Хайратдан котиб колган Сино закотчи кузларидан дув-дув ёш тукканича самога тикилиб колди...

    Хазрати Лукмон Куръони Каримнинг 31- сурасида тилга олинган донишманд. Иброхим, алайхиссалом,  даврларида яшаб утган ул зоти шарифга  Парвардигор уша кадим замонлардаёк   оламдаги вокеа-ходисаларнинг мохият-хакикатига бехато етиш ва энг тугри хулоса чикара олиш хикматини ато этган экан. Араб ривоятларининг бирида накл килинишича, Лукмон хазратлари  Од кавмидан булган. Бу халк кайсидир килмиши учун худонинг газабига учраб, унинг ерларида куп йиллик кургокчилик содир булган. Одлар кирилиш холатига келиб колишган. Кавм оксоколи булган Лукмон бир гурух одликлар билан Маккатуллони зиёрат килиб, парвардигордан ёмгир тилаётган бир пайтда Однинг кунглига узок умр куриш тилаги хам келиб колган. Аллох таоло Одлар ерига сероблик бериш билан чекланмай, Лукмонга хам  етти бургутнинг умрини багишлаган эмиш.

    Марказий Осиё халклари уртасида хам Лукмон хазратлари тугрисида минг йил умр курган улуг мутафаккир ва шифокор сифатида  купдан куп ривоятлар бор. Уларда Лукмони Хакимга  буюк табиб, донишманд инсон сифатида бахо берилади. Алишер Навоий “Тарихи хукамо ва анбиё”, Хондамир “Равзат ус-сафо” асарларида шу ривоятлар асосида унга тарихий шахс, пайгамбар сифатида бахо беришган...

    Фалакдан келган нидода эндигина дунёга келган фарзандининг келажаги шундай буюк зотга киёсланиши Сино закотчининг калбини бехад кувончга тулдирди. У Парвардигорга шукрона килиб, пешанасини мукаддас Афшона заминига суртиб, яна икки ракат намоз укиди.

     Кадимий сугд тилидан олинган Афшона сузи  “дуо тезрок мустажоб буладиган жой”  маъносини англатади. Ривоят килинишича, сугдлар мавжудот тугрисида мукаммал билимларга эга булиб, коинотдаги юлдузлар жойлашувига караб илохий назар тушган мана шу жойни манзилгох сифатида танлашган экан.

     “Сугут” юнонча суз булиб, кейинчалик “сугд” сифатида махаллийлашиб кетган. Бу ном билан аталган халк кадим замонларда  чорвачилик билан машгул булган кучманчи сак кабилаларига мансуб булиб, милоддан аввалги 1- минг йиллик бошларида Кора денгиз буйларидан хозирги Кашкадарё ва Зарафшон дарёлари буйларига кучиб келишган, деб тахмин килинади.

    Сугдлар шойи тукиш, ойна куйиш, кулолчиликда юксак санъатга эга булишган. Улар курган Варахшох, Афшона, Вардонзе, Хурмайсан кургонлари Бухородан хам кадимийрок булган.Сугд савдогарлари Буюк ипак йули буйлаб  Хитойга, бошка мамлакатларга бориб бундай бенуксон бумлар билан савдо килишган. Шунинг туфайли мамлакат тобора тараккий топиб, халк фаровон турмушга эришган, фан ва маданият, табобат  гуркираб ривож топган.

    Буюк тарихчи Геродотнинг накл килишича, Марказий Осиёдаги сугдлар яшайдиган бой шахарлар тугрисида эшитган Ахамонийлар давлатининг подшохи Кир-II катта кушин билан милоддан илгариги биринчи минг йиллик урталарида  бу ерларга тажовуз килиб, сугд манзилгохлари каторида Афшона, Хурмайсан, Варахшох, Вардонзе кургонларини хам талаган.  Кирнинг улимидан кейин тахтга утирган Доро-I нинг курсатмаси билан  Сугдиёна тула босиб олинган.  Шундан кейин Сугдиёна Ахамонийлар давлати таркибига кирган ва бир вилоят сифатида хар йили Дорога 360 талант (хар бир талант 30 кг кумушга тенг булган) солик тулаган. Агар солик вактида туланмаса, ахамоний хокимлар сув тугонларини ёпиб, сугд дехконлари экинларини сугориш имкониятидан махрум этишар, бу эса улим билан баробар эди.

    Ахамонийлар давлати  инкирозга учраганидан кейин Сугдиёна яна мустакил булиб олган. Бирок, куп утмай юрт яна боскинга учраб, уни Искандар Зулкарнай бехисоб кушини билан ишгол килган. У кетгач, халк энди эркин нафас олиб, шахар ва кишлокларни тиклаган  милоднинг 674- йилида араб саркардаси Убайдулло ибн Зиёд Мовароуннахрга хужум килиб, икки уртадаги жанг Афшона якинидаги Вардонзе кургони остоналарида булган. Ушанда араблар тула галабага эриша олмаганлар. Куп утмай бошка араб саркардаси  Кутайба  ибн Муслим  Бухоро томонларига юриш килиб, милоднинг саккизинчи асри бошларида  Мовароуннахрни тула  забт этди, оташпарастлик ва буддавийлик ибодатхоналарини яксон этиб, уларнинг урнида жомеъ масжидларини барпо этди, махаллий ахолини хак йулига бошлади.

     Тарихий манбалардан маълумки, Кутайба ибн Муслим  хар гал Бухоро вохасига келганида уз кароргохини шу якиндаги Хурмайсан (хозирги Ромитан) кургонида  курган. У  Афшонадаги хисор кальаси ва катта шахарни марок билан куздан кечирган, кургон марказида кад кутарган бутхонани бузиб, урнида жомеъ масжидини тиклашга фармойиш берган. Саркарда ушанда кургон атрофидаги хосилдор ерларни Бухоро заминида  барпо этиладиган масжид ва мадрасаларга вакф килиш тугрисида фармон чикарган.Ушандан буён Афшона “дуо тез мустажоб буладиган мукаддас маскан” сифатида бутун Ислом оламида шухрат козониб, купгина шарк мамлакатларидан мумин-мусулмонлар хар йили бу кутлуг заминни зиёрат килгани келиб туришган.

    Лекин, уша даврларда Исломни махаллий халк орасида жорий этиш осон кечмаган. Бунга каршилик килаётган кишилар уюшиб, исён кутаришган. Айникса, шимолий Афгонистонда галлаёнга  кенг катламлар кушилган. Бу юртнинг пойтахти булган Балх шахрини “Умл ул-билол”, яъни шахарларнинг онаси, деб бежиз атамас эдилар. Юнонлар эса уни “Бактра” деб аташар эди. Кейинчалик  шу асосда бу ерда Бактрия мамлакати вужудга келиб, буддавийлик дини барк  уриб ривож топди. Махаллий ахолининг купчилиги кадимий динидан воз кечишни асло истамас эди. Аммо, янгилик булган Ислом дини издошлари сафи хам аста-секин кенгайиб бормокда эди.  Шунда Исломга алохида мехр куйган махаллий зодагонлардан бири булган Сомонхудот гайридинлар харакатини бостириш учун Балхдан Марв шахрига келиб, Хуросон амири Асад ибн Абдуллохдан куролли ёрдам суради ва унинг мадади билан ганимларни енгиб, Хуросон ва Мовароуннахрда Исломни тула жорий этишга эришди.Шундан кейин у тунгич углини Марв хукмдори Асад ибн Абдуллох шарафига Асад, деб атади. Сомонхудотнинг вафотидан кейин угил  Ислом лашкарининг етакчи саркардаларидан бирига айланди. Унинг Нух, Ахмад, Яхё,Илёс исмли фарзандлари дунёга келиб, вояга етгач, араб халифи ал-Маъмуннинг Марвдаги саройида хизмат килишди.Маъмун уларнинг садокатини синовдан утказгандан кейин Нухни-Самарканд, Ахмадни-Фаргона, Яхёни- Шош, Илёсни Хиротнинг амири этиб тайинлади.

    Милоднинг IХ асрига келиб, 130 йиллик мутлак хукмронликдан кейин араб халифлигининг Мовароуннахр бошкарувига таъсири сусайиб колди. Айникса кудратли араб хукмдори Хорун ар-Рашиднинг вафот килганидан кейин бепоён империяда парокандаликлар юз бериб, Мовароуннахрда Рофе ибн Лайс бошчилигидаги сиёсий гурух махаллий халкларни араб халифлиги хукмронлигига карши кутарди. Бу харакат тарихга “Сафеджомагонлар кузголони” номи билан киргандир.Ушанда Сомонхудотлар сулоласининг вакиллари булган ака-ука амирлар Нух, Ахмад ва Яхё кузголончилар харакатини яхшилик сари буриб, мамлакатни мустакил бир давлатга  бирлаштиришга муваффак булишди.

    Абдулкарим ас-Самоъоний “Насабнома” асарида баён этишича, ушанда Мовароуннахр тахтига Ахмад Сомоний утиради. У нихоятда билимдон ва доно хукмдор эди. Ахмад Сомоний юртда осойишталик урнатгач, 865- йилда рихлатга кетди ва Наср ибн Ахмад отасининг урнига тахтга утирди.Уша даврларда Самарканд Мовароуннахрнинг пойтахти булиб, Наср ибн Ахмад укаси Исмоил ибн Ахмадни Бухорога хоким этиб тайинлайди. Исмоил хам отаси сингари жуда билимдон ва зукко инсон эди. У акаси Наср ибн Ахмад тусатдан вафот килганидан кейин  Мовароуннахрнинг хукмдорига айланади. Исмоил Сомоний барча ракибларини енгиб, пойтахти Бухорои Шариф булган буюк бир давлатни барпо этади. Бу мамлакатнинг худуди шимолда хозирги Киргизистон Республикаси Талас водийсидан бошланиб, жанубда Эрон ва Афгонистон чегараларигача чузилган эди. Исмоил Сомоний мамлакатни 35 йил одилона бошкариб, рихлатга кетди. Унинг  вафотидан кейин турли йилларда хокимият тепасига авлодлари  Ахмад ибн Исмоил, Наср ибн Ахмад, Абдулмалик ибн Нух, Мансур ибн Абдулмалик чикишди.

    Сомонийлар асли Балхдан эканликларини унутмай, мамлакатдаги энг мухим лавозимларга худди мана шу шахардан булган кишиларни куйишарди. Шундай кишилардан бири Мансур ибн Абдулмалик даврида хозирги Термиз шахридан етмиш километрча масофада, Афгонистон худудида жойлашган,  Балх шахрида яшайдиган Абдуллох ибн ал-Хасан ибн Алининг угли Сино эди. У  Бухоро амирининг  даъвати билан Балхдан  Мовароуннахрга кучиб келгач, пойтахт  якинидаги Хурмайсан (хозирги Ромитан) кишлогида закотчи булиб хизмат килди. Бу кургон атрофидаги ерлар Афшона  билан туташ эди.

    Кунлардан бир куни закот туплаш ташвишлари билан дехкон ерларини оралаб бораётган Сино кишлок йулларининг бирида далада ишлаётган отасига тушлик олиб бораётган сулув киз билан юзма-юз чикиб колади. Киз йулда бегона эркакни учратиб, дархол паранжисининг турини юзига туширади. Аммо, Сино рупара келган кизнинг гузал жамолини бир сония куриб, унга ошики бекарор булиб колган эди. У сохибжамол кизнинг насл-насаби, манзилгохини аниклаб, куп утмай хонадонга совчи юборди.Ситорабонунинг ота-онаси уларнинг кизларига мавзеда катта обруъ-эътиборга эга булган Сино закотчининг узи совчи куйганлигини эшитиб, дархол рози булишди. Орадан бир ой утар-утмас Сино Ситорабонуни никохига олиб, мукаддас Афшона кургонида манзилгох курди.

    ...Мана энди ёш оила илк фарзанд нашидасини чекмокда эди. Бу вактда Бухоро амири  Мансур ибн Абдулмалик рихлатга кетиб, унинг угли Нух ибн Мансур тахтга утирганига эндигина турт йил булган эди. Сино фарзандига отасининг исми шарифини куйди.Куп утмай оилада иккинчи угил дунёга келди. Унга Махмуд, деб исм куйишди. Абу Али беш ёшга тулганида   Нух ибн Мансур девонидан Синони пойтахтдаги бош закотхонага ишга утказиш тугрисида фармойиш келди. Улар зудлик билан  Бухорои Шарифга кучиб келишди.

    Абу Али болалик йиллариданок уткир зехн эгаси эканлигини  намойиш килди. Оила Бухорода куним топиши билан Сино фарзандини масжид хузуридаги бошлангич мактабга укишга берди. Абу Али ун ёшга етар-етмас Куръони Карим сура ва оятларини ёддан билар, давраларда уларни  кироат билан тиловат килиб,араб тилида  тоза талаффуз билан эркин сухбатлашар, касидалар укир, атрофдагилар унинг бу кобилиятидан хайратга тушиб тахсинлар айтишарди. Бундан бехад хурсанд булган Сино  углининг хеч кандай ташвиш билмай илм билан машгул булиши учун барча шароитларни яратди.

     Сино авлодлари исмоилийлар мазхабига мансуб булиб, нафс ва жон тугрисидаги кадимий таълимотга амал килишарди. Бу таълимотда киши амалнинг канчалик юксак погоналарига эришмасин, нафсини тийиб, камсукум хаёт кечириши масалаларига алохида эътибор берилар эди. Синонинг узи хам хукмдор саройида катта лавозимда ишласада, камтарона хаёт кечирар, буш вактини фалсафа, хинд хисоби, хандаса, яъни  геометрияни урганишга сарфлар эди. У угли Абу Абдуллога бу фанларни урганишга киришиш вакти етиб колган, деб хисоблар эди.

     Кунлардан бир кун у угли Абу Абдуллони резаворфуруш бир дусти хузурига етаклаб борди. Бу резаворфуруш хинд хисобининг билимдонларидан  эди. Шундан кейин Абу Абдулло  бир неча ой давомида резаворфуруш уйига катнаб, хинд хисобини миридан сиригача мукаммал урганди. Куп утмай Сино углини бошка бир дусти Исмоил Зохид уйига олиб бориб, унга фикх илмидан сабок беришни илтимос килди. Исмоил Зохид уша даврларда фикх илмининг кузга куринган устозларидан бири эди. Фикх, деб уша  даврларда ислом хукукшунослиги, яъни шариат юриспруденциясини назарда тутишар эди. Абу Али Исмоил Зохид мураббийлигида шариат хукукшунослигида мухим ахамиятга эга булган ижрони “талаб килиш йуллари” ва “жавобгарга эътироз билдириш” услубларини мукаммал урганди.  Агар уша даврларда барча ислом мамлакатларида Куръони Каримга асосланган ягона шариат коидалари амал килингани назарга олинса, бу жуда мухим фан эди. Кейинчалик бу илм унга давлат арбоби сифатидаги фаолиятида катта обру-эътибор келтирди.

    Тасодифни карангки, худди шу кунларда Бухорога  машхур файласуф ва табиб Абу Абдуллох Нотилий ташриф буюрди. Бу Сино учун айни муддао эди. У углинининг таълим-тарбияси билан худди мана шундай даражадаги устоз машгул булишини орзу килар эди. Сино Нотилий куним топган карвонсаройга бориб, ундан уз ховлисига кучиб келиш ва углига фалсафа ва тиббиётдан сабок беришни илтимос  килди. Нотилий Синонинг хукмдор саройида хизмат киладиган бой-бадавлат киши эканлиги, унинг угли Абу Алининг эса нихоятда ноёб кобилият эгаси эканлигини эшитган эди. Шунинг учун закотчининг таклифини мамнуният билан кабул килди.

    Нотилий Абу Али билан машгулотларга киришишдан илгари унинг илм даражасини аникламокчи булди.

    — Жинс нима, —  деб суради Нотилий Абу Али билан юзма-юз утириши билан.

    — Жинс, бу —  мавжудотдаги турли  нарсалардан таркиб топган мураккаб модда, —  дея  тап тортмай жавоб берди Абу Али.

    Шу бир жумланинг узи унинг моддий дунё тугрисида накадар чукур билим сохиби эканлигини курсатмокда эди. Нотилий уни кайси бир сохадан имтихон килмасин, Абу Али атрофлича мулохаза юритишига ишонч хосил килди.  Абу Алининг факат биттагина камчилиги бор эди. У моддий дунё тузилиши хакида мукаммал билимларни узлаштирган булсада, бу дунёнинг яратилишини асослаб берадиган фалсафа фанини чукур билмас эди. Бунга сабаб Бухорода фалсафа сохасида етук олимнинг йуклиги эди.

     Шундан кейин Нотилий  у билан тиббиёт сохаси билан бирга фалсафа масалаларида хам машгулотлар утказа бошлади. Бу машгулотлар Порфирийнинг “Исогужи” (“Исагони”) асарини урганишдан бошланди. Порфирий  милоднинг 233-304 йилларида яшаб утган грек файласуфи булиб, у Платоннинг (Афлотун) шогирди сифатида уз устози ва Аристотелнинг (Арасту) асарларини изохлаши билан машхур булган. Ибн Сино  устози  мураббийлигида урганган асарда  мантик, мураккаб  астрономик ва математик масалалар баён этилган эди. Нотилий Абу Алига мантикнинг оддий масалаларини ургатди, нозик масалаларини эса Нотилийнинг узи билмагани учун Абу Али мустакил равишда китоблардан урганди. Математика сохасида  Нотилий унга милоддан илгариги 355-315 йилларда яшаган буюк юнон математиги Уклидуснинг (Эвклид) беш-олтита теоремасини ургатди. Шундан кейин Абу Али узи  китобнинг колган кисмидаги масалаларни мустакил равишда ечди. “Ал-Мажистий” (“Алмагест”) асари билан хам шундай булди. Милоднинг II- асрида яшаб утган кадимги юнон  астрономи  Клавдий  Птоломейнинг “Алмагест” асарида   астрономия геоцентристик назария асосида талкин килинган эди. Абу Али бу китобнинг  мукаддимасини укиб булгач, Нотилий унга шундай деди:

    — Энди сен китобнинг колган кисмини узинг укиб, кейин менга айтиб берасан, мен сенга тугри ёки нотугрилигини курсатаман!

    Абу Абдулло устозга бош эгиб, розилигини билдирдида, китобдаги хандасий шаклларни узлаштиришга киришди. Бу ишни тамомлагач, устозга хандасий шаклларни баён этди. Лекин, Абу Али канчалик тиришмасин, Нотилий бу шакллар мохиятини тушунмас эди. Демак, Нотилий шогирдига етказилиши лозим булган билимлар поёнига етиб колган эди. Ушанда  устоз барча билимларини Абу Алига етказиб, келгусида  узидан хам узиб кетадиган шогирдни вояга етказганидан  мамнун холда Сино хонадонини тарк этиб, Гурганч томонга жунаб кетди.

    Нотилий тарихда нафакат Ибн Синони тарбия килган буюк устоз, балким улуг хаким сифатида хам машхурдир. VI- асрда яшаб ижод этган юнон табиби ва доришуноси Диоскориднинг  “Дорилик моддалар” номли машхур китобининг арабча таржимасини утган асрлар давомида вужудга келган билимлар асосида кайтадан тахрир килиб чиккан ва олдинги таржимонлар томонидан аникланмай колган шифобахш усимликлар махаллий номларини топиб, уларни янги авлодлар даволаш амалиётида кулланиши имкониятини яратган олимдир. Кейинчалик Ибн Сино узи яратган “Тиб конунлари”нинг содда дориларга багишланган иккинчи китобини ёзишда Диоскорид асарининг Нотилий  килган таржимасидан фойдаланганлигини кайд килади.

    Шундан кейинАбу Али мустакил укишни давом эттирди. Кунлардан бир кун  унинг кулига Аристотелнинг “Мобаъда ат-тарбиаъ” (яъни “Фалсафанинг кимматбахо тошлари”) китоби тегди. Ибн Сино бу тугрида уз хотираларида шундай хикоя килади: ”...уни кирк бор кайта укидим ва у менга ёд булиб кетди, лекин, шунда хам мен китобнинг максадларини тушуна олмасдим. Нихоят, умидимни узиб, бу тушуниб булмайдиган китоб, дедим. Аммо, кунлардан бир кун аср вактида китобфурушларнинг олдига бориб колдим. Унда бир даллол муковаланган китобни кулида тутканича  мактарди. Уни менга хам курсатди. Мен бу илмдан фойда йук, деган хаёлда унга киё бокким хам келмай рад килдим. Даллол менга: ”Бу китобни сотиб ол, нархи арзон- уч дирхамга бераман, эгаси пулга мухтож”, —  деди. Мен китобни сотиб олдим. Карасам, бу Абу Наср Форобийнинг уша “Мо баъда ат-тарбиа” китоби максадлари хакида ёзган асари экан. Уйга кайтиб, тезда уни укишга киришдим. Китоб дилимда ёд булиб колгани сабабли унинг максадлари менга дархол аён булди. Бундан жуда хурсанд булиб кетдим ва тангри таолога шукр айтиб, уша куннинг эртасигаёк камабагалларга анча нарса садака килдим...”

    Ушанда асардаги  табииёт ва илохиётга оид шархлар унинг учун муаммо булиб колган мавжудот тугрисидаги куп нарсани ойдинлаштирди ва келгусидаги хаёт йулини белгилаб берди. Зероки, хали кадим замонларда “фанларнинг фани”, дея таърифланган фалсафани мукаммал узлаштирмай туриб хеч кандай сохада, шу жумладан тиббиёт сохасида хам чинакам ижодкор  хаким булиш амри махол эди.

    Абу Али Нотилий кетганидан  кейин узок тунлар мижжа кокмай китоб мутолаа килар эди. Углининг  тунги изланишларини хавотир билан кузатаётган Сино зурриётининг мияси каттик зурикишдан  хасталаниб колмаслигидан, унинг узи барча фанларни узлаштириб олдим, дея Аллохга ширк келтиришидан хавотирга туша бошлади. Кунлардан бир кун  у Абу Алини ёнига олиб узок сухбат килди. Сухбат мавзуи Лукмони Хаким ва унинг угли тугрисида булди. Сино Лукмони Хаким тугрисида  Куръони Каримда накл килинган ривоятни эслатиб, Абу Али келгусида  канчалик чукур билимларга эга булмасин, Аллохга ширк келтирмаслиги, яхши амаллар килиши, намозни хеч качон тарк этмаслиги, кибру хаво, мактанчокликка берилмаслиги лозимлиги тугрисида панду насихатлар килди. Бу сухбат ибн Синонинг хотирасига бир умрга  мухрланиб колди.

    Абу Али ибн Сино шундан кейин  фалсафа, тиббиёт, мусика, оптика, кимё, фикх сохасидаги билимларини янада чукурлаштириб  борди, кулига кайси бир китоб тегмасин, уни диккат билан мутолаа килди. Унинг хайратланарли бир кобилияти бор эди. Кулига нотаниш китобни олиши билан унинг мукаддимасини бир зумда куриб чикар эдида, муаммолар баён этилган кисми билан танишгач, асарнинг кийматини  дархол аниклар ва факат лозим курганларини укишга киришар эди. Унинг “сарагини-саракка, пучагини-пучакка” ажратиш сохасидаги бу кобилияти киска муддат ичида юзлаб асарларни назардан утказиб, зарурларини узлаштиришига имкон берди. 

    Сино угли чинакам шифокор олим булиб етишишини жуда орзу килар эди. Шу максадда  углини замонасининг яна бир улкан мутафаккири,  Бухоро амирларининг кексайиб колган сарой хакими Абу Мансур ал-Хасан ибн Нух ал-Кумрий хузурига олиб келди. Ал-Кумрий Сомонийлар саройида катта обру-эътиборга эга булган буюк  табиб эди.

    Афсуски, бу улкан  шифокор олим асарларининг купчилиги Мовароуннахр устига ёгилган турли фалокатлар окибатида изсиз йуколган.Ал-Кумрийнинг иккита йирик асари давримизгача етиб келган, холос. Булар: “Китоб ал-гино ва-л-муно” (яъни,“Мукаммал ва максадларга етиштирувчи китоб”) хамда “Китоб ат- танвир фи-л-истихолот ат-тиббия” (яъни, “Тиббий  истилохаларни ёритувчи китоб”)дир. Уларнинг биринчиси инсон аъзоларида булган барча касалликларни даволашга багишланган булса, иккинчиси уша давр табобатида кулланиладиган тиббий атамаларнинг изохига багишланган.

    Ёш  Абу Али  кексайиб колган Ал-Кумрийдан табобат илмининг купгина сиру синоатларини урганди. Шогирдидан мамнун булган Ал-Кумрий 999- йилда рихлатга кетди. Бу вактда Абу Али эндигина 19 ёшга кадам куйган булсада, шифокор олим сифатида тула шаклланган эди. Кейинчалик у шогирди ал-Жузжонийга килмиш-кидирмишларини сузлаб берар экан, бу тугрида шундай деган эди: ”Мен учун илм эшиклари очила бошлади. Кейин тиб илми билан шугулланишга майл этдим ва унга оид китобларни укишга тушдим. Тиб илми кийин илмлардан эмас, шу сабабли киска муддат ичида бу фанда жуда илгорлаб кетдим. Энди хатто билимдон табиблар хам келиб, хузуримда тиб илмидан дарс оладиган булдилар. Беморларни хам куриб турар эдим ва шу йусинда орттирган тажрибаларим натижасида муолажа эшиклари менга шу кадар кенг очилиб кетдики, уни таърифлаб бериш кийин... Уша кезларда мен бирор кеча охиригача ухламас, кундузлари хам илмдан бошка нарса билан шугулланмас эдим, агар бирон масаладан бошим котиб, киёсда уртача таърифни топа олмасам, жомеъ масжидга борардим ва намоз укиб, яратувчига ёлворардим, натижада коронгу нарсалар менга ойдинлашар, мушкуллар осон булар эди.

    Кечалари эса уйимга кайтиб келардим-да, олдимга чирокни куйиб, факат укиш ва ёзиш билан банд булардим. Мабодо уйку босса, ёки узимни хоргин сезсам, кувватни кайтариш учун бир кадах шароб (у вактларда мева шарбатини шароб, деб аташар эди) ичиб, кейин яна укишга тушардим. Агар бироз уйкуга кетсам, тушимда уша унгимдаги масалаларни курардим ва куп масалалар тушимда аён буларди.Ана шу зайлда хамма илмларни мустахкам эгаллаб олдим ва улардан инсон имконияти даражасида хабардор булдим. Уша даврларда билганларим, хозир билганларимчалик эди:бугунги кунгача билимимга бирон нарса кушилмади”. Охирги жумласига бир эътибор килинг,  ёши киркка якинлашган тиббиёт султони, шогирди Жузжонийга  нима деяпти. Бундан келиб чикадики, инсон бутун билимларини навкиронлик даврида олиши керак...

     Ушанда Абу Али  билим олиш билан бир вактнинг узида табобат иши билан шугулланишга киришди.Ёш хаким табобат фаолиятини куни-кушниларни, кариндош-уругларни, ёру биродарларни даволашдан бошлади. Куп утмай унинг хаким сифатидаги шухрати шахар буйлаб таркалди.Худди шу вактларда Бухоро хукмдори Нух ибн Мансур номаълум бир дардга мубтало булиб,  узок ойлар тушакка михланди. Пойтахтдаги бирон табиб хасталик сабабини аниклай олмай, саройнинг вафот этган бош хакими Ал- Кумрийнинг урни  сезилиб колди.

    Шундай бир вактда хаста амирга Сино закотчининг угли Абу Али Ал- Кумрийнинг шогирди эканлиги ва купгина одамларни муваффакиятли даволаётганлигини хабар килишди. Улим талвасасида булган хукмдор навкирон табибни дархол унинг хузурига олиб келишни буюрди.Зудлик билан саройга олиб келинган Абу Абдулло киска муддатда хукмдорни даволаб, оёкка куйишга муваффак булди.Нух ибн Мансур ёш табиб хизматларини юкори такдирлади.

    Абу Али ибн Сино Арк саройида энг нодир китоблар тупланган ажойиб кутубхона борлигини эшитган эди. Аммо, Нух ибн Мансур узидан бошка хеч кимга бу китоблардан фойдаланишга рухсат бермас эди. Ибн Сино бу  илмлар хазинасига кандай килиб киришга муваффак булганлиги  шундай хотирлайди:”Бир куни шохдан кутубхонасига киришга ва у ердаги тибга оид китобларни мутолаа килишга рухсат сурадим. Шох менга рухсат берди. Мен куп хоналардан иборат кутубхонага кирдим. Хар бир хонада китоб сандиклари турар, китоблар эса устма-уст тахлаб куйилган эди. Хоналарнинг бирида араб китоблари, шеърлари, бошкасида фикхга оид (асарлар) турарди. Шу тартибда хар бир хонада маълум бир фанга оид китоблар (тупланган эди). Кейин биздан олдин утган олимлар китоблари руйхатини укиб чикдим ва  ундан кераклиларини талаб килдим. У ерда шундай китобларни курдимки, купчилик хатто уларнинг номларини хам эшитмаган булса керак.Узим хам бундан аввал курмаган эдим, бундан кейин хам учратмадим. Уша китобларни укиб, улардан бахраманд булдим. Шу билан хар бир муаллифнинг илм даражасини билиб олдим. Уша кезларда илмни купрок ёдда саклаб колар эдим, хозир эса илмим купрок етилган, аммо, билим –битта ва ушандан бери менда янги бир нарса кушилгани йук.”

    Хуш, Бухоро Аркида бундай китоблар каердан келди? Бу саволга жавобни Араб халифлиги тарихидан  топиш мумкин.Шуни таъкидлаш жоизки,  араб халифлари нихоятда маърифатпарвар хукмдорлар эдилар. Айникса Хорун ар-Рашид (786-809 йиллар), унинг угли  Маъмун ар-Рашид (813-833) хукмронликлари даврида империя пойтахти Багдодга Мовароуннахр ва Хуросоннинг энг етук олим ва  ёзувчилари олиб келиниб, “Байт ул- Хикмат” (“Донишмандлар уйи”) илмий маркази тузилди. Марказий Осиёда етишиб чиккан буюк алломалардан Махмуд Хоразмий, Ахмад ибн Абдуллох ал-Марвазий, Ахмад ал-Фаргоний ва бошкалар уша йилларда “Байтул Хикмат”да самарали фаолият курсатишган. Мазкур марказда халифанинг фармойиши билан махсус таржимонлар хайъати тузилиб, улар турли билимлар сарчашмаси булган юнон, санскрит, яхудий ва пахлавий тилидаги энг нодир китобларни араб тилига таржима килишган.

    Кейинчалик Бухоро хукмдори  Исмоил Сомонийнинг фармойиши билан таржима килинган бу асарларнинг барчасидан нусхалар Аркдаги кутубхона жавонларидан урин олган. Бу эса  йиллар утар экан, уз самарасини курсата бошлаган,  Бухорода Аркдаги билим жавохирларидан фойдаланган янги дахолар камол топган. Улар уз навбатларида араб ва форс тилида ёзган асарлар хам кутубхона жавонларидан уз урнини олган. Бу хазинадан фойдаланиш туфайли Сомонийлар даврида мамлакатда илму фан барк уриб ривож топиб, Абу Наср Форобий, Ал Беруний, Абу Абдулло Хоразмий, Абулхасан Рудакий, Абдулмансур Дакикий, Абулкосим Фирдавсий, Абу Али ибн Сино, Мухаммад Наршахий сингари буюк сиймолар вояга етиб камол топишди. Шунинг учун Мовароуннахрнинг тарихига бу давр “Шарк ренессанси” номи билан кириб, улар томонидан яратилган улмас асарлар кейинчалик  “Буюк ипак йули” оркали бутун жахонга таркалди, куплаб хорижий тилларга таржима килинди ва кейинчалик дунё цивилизацияси учун узига хос мактаб вазифасини бажарди.

    Аммо, милоднинг биринчи минг йиллиги охирига келиб, Бухорода Сомонийлар хокимияти заифлашиб, мамлакат сиёсий инкироз сари юз угирди. Бундан атроф худудлардаги ганимлар  усталик билан фойдаланишди. Хамма гап шундаки, уша вактларда Бухоро икки ут орасида-бир томондан худуди шимолий Хиндистон чегараларидан бошланиб, Каспий денгизигача келган Газнавийлар, иккинчи томондан Тянь Шан тогларининг жанубий ёнбагирларида шаклланиб, бутун шаркий Туркистонни ишгол килган Корахонийлар  давлати уртасида колди.

    Газнавийлар давлатига уша вактларда сулола асосчиси Сабуктегиннинг зурриёти булган Махмуд Газнавий, Корахонийлар давлатига эса сулола асосчиси Бугрохоннинг зурриёти булган Наср ибн Али хукмронлик килар эди. Уларнинг иккаласи хам инкирозга юз угирган Сомонийлар давлатини босиб олиш илинжида эди. 996- йили  Корахонийлар сон-саноксиз кушин билан  Бухорога шарк томондан хужум килиб, Сомонийлар давлатини илк бор ларзага солишди.  Орадан уч йил утар-утмас Бухорога жанубдан Газнавийлар тажовуз килишди. 999- йилнинг 16- апрелида Марв шахри якинида Махмуд Газнавий ва Нух ибн Мансур лашкарлари уртасида какшатгич жанг булиб, сомонийлар лашкари енгилди. Куп утмай маглубият аламига чидай олмаган Нух ибн Мансур  рихлатга кетди. Отасидан кейин тахтга утирган угли Абдулмалик ибн Мансур Газнавийлар ва Корахонийларнинг икки томондан килаётган  хужумларни кайтаришга ожизлик кила бошлади. Бундан фойдаланган   Корахонийлар мамлакатга яна шаркдан  хужум килишди ва пойтахтни ишгол этиб, Сомонийлар давлатини маглуб этишди. Улар пойтахтни эгаллагач, боскинчиларга каршилик харакатини ташкил килган Сомонийлар сулоласининг сунгги вакили Исмоил ал-Мунтасир тажовузкорларни енгишга уриниб, жангларнинг бирида кахрамонларча халок булди.

    Газнавийлар ва Корахонийлар Сомонийлар давлатини иккига булиб, уртадаги чегарани Амударёнинг икки киргогидан белгилашади. Парчалаб ташланган мамлакатда тинчлик ва осойишталик тугаб, бухороликлар бошига кулфатлар ёгилди. Куп утмай сарой хизматидан четлаштирилган Сино 1002 йилда вафот килди. Волидаи мухтарама Ситорабону эса бундан анча илгари рихлатга кетган эди. Энди Абу Али ва унинг укаси Махмудга разолатчи корахонийлар хукмронлиги остидаги Бухорода кун беришмасликлари аник эди. Буни фахм этган ака-ука она шахарларини тарк этиб, Гурганж сари йулга чикишди.

    Гурганж кадимий Хоразмнинг пойтахти булиб, хозирги Кухна Урганчдан бир неча чакирим жануброкда жойлашган эди.Уша вактларда  Гурганжда илмий хаёт кайнаб турган эди. Хоразм пойтахтига эсон-омон етиб келган  Ибн Сино шох саройининг вазири Хусайн ас-Сахлийдан бошпана суради.

    Ас-Сахлий  хузурига кирган  факихлар  либосидаги хушкомат йигитнинг хоргин чехрасига тикилди. Илм ахли уша вактларда жуда камтарона кийиниб, уларнинг либоси одатда оддий ковуш, буздан тукилган иштон ва бир учи кифтга, иккинчи учи кукракка ташланиб юриладиган ридо (шарф)дан иборат булар эди.

    — Сиз кимсиз, каердан келаяпсиз? — деб суради вазир.

    — Мен Абу Али ибн Сино буламан, Бухородан келаяпман, —  деб жавоб берди йигит.

    Ас-Сахлий унинг исмни эшитиб, урнидан туриб кетди.

    — Нахотки сиз бухоролик уша машхур хаким булсангиз, — деди Ас-Сахлий хаяжон билан.

    — Худди ушанинг узиман, —  деди кулимсираб Ибн Сино. —  Мени Хоразмшох саройида танийдиган киши бор, — деб уйламаган эдим!

    — Гурганжда сизнинг сехрли кобилиятларингиз тугрисида ривоятлар юради,-жилмайди Ас-Сахлий. — Нотилий хазратлари билан сизнинг тугрингизда куп сухбатлар курганмиз! Султонимиз хам сизнинг тугрингизда куп эшитганлар!. Хозирок  олампанох хузурларига бирга кирамиз.

    Ибн Сино индамай чанг босган кийимларига ишора килди. Кизилкум буйлаб  деярли бир ой давом этган сафари натижасида унинг бошидаги салла кум тузонларидан корамтир тусга кирган, елкасига ташланган ридо сахронинг куёш нурларидан саргайиб кетган, оёгидаги ковуш  пора-пора булган эди.

    Ас-Сахлий хаммасини тушуниб, икки кафтини бир-бирига урди. Шу захотиёк остонада хизматкор пайдо булди.

    — Дархол хазинадан хазрат учун энг сара сурупо олиб келинг, —  буюрди вазир.

     Хизматкор либосларни олиб келгач, Ас-Сахлий Ибн Синога, дархол хаммом кабул килиб, унга ажратилган хонада бироз хордик чикаришни тайинлади.

    — Окшом пайтида биргаликда султон хузурига кирурмиз, —  деди вазир табассум билан уни кузатар экан.

    Уша вактда Ибн Сино эндигина йигирма икки ёшга кирган, калби орзу умидларга тула  йигит эди.Хали газнавий ва корахоний галалари Хоразмга етиб келмай, мамлакатда осойишталик хукмрон эди. Якинда тахтга утирган Хоразмшох Али ибн Маъмун маърифатпарвар тогаси, уз даврининг етук олими Абу Наср ибн Ирокнинг даъвати билан мамлакатдаги барча олимлар, ёзувчиларга хомийлик килар, уларнинг самарали ижод килишлари учун барча шароитларни яратиб берган эди.

    Куёш уфкка бош куйиб, Гурганж кучалари узра  сахронинг салкин шабадаси эсган бир вактда  улар шахар марказидаги каср сари юриб кетиб, биргаликда Али ибн Маъмун хузурига киришди.

     Абу Али ибн Сино хон наздига кадам босиши билан Али ибн Маъмун  тахтидан тушиб унга пешвоз чикди. Бу камдан кам юз берадиган ходиса эди. Хоразмшох Ибн Сино ва Ас-Сахлий билан узок сухбатлашди. Сухбат пировардида девонбегини хузурига чорлаб, Абу Али ибн Синони олим ва хаким сифатида давлат карамогига олиш, унга муайян маош белгилаш ва ижодий фаолият хамда муолажалар олиб бориш учун барча шароитларни яратиш тугрисида фармони олийни укиб эшиттиришни буюрди. Бундай гамхурликлардан бенихоят хурсанд булган Ибн Сино хон хазратларига миннатдорчилигини чукур таъзим билан ифода этиб, эшикка чикди.

    Шу вокеадан кейин Абу Али ибн Сино   Абул Хусайн ас-Сахлий билан дустлашиб колди. Абул Хусайн илму фан шинавандаси булиб, айникса кимё фанига кизикиши кучли эди, баъзан узи хам мисни тиллага  айлантириш хусусида тажрибалар утказар эди. Ибн Сино унинг илтимосига биноан “Рисолаи ал- иксир” асарини ёзди. Мазкур асарда хали уша даврлардаёк бошка металларни тиллага айлантириш хусусида алхимикларнинг барча орзуларини пучга чикарди.

    Ибн Сино Гурганжда шохнинг тогаси Абу Наср  ибн Ирок билан хам яхши алокалар боглади. Абу Райхон Беруний ёшлигида мана шу устоз кулида тарбия топган эди. Аммо, Хоразмшох ёш олимни нима  учундир ёктирмай куйиб, Ибн Синонинг Гурганжга келиши арафасида Беруний Журжонга кетиб колган экан . Беруний Журжонда бошка бир йирик олим Али Сахл ибн ал- Масихий  кулида таълимни давом эттирган. 1004 йил бошида  Абу Наср жияни Али ибн Маъмунни юмшатиб, Абу Райхон Берунийга нисбатан муносабатини узгартирди ва шогирдини яна Гурганжга кайтишга даъват килиб, Журжонга мактуб йуллади, унга Ибн Сино хам укаси билан бу ерга келганлигини маълум килди. Абу Райхон Беруний бу хабардан нихоятда хурсанд булиб, Гурганжга устози ал-Масихийни бошлаб келди. Ибн Сино бу ерда Абу Сахл Масихий билан танишиб, ундан купгина билимларни урганди.

    1010 йилда Али ибн Маъмун вафот этиб, унинг урнига Хоразм тахтига угли  Маъмун ибн Маъмун  Абул Аббос утирди. У  маърифатпарварлик сохасида отасидан хам узиб кетиб, Абу Наср ибн Ирокнинг даъвати билан Багдоддаги “Байтул хикмат”дан киёс олиб, Гурганжда Маъмун академиясига асос солади. Абу Наср шохнинг номидан  Багдод, Бухоро, Нишопур, Балх ва бошка шахарлардан етук олимларни Гурганжга таклиф килади.  Бунинг туфайли Гурганжда “Дорул хикма ва маориф” ва “Мажлиси уламо” номи билан Ислом оламида машхур булган илмий муассаса ташкил топади Хоразмлик олимларнинг шиори “Илм инсонлар хожатини чикарсин” даъвати эди. “Мажлиси уламо” кадимги Греция пойтахти Афинадаги “Афлотун”, Багдоддаги “Байтул хикмат”га нуфузи буйича тенг кела оладиган бир академия эди. Унинг таркибига Абу Наср ибн Ирок, Абу Сахл Масихий, Абдулхайр ибн Хаммор, Абу Али ибн Сино, Ал- Журжоний ва нихоят Абу Райхон Беруний каби буюк илм сохиблари киришади. Бу йиллар Абу Али ибн Сино учун хаётининг энг бахтли даврлари эди.

    “Мажлиси уламо” аъзолари хамжихатликда Якин ва Урта Шарк, Хиндистондаги мамлакатларда илм-фан сохасида эришилган барча натижаларни танкидий рухда тахлил этиб, янги билимлар билан бойитган холда янада юксак боскичга кутаришди. Ибн Сино Гурганжда асосан математика, ва астрономия билан шугулланиб, бу сохадаги уз билимларини янада  бойитади,  Беруний ва шогирди Бахманёр билан фазо ва иссикликнинг таркалиши, жисмларнинг иссикликдан кенгайиши, нурнинг акс этиши ва синиши каби масалаларда илмий мулокотлар олиб бориб, кейинчалик бу фалсафий мунозаралар савол-жавоблар тарзида бутун дунё фанида маълум ва машхур. Бу савол-жавобларнинг ун саккизтаси давримизгача етиб келиб, кулёзмалари айни махалда Тошкентдаги  Шаркшунослик институтида уз тадкикотчиларини кутмокда. Афсуски бу мулокотлар узокка чузилмади. Маъмун академиясининг шухрати бутун мусулмон оламига таркалиб, Газнагача хам етиб борди.

    Султон Махмуд Хоразмни ишгол килиб, академия олимларини уз саройига олиб келиш режаларини туза бошлади. Шу максадда фитна турини ишлаб чикди.Султон Махмуднинг жосуслари Хоразмга келиб, халкни  Маъмун ибн Маъмунга нисбатан гиж-гижлай бошладилар. Охир-окибатда улар бир гурух хоразмлик фитначиларни туплаб,  шохга нисбатан суикасд уюштирилиши ва унинг улдирилишига эришдилар. Шундан кейин Хоразмда парокандалик юз бериб, мамлакатнинг харбий кудрати заифлашиб колди. Бу хам етмаганидек, тахтга утирган унинг угли Маъмун ибн Аббос хам куп утмай исёнчилар томонидан катл этилди ва газнавийларга муте булган ибн Аббоснинг  жияни Мухаммад ибн Маъмун хокимият тепасига чикди.Сулмон Махмудга шу нарса керак эди. У 100 минг кишилик аскар ва 500 жанговар фил билан  Хоразмга бостириб келди, юртни талади ва ишонган  кишисини хукмдорликка кутарди. Султон Махмуд собик хукмдор  Мухаммад ибн Маъмунни, Гурганждаги академияда фаолият курсатган олимлар, ёзувчилар ва санъаткорларнинг асосий купчилигини, шу жумладан Абу Райхон Берунийни хам фахрий бандилар сифатида узи билан бирга Газнага олиб кетди. 

      Ибн Сино Султон Махмудни ёмон курар,  уни дарбадар к илган конхур боскинчи, деб хисоблар эди. Шунинг учун унга буйин эгишни истамади ва уруш талатупида газнавийлар назаридан яширинди.. Султон Махмуд купдан куп улжалар билан Гурганжни тарк килганидан кейин Ибн Сино ва унинг тарафдорлари булган бир неча олимлар яширинган жойларини тарк этиб  Гурганждан билинтирмай чикиб кетиш тараддудини кура бошладилар.  Куп утмай Ибн Сино уз устози ва маслакдоши   Абу Сахл ал-Масихий билан бирга  Хоразмни  тарк этиб, Хуросон сари йулга чикишди. Лекин, Хоразмда яшаган йиллари Ибн Сино хотирасида бир умрга мухрланиб колди. Абу Али ибн Сино кейинчалик  шох асари булган “Тиб конунлари”ни ёзар экан уша йилларни эслаб, кадимги Рим, юнон, хинд, пахлавий табибларидан милоддан олдинги 460- 355 йилларда яшаган Букрот (Гиппократ), милоднинг I- асрида яшаган Диоскорид, эрамизнинг II-, III– асрларида  яшаган Чарака ва  Гален, IV- асрда яшаган Орибазий , VII- асарда яшаган Павел асарларидан фойдаланганлигини кайд этади. Шунингдек, у  Урта ва Якин Шарк мамлакатларида етишиб чиккан тиб олимларидан Абу Журайж  Мосаржавайх, Масих ад-Димашкий, Ибн Мосавайх, Собур ибн Сахл, Сахорбухт, Абу Бакр Розий, Али ибн Раббан, ат-Табарий асарларидан хам куп илмларни узлаштирганлигини уктиради.

    Ушанда эса  икки маслакдош дуст ва ибн Синонинг укаси Махмуд нажот истаб, Хуросон сари ошикар эканлар сувсиз сахрода куп кеча-кундузлар кум кечиб, огир  машаккатларни бошдан кечиришди. Охир-окибатда сафар кийинчиликларига дош бера олмаган устоз Масихий  Ибн Синонинг кулида жон берди. Ибн Сино укаси Махмуд билан устоз жасадини кумиб, бепоён Коракум буйлаб сафарни давом эттирдилар.

    Ибн Сино кундузлари сахройи азимда пана бир жой топиб, дам олар,  коронгилик тушиб, харорат бироз пасайгандан кейин юздузларга караб олис манзил сари харакатини давом эттирар эди. Мана шундай азоб-укубатлар билан у  хозирги Туркманистон Республикасининг пойтахти Ашхобод шахридан 18 километр шимолий-гарбда жойлашган  кадимий Нисо шахрига етиб келди. Нисо бир вактлар буюк Парфия давлатининг пойтахти булиб, мамлакат инкирозга учрагач, кичик бир шахарча шаклида  Буюк ипак йулидан утадиган карвонларга бошпана булар эди. У Нисода  бир муддат яшаб, куч-кувват туплаб олгач, шу якиндаги бошка бир кадимий шахар-Абивардга келди. Бирок , бу  жойда хам куним тополмай 1010- йилда Каспий денгизининг шаркий-жанубий худудида жойлашган Журжон  амирлигига етиб келди ва икки йил шу ерда яшади.

    Ибн Сино Журжонда ёш табиб Абу Убайд Жузжоний билан танишди. Улар биргаликда табобат билан шугуллана бошладилар. Абу Убайд Ибн Синонинг билим даражасидан хайратга тушиб, унга устози сифатида ихлос куйди ва  кеча-кундуз хизматидан колмади. Ибн Сино Журжондаги тинч хаётдан кувониб, илмий ва амалий фаолиятини тобора авж олдирди, 

    Ибн Синонинг Журжондаги хаёти тугрисида бу вокеаларнинг шохиди булган шогирди Ал-Жузжонийнинг огзидан эшитайлик: “Журжонда Абу Мухаммад аш-Шерозий, деган бир киши бор эди. Шу киши уша илмларни яхши курарди (Ибн Сино илмлари назарда тутилган) Шайх учун ёнидан бир уй сотиб олиб, уни уша ерга жойлаштирди. Мен хар куни (устознинг) олдига бориб турардим ва “Ал-Мажистий” китобини укирдим. Шунда мен у кишидан мантикни айтиб турсангиз, деган эдим, у киши менга “Ал Мухтасар ал-авсат фи-л- мантик” (Уртача киска мантик)ни айтиб турди, мен ёзиб олдим....Шайх жуда куп китоб тасниф этди. “Ал-Конун”нинг биринчи (китоби), “Ал-Мажистийнинг кискартмаси”, куп рисолалар  шулар жумласидандир”.

    Бирок, Журжондаги осойишталик хам узокка чузилмайди. 1014-йили Ибн Сино, укаси ва Абу Убайд Жузжоний Журжонни тарк этиб, Эрон томонга йул олишди. Улар киска  муддат Эроннинг йирик маданий марказларидан бири булган Рай шахрида тухташди. Бу шахар Эроннинг Жанубий Кавказга олиб борадиган йули ёкасида жойлашган булиб,  милоддан илгариги II- асрдан буён буюк Мидия давлатининг пойтахти сифатида машхур эди. Кейинчалик  Ахамонийлар уни забт этиб, узларининг ёзги кароргохларига айлантиришди. Ибн Сино даврига келиб, бу ерларга  Бувайхилар сулоласи вакиллари хукмронлик килмокда эдилар. Улар Эрон шохи Бахром Гур наслидан эдилар. Бахром Гур хали 930- йилдаёк Сомонийлар давлати таркибидан ажралиб чикиб, мустакил давлатга асос куйган эди. Унинг угиллари Али, Ахмад ва Хасан купгина шахарларни, шу жумладан Багдодни хам босиб олиб, мамлакат чегараларини кенгайтиришди.

    Рай   буюк форс олими ва табиби Абу Бакр Ар-Розийнинг она шахри эди. Ар-Розий 865 йилнинг 28 августида шу ерда тугилиб, фалсафа, тиббиёт, кимё, минералогия сохасида  уз даврининг энг йирик олимларидан бири даражасига етишди. Абу Али ибн Сино хали Бухородаги ёшлик йилларида  Ар-Розийнинг “Метафизи ка” асарини топиб укиган , аммо хали фалсафа сохасидаги билимлари нисбатан  саёзлигидан унда баён этилган гояларнинг мохиятига тушуниб ета олмаган эди. Ар-Розий нафакат фалсафа, кимё, балким тиббиёт сохасида хам етук олим эди.У Багдодда биринчи шифохонани ташкил этиб, куп йиллар унда фаолият курсатгандан кейин Ватанига кайтди ва  Райда дастлабки  шифохонани очди хамда назарий ва амалий тиббиётдаги изланишларини давом эттирди.  Унинг 30 жилдлик  “Буюк м ажмуа”, “Мансур тиббиёти”, “Подшохлар тиббиёти”, “Камбагаллар тиббиёти” деб номланган асарлари давримизгача етиб келган. Ибн Сино Розийнинг  тиббиёт сохасидаги асарларини кунт билан урганди ва  кейинчалик уз фаолиятида самарали куллади.

    Уша  даврларда бу ерда Бувайхилар сулоласидан булган  Маждуддавла Абу Толиб Рустам хукмронлик  килсада. Аслида мамлакатни унинг онаси  Саййида Хотун бошкармокда эди. Ибн Сино Райга келган вактларда Абу Толиб савдойи  дардига  мубтало булган эди. Ибн Сино уни  самарали даволаб, онаси Саййида Хотуннинг катта хурмат-эхтиромига сазовор булди. Бунинг туфайли ибн Сино яна куп йиллар Райда яшаши мумкин эди. Аммо, душмани Султон Махмуд Газнавий гуёки унга изма-из келмокда эди. Газнавийларнинг кутилаётган тажовузидан хабар топган Ибн Сино шахарни тарк этишга хозирлик кура бошлади. Бундан вокиф булган Саййида Хотун унга тунгич угли Шамсудавла хукмдорлик киладиган  Хамадон шахрига боришни маслахат берди.Ибн Сино, укаси Махмуд  ва шогирди Жузжоний бу ерга етиб келишганида Шамсудавла санчик касаллигига мубтало булиб, каттик огрикдан тулганмокда эди. Ибн Сино уни  кирк кечаю кирк кундуз даволаб, дарддан  мутлако фориг килди. Бунинг туфайли Шамсудавладан купдан куп совгалар олди. Кейинчалик Шамс Аду-Давла Ибн Сино билан  куп марталаб мулокот килиб, унинг хар томонлама мукаммал билимларидан хайратга тушди ва   ундан давлатига вазирлик лавозимини кабул килишни  илтимос этди.

    Ибн Сино бунга рози булди. У  уша йилларда мухим давлат ишлари билан жуда банд булишига карамай машхур фалсафий энциклопедияси “Китоб аш-шифо”ни ёзишга киришди. Хамадонда яшаган йилларида Ибн Сино узини чинакам давлат арбоби сифатида курсатиб, юртда ободончилик ишларига бош булди. У жуда талабчан рахбар булиб, мансабдорлар уртасидаги хар кандай суиистеъмолликларнинг пайини киркишга  харакат килар эди. Бу эса амалдорлар уртасида унинг душманлари купайишига сабабчи булди. Ганимлар хар кандай йул билан булсада, Ибн Синони вазифасидан четлаштириш учун турли фитналар тукий бошладилар, куролли кучларни вазирга карши куйиш максадида  аскарларга маош тулашни кечиктирдилар ва бунга вазир курсатма берган, деб уларни Ибн Синога карши гиж-гижладилар. Натижада кушин исён кутариб, бир гурух даргазаб аскарлар Ибн Синонинг уйига бостириб кирдилар, мол-мулкини талаб, узини хибсга олдилар ва амирдан уни улдиришни талаб этдилар. Лекин, амир уни огир дарддан фориг килган халоскорини катл этишга кунмай, шайхни хибсдан озод килиб, аскарларни тинчитиш учун вактинча вазирликдан четлаштирди. Хукмдор ишончли кишилари оркали Ибн Синога муайян муддат купчиликнинг назаридан четда яшашни маслахат берди. Ал-Журжоний уз хотираларида ёзишича, “Шу тарика Шайх кирк кун Абу Саъд ибн Дахдукнинг уйида яшириниб ётди. Бу орада Шамсуддавланинг куланж касали яна тутиб, у Шайхни топиб келишни суради. Шайх амир хузурига келгач, амир ундан куп узр суради. Шундан сунг у амирни даволашга киришди ва унинг кошида  иззат ва хурматда яшай бошлади, сунг вазирлик лавозими унга иккинчи бор кайтиб келди.”

    Жузжонийнинг эслашича, уша  вактларда хар куни кечаси толиби илмлар устознинг уйида йигилар эдилар. Ибн Сино кундузлари давлат ишлари билан банд булгани учун кечалари сабок берар эди. Жузжоний Шайх якинда ёзиб тугатган “аш-Шифо” китобини укир, бошкалар навбат билан “Ал-Конунни” мутолаа этишар эди. Улар укишдан бушаганларидан кейин хофиз ва созандалар даврага келиб кушилиб, кунгилхушлик килинар эди.

    Шу тарика бир неча йил хушнудлик билан утди. Кунлардан бир кун Шамсуддавла навбатдаги харбий юришга чикиб, йулда яна куланж дарди кузгалди. Чунки, у Ибн Синонинг тавсияларига амал килмас, тартибсиз овкатланиб, пархезга риоя этмасди. Муолажа натижа бераермади. Ташвишга тушган лашкарбошилар уни тахтиравонга солиб, Хамадонга кайтиш тараддудини куришди. Аммо, Шамсуддавла йулда вафот килди. Бу кунгилсиз вокеа 1021 йилда содир булди Мотам маросимларидан кейин унинг угли Самоуддавла Хамадон тахтига утирди. Ибн Синога яна вазирлик вазифасини таклиф этишди. Аммо, у рози булмади, чунки  янги хукмдор атрофида унинг душманлари уя курмокда эдилар. Шох таклифини рад этган Ибн Сино уша кунларда хукмдор газабидан хавотирда  Абу Голиб ал-Аттор исмли дусти хонадонида яширинди ва  Алоуддавлага яширинча мактуб йуллаб, унга хизмат килиш истагини билдирди. У дустининг хонадонидан чикмай мактубга жавоб кутди. Ал-Жузжонийнинг эслашича, уша ойларда у “аш-Шифо” китобини поёнига етказишга карор килди ва хонадон мезбонидан когоз ва калам келтиришни суради. Ал-Аттор когоз-калам келтиргач, бир утиришда асарнинг колган барча боблари режасини тузиб, ишга киришди. Шайх хар куни эллик варак коралаб, киска муддатда китобининг табииёт ва илохиётга багишланган кисмларини ёзиб, мантик кисмига киришди.

    Худди шу кунларда Самоуддавланинг якин ахёнларидан булган Тожулмулк Шайхнинг изига тушиб, уни кулга олди ва Фараджон кальъасига камаб куйди. Ибн Сино  узок  турт ой  хибсда сакланиб, озодликдан  умидини узган булсада тинмай ижод килди.  Шайх уша кунларда  “Ал-Хидоя”, “Хайй ибн Якзон”, “Китоб ал-Куланж” асарларини ёзди ва охири озодликка чикишдан умидини узиб, шундай мисраларни битди:

                Кирмагим бунга аён, мисли узинг курган каби,

                Лек бу ердан чикмохим шак-шубхаю, амри махол.

    Аммо, такдир устозни аяди. Уни бандиликка олинганидан хабар топган Алоуддавла Хамадонга юриш килиб, шахарни ишгол килди ва Ибн Синони хибсдан озод этди. Тожулмулк эса Алоуддавланинг таъкибидан кочиб, шу калъада куним топди.

    Ибн Сино Хамадонда деярли ун йил яшаб, 1023 йили мухолифларининг таъкибидан кутилиш  максадида  укаси Махмуд ва  содик шогирди Жузжоний хамда икки хизматкор хамрохлигида Исфахондан суфилар либосида яширин чикиб кетди. Улар Тобаронгача йулда катта кийинчиликларни бошдан кечиришди. Бу ерда уларнинг сафарга чикканларидан хабардор булган Шайхнинг дустлари ва Алоуддавланинг кишилари иззат-икром билан кутиб олиб, сара либослар, от-уловлар тортик килишди ва улар азоб-укубатсиз Исфахонга етиб келишди. Исфахон Зояндеруд дарёсининг буйидаги нихоятда хушманзара жойда милоддан илгари кад кутарган кадимий шахар. Марказий Эронда жойлашган бу шахар III-УII асрларда Сосонийлар давлатининг иктисодий — маданий маркази эди. УII асрда уни араблар ишгол килишганидан кейин Исфахон Якин ва Урта шаркдаги энг йирик хунармандчилик ва савдо марказига айланган.

    Исфахонда Шайх Алоуддавланинг  якин кишиларидан бирига айланди. Бу тугрида Жузжоний шундай деб ёзади:”Алоуддавла буйругига биноан хар жума куни кечкурунлари унинг хузурида мунозара учун хар хил табакадаги олимларнинг йигилиши одат тусига кирган эди. Шайх хам шулар жумласидан булиб, хеч кайси олим бирон илмда унга бас келолмасди”. Ибн Сино шахарда  14 йил истикомат килиб, машхур фалсафий асари  “Китоб аш-Шифо”ни тугатди, “Донишномаи алоий” ва 20 жилдлик “Инсоф ва адолат” китобларини ёзди. Кейинчалик бу асарлари туфайли Ибн Сино фалсафа сохасида Афлотун ва Ал-Форобийдан кейин “Учинчи муаллим”, “Шайх ур-Раис” фахрли номларини олди.Лекин,  азоб-укубатлар, дарбадарликларда утган йиллар  унинг саломатлигига уз таъсирини курсата бошлади.Эски дарди булган куланж хамон уни азобламокда эди. Хасталик тобора зурайиб, уни тез-тез тутканок тута бошлади.

    Махмуд Газнавий эса хамон гуёки уни таъкиб килгандек, изма-из келаётган эди. 1029 йилда Газнавий Эроннинг шаркий кисмини ишгол килди Ибн Сино кариб колгани ва касал булганига карамай Исфахонни тарк этиб, Алоуддавла билан бирга бошпана излаб Хамадон сари юришга мажбур булди.  Султон Махмуд Исфахонга бостириб кириб, аскарлари Ибн Синонинг уйини таладилар, якиндагина ёзиб тугатган “Китоб ал-Aнсоф” асарини тилка-пора килдилар. Ибн Сино эса бу вактда таъкибдан кутулиб, Алоуддавла ахёнлари даврасида Хамадонда яшамокда эди.

    Эронда нотинч замонлар давом этмокда эди. Алоуддавла душманларига кирон келтириш максадида тез-тез харбий юришларга чикиб, Ибн Синони хам узи билан сафарга чикишга даъват килар эди. Ёши анчага бориб колган Шайх эса сафарда пархезга риоя кила олмай дарднинг зурикишидан каттик азобланар эди. Шундай сафарларнинг бирида Ибн Синонинг каттик дарди кузгаб, тезрок оёкка туриш максадида кунида саккиз мартадан узига узи хукна (клизма) килди,натижада  ичаклари яраланиб, шилиниб кетди. Шундай булишига карамай у хукна килишга давом этди ва бунинг натижасида оёкка турди. Лекин, шундан кейин дард тобора зурайиб борди.

    Энди бу ёгини  Жузжонийдан эшитайлик: ”Бир кун (Шайх) хукна киладиган нарса ичига икки донакдан (0,5 грамм) карафс (сельдерей) уругини аралаштиришга буюрди, бу билан ичидаги елларни хайдамокчи эди. Уни даволаётган табиблардан бири карафс уругидан беш дирхам (2,9 грамм) солиб юборибди. Буни у атайлаб шундай килдими, ё янглишдими, мен билолмадим, чунки мен бу иш устида булмаган эдим. Шу уругнинг уткирлигидан ичак шилиниши зурайиб кетди. Тутканокка карши митридат (таркибига афюн ва бошка куп нарсалар солиб тайёрланадиган мураккаб дори) дорисини ичар эди. Хизматкорларидан бири (митридатга) купрок афюн кушиб берган ва Шайх уни ичган. Бунинг сабаби шу эдики, улар Шайхнинг куп молига хиёнат килган булиб, уз килмишларининг окибатидан куркар ва шунинг учун унинг улимини кутган эдилар.

    Шайхни шу ахволда Исфахонга олиб келишди, у эса хамон узига-узи тадбир килар эди. Заифликдан шу даражага етдики, хатто урнидан туришга хам мажоли келмай колди. Лекин, у узини узи даволашдан тухтамади, хатто юришга курби келиб, Алоуддавла мажлисига хам катнаша оладиган булиб колди. Аммо, у шундай холатда булишига карамай, узини сакламади, мужомаат ишларини купайтираверди. У дарддан бутунлай тузалиб кетмади, дарди баъзан кайталар ва баъзан ахволи енгиллашар эди.

    Шу вакт Алоуддавла Хамадон томонга юриш бошлади. Шайх у билан бирга сафарга чикди. Йулда хали Хамадонга етиб бормаслариданок, унинг дарди яна кайталади. Энди у бутунлай кучдан колганини ва касалликни даф килолмаслигини англади, натижада узини –узи даволашдан тухтади. Шунда Шайх “Танамга тадбир килаётган тадбиркор энди тадбирдан ожиздир, бундан буён муолажа фойда бермайди”, дер эди.

    Шайх шу холатда бир неча кунни кечирди, кейин у тангри даргохига кучди...”

    Шундай килиб, Абу Али ибн Сино 1037- йилнинг мукаддас Рамазон ойи биринчи жумасида, яъни 24 июн куни 57 ёшида шогирди Жузжоний кулида жон таслим килди, улимидан олдин эса шундай мисраларни битди:.

                                Жахонда колмади мен билмаган фан,

                                Не мушкул булса, ечдим дониш илан.

                                Ва лекин бу улим отлик тугунни,

                                Ечолмасдан утар булдим жахондан...

    Шохнинг фармойиши билан тиббиёт илмининг Султони, Учинчи муаллим, Шайх ур-Раис- Абу Али ибн Синонинг жасадини Хамадон шахрига олиб келиб, зур хурмат-эътиром билан марказий     мозорда дафн этишди. Орадан 915 йил утганидан кейин улуг аллома ва шифокор кабри устида эронлик машхур меъмор  Х.Сайхун лойихаси асосида макбара ва Хотира музейи барпо этилди.

    Ибн Синонинг вафотидан кейин Абу Убайд Жузжоний хали тириклигида устозининг огзидан эшитган килмиш- кечирмишларини ва бундан кейин улар биргаликда булган йиллардаги вокеа-ходисаларни баён этиб, келгуси авлодларга колдирди. Абу Али ибн Сино таржимаи холини нисбатан мукаммал билишимиз Жузжонийнинг энг буюк хизматидир. Мазкур очеркда Жузжоний устоз хотирасига багишлаб ёзган асардан парчалар Абдусодик Ирисовнинг  арабчадан килган таржимаси асосида  келтирилган.Шунингдек, очеркда Ибн Сино  турли йилларда яшаган мамлакатлардаги воке-ходисалар  тугрисида купдан куп  илмий адабиётлардан фойдаланилди.  

    Бирок, Жузжоний устозининг хотирасини абадийлаштириш максадида килган хайрли ишлар факат бу билан чекланмайди. У Ибн Синонинг  барча асарларини туплаб, тугалланмай колганларини тулдирди. Хусусан, у ибн Синонинг “Китоб ан-нажот” ва “Донишнома-и алоий” асарларининг риёзиёт кисмларини ёзиб тугатди.

    Ибн Сино илмий меросини шартли равишда 4 кисмга ажратиш мумкин. Булар: фалсафа, табииёт, адабиёт ва тиббиётдир.У уз давридаги фанларнинг деярли барчаси билан муваффакиятли шугулланиб, уларга оид илмий асарлар яратган. Турли кадимий кулёзмаларда унинг 450 дан ортик асари тилга олиниб, улардан  242 таси давримизгача етиб келган. Мазкур асарларнинг факатгина 43 таси табобатга оид булиб, 80 таси фалсафа, илохиёт ва тасаввуф, 27 таси рухшунослик, 23 таси табииётга, 19 таси мантик, 7 таси фалакиёт, 4 таси адабиёт ва бошка фанларга багишланган.

    Абу Али ибн Сино узигача булган маданий мероснинг энг илгор томонларидан фойдаланиб, назарий илмларнинг чуккиси хисобланган фалсафий тизимни вужудга келтирди. Унинг фикрича, фалсафанинг вазифаси мавжудотни хар томонлама урганишдан иборат. Инсон билимлари мана шу объектив мавжудотни англаш ёрдамида вужудга келади.

    Маълумки, тиббиёт илми инсоният ривожланишининг дастлабки даврлариданок шакллана борди. Одамлар уларни куршаб турган табиат билан бирга уз таналарини хам англашга киришдилар. Улар яшашнинг об-хаво, табиат билан боглик  турли шароитларига мослашиб борар эканлар, бу шароитларнинг уз таналарига ижобий ва салбий таъсирларини хам урганиб, умумлаштириб бордилар. Табиийки, уларнинг хаётида озик-овкат махсулотлари айникса мухим ахамиятга эга эди. Шунинг учун хам барча халкларда биринчи  навбатда истеъмол махсулотлари, шу жумладан усимлик ва гиёхларнинг инсон танасига таъсири тугрисида тажрибага асосланган билимлар яратилди ва тобора умумлаштирилиб, тиббиёт фанининг пойдеворини ташкил килди. Натижада Миср ва Греция, Рим ва Эронда, Хиндистон ва Тибетда, Хитойда, Марказий Осиё мамлакатларида дастлаб мустакил равишда  тиббий илмлар юзага келди.. Булар грек, араб-форс, хинд, тибет ва  хитой тиббиёти эди. Уларнинг деярли барчалари табиатнинг турт мухим омили- хаво, сув,олов ва ер хусусиятларига асосланган. Факатгина хинд тиббиётида бу турт омилга бешинчи омил сифатида оламни  тулдирган нозик эфир моддаси хам  кушилган. Лекин, амалий тиббиётда хиндистонлик халк табобатчилари  кон ва савдони хисобга олишмайди. Хитой тиббиётида шаркдаги бошка мамлакатлардан тубдан фаркли равишда факат икки хусусият- эркаклик ва аёллик хисобга олинади. Бундан эркакли фаолиятни кузгатувчи, аёллик эса фаолиятни сусайтирувчи омил сифатида талкин килинади. Бундан ташкари хитой тиббиётида беш элемент: сув, ер, олов, темир ва ёгоч хисобга олинади. Бу принципиал жихатидан мутлако узгача тиббиёт билиб, уни тахлил этиш вазифамизга кирмайди.

    Абу Али ибн Сино  оламда мавжуд барча нарсаларни иккига булади. Булар: зарурий вужуд (вужуди вожиб) ва  имконий вужуд (вужуди мумкин)дир. Уларнинг биринчиси Тангри, иккинчиси эса  Тангри яратган мавжудот. Ибн Сино Лукмони Хакимнинг анъаналарини давом эттириб, Аллохни билимларни чукур урганиш оркали англаш мумкин, деган хулосага келди. У дунёдаги барча билимларни  муваффакиятли узлаштирган кишиларгина хакикий мусулмон булишлари мумкин, деган гояни илгари сурди. Унинг фикрича, мавжудотдаги хар бир жисм шакл ва моддадан ташкил топади. Ибн Сино Тангри ва у яратган моддий нарсалар хам абадий, деб талкин килади. Аввал тог-тошлар, сунг усимликлар, ундан кейин хайвонот олами ва охир-окибатда бошка жонзотлардан акл ва тафаккури билан ажралиб турадиган одам вужудга келган. Инсон аклининг чеки йук, у мавжудотдаги барча нарсаларни уз имкониятлари даражасида урганишга кодир.

    Ибн Сино кенг камровли асарларида кайси бир масалани тахлил килмасин, аклини,фан ва тажрибани  умумлаштириб, илм оламига йирик кашфиётлар олиб кирган. Хусусан, унинг ер юзида тогларнинг пайдо булиши тугрисидаги назарияси замонамиз олимлари эндигина чикарган хулосаларга мосдир. V минералларни турт гурухга булиб таклиф килган классификация ХIХ асргача деярли узгаришсиз колди.

    Ибн Синонинг табобат сохасида изланар  экан,  йул-йулакай ботаника билан шугулланиб, усимликларни доривор сифатида ишлатиш хусусида мухим кашфиётлар килди. Олимнинг поэзия сохасидаги машклари кейинчалик Фаридуддин Аттор, Низомий Ганжавий, Носир Хисрав, Жалолиддин Румий, Алишер Навоий, Абдурахмон Жомий, Бедил, Улугбек сингари буюк сиймолар ижодларининг камол топиши учун асос булиб хизмат килди. Гарбнинг Жордано Бруно, Фома Аквинский, Рожер Бекон, Данте ва яна купдан куп алломалари унинг хулосаларидан фойдаланиб ижод билан машгул булишган.

    Бирок, Абу Али  ибн Синонинг энг катта хизмати  табобат илмини  ривожлантиришдадир. У узидан илгари турли китъаларда яшаб утган буюк хакимлар асрлар мобайнида туплаган маълумотлардан мухимларини иккинчи даражаларидан ажратиб уз кузатишлари ва  амалий тажрибаси билан бойитган холда тиббиёт назариясини яратди. Бу назариянинг асоси унинг шох  асари булган “Тиб конунлари”да уз инъикосини топган. Мазкур асар кулёзма тарзида барча  шарк мамлакатларида кенг таркалиб, шу асосда унлаб йирик олимлар унга шархлар ёздилар ёхуд уни кискартириб, мухим кулланмалар туздилар. Абу Али ибн Сино тиб илмининг энг йирик таргиботчиси эди. У тиббий илмлар кенг оммага етиб бориши ва тушунарли булиши учун билимларни кофияга солиб, газал ва касидалар, бутун бир тиббий достон яратди.

     Гарб мамлакатларида  Ибн Сино ижодига кизикиш катта эди. “Конун” хали кулёзма шаклида булган даврлардаёк овруполик олимлар уни урганишга киришдилар. Испаниянинг Толедо шахрида хали 1130- йилдаёк араб тилидаги тиббий китобларни лотин тилига угириш максадида таржимонлар хайъати ташкил килинади. Улар амалга оширган илк таржималардлан бири “Тиб конунлари” эди.

    “Конун”нинг  арабча матни 1593 йилда илк марта Римда босилди, кейинчалик Кохира, Техрон, Лакнав, Лохур шахарларида кайта чоп этилди.

    Ушандан буён ХVII асрнинг иккинчи ярмигача бу улмас асар гарб хакимларининг асосий кулланмасига айланиб, олийгохлардаги тиббиёт факультетларида таълим  дастурининг ярмини мана шу асар ташкил килган. Бу даврда китоб 40 марта лотин тилида тула нашр этилган.  ХIХ асрга келиб “Конун”нинг айрим кисмлари немис, француз, инглиз тилларига хам таржима килинади.

    Марказий Осиёнинг  эса II асрдан бошлаб бутун тарихида Абу Али ибн Сино тиб илмининг барча олимлари томонидан устоз сифатида эътироф этилиб, илмий мероси чукур урганиб келинган. Айникса, Узбекистон мустакилликка эришгандан кейин Абу Али ибн Синонинг хизматлари юксак даражада кадрини топиб, унинг асарлари узбек тилида кайта-кайта нашр этилмокда,  ун минглаб шифокорларимизнинг дастуруламалига айланаётир.


  • Бухоро тиббиётининг Ибн Синодан кейинги тарихи

    Бухоро тиббиётининг тарихи факатгина Абу Али ибн Сино ижоди билан чекланмайди, албатта. Хали VI-V асрлардаёк, яъни Ибн Сино тугилишидан анча илгари  Бухоро вохасида тиббиёт илми ривожланиб, халк табобатида  турли- туман усуллар куланилган.Зардуштийларнинг мукаддас  китобида “Авесто” жисм ва рух поклиги тугрисида кимматли фикрлар баён килинган.

    Бухорода Ислом  жорий этилганидан кейин бу билимлар бошка халкларнинг тажрибаси билан бойитилган, чукур илмга эга булган хакимлар камолга етишган. Масалан, унинчи асрда Бухорода Абу Бакр Робеъ ибн Ахмад Ахавайни Бухорий исмли доно хаким утган. У Абу Али ибн Сино дунёга келиши арафасида “Хидоят ул- мутааллимин фи-тибб” (“Тиббиётни урганувчилар учун дастур”) асарини ёзиб тугатган. Бу форс-тожик тилида  ёзилиб, давримизгача етиб келган энг кадимий тиббий китоб саналиб, 1965 йилда Эроннинг Машхад шахрида кадимий нусхаси асосида нашр этилган.

     Бухоро, Пойкент, Варахшох,Хурмайсан сингари йирик шахарлар тиббий маърифатнинг марказлари булган. Хусусан, Зарафшон дарёси кадимий узанининг куйи кисмида жойлашган Пойкент шахри Бухоро вохасида тиббиёт ривожланишининг сарчашмаларидан бири булганлиги  археологлар томонидан топилган ашёлар билан тасдикланмокда. Хали 8-9 асрларда  пойкентликлар дори-дармон тайёрлаш ва даволашнинг илгор усулларини жорий этишган. Кадимшунослар Массон, Аскаров, Мухамаджонов, Семёнов ва бошка олимлар утган асрда мазкур шахристонда олиб борган казишмалар натижасида бу ерда кадимий дорихона ва шиша идишлар тайёрланадиган устахона, ичимлик суви ва канализация тармоклари колдиклари топилди.

     Шуниси диккатга сазоворки, мазкур устахонада топилган шиша идишларнинг купчилиги тиббий максадларда фойдаланадиган ускуналар булган.Олимлар идишларнинг кимёвий таркибини тахлил килишганида, унда кремний, кальций, магний, алюминий, натрий ва калий 95-97 фоизни ташкил килишини аниклашди. Мазкур сопол ва  шиша кузачалар, колбалар ва бошка идишлар шакл жихатидан хозирги фармацевтикада фойдаланиладиган ускуналарни эслатади. Турли хажм ва шаклдаги бу идишлар оч яшил, оч зангори, оч сарик, кук ва яшил рангларда тайёрланиб, хар бирининг тусига караб, муайян максадларда фойдаланилган. Уларда турли дори-дармонлар тайёрланган, сакланган, конни суриб олиш ва бошка даволаш тадбирлари бажарилган. Рус кадимшунослари худди мана шундай шакл ва рангдаги шиша ва сопол идишларни  Сибирдаги кадимий Унга кургонида топишди. Бу эса Бухоро тиббиётининг шухрати “Буюк ипак йули” буйлаб купгина мамлакатларга таркалганидан далолат беради.

    Шарк тиббиётида инсон танаси  турт хилт, яъни кисмдан таркиб топган, деб хисобланади. Хаво инсон танасида иссик ва намликка киёсланиб —  конга, сув совуклиги ва намлиги эътиборга олиниб — лимфага, олов иссиклиги ва куруклиги назарга тутилиб — сафрога, ернинг совук ва куруклиги хисобга олиниб —  савдога киёсланади. Мана шу хусусиятларга  асосланиб, шарк табобатининг купчилик турлари каторида Бухоро тиббиётида хам хар бир кишининг мизожи, яъни табиати аникланган.Одатда одам танаси мизожи иссик, совук, курук ва нам ёхуд шу сифатлар бир- бирига  турлича таркибда кушилган туккиз турдан иборат куринишга эга булганлиги тугрисида тасаввурга таянган холда даволанган. Бундай булинишни  нафакат Абу Али ибн Сино, балким барча шарк хакимлари асарларида  кузатиш мумкин.

    Урта асрларда Бухоро тиббиётини ривожлантиришга Аштархонийлар сулоласининг вакили булган Бухоро хукмдори Субхонкулихоннинг хизматлари катта туртки  берди. Балх хокими Надр Мухаммадхоннинг угли булган Субхонкулихон акаси Абдулазизхон кексайиб колганидан кейин Бухорода хокимият тепасига чикиб, нисбатан киска муддат (1680-1702 йиллар) хукмронлик килган булсада, мамлакат иктисодий ва маданий салохиятини оширишга катта хисса кушди. У кон тукмасдан Хива хонлигини  Бухоро таркибига кушиб олишга муваффак булиб, ягона узбек давлатини яратди. Субхонкулихоннинг айникса тиббиётни ривожлантиришдаги хизматлари каттадир. Хамма гап шундаки, унинг узи тиб илмининг йирик билимдони эди. Субхонкулихон саройида тиб илмига оид энг нодир китоблар тупланган эди. Аммо, бу китобларнинг барчасида купдан куп  грек ва араб тиббий атамалари ишлатилгани туфайли  оддий табиблар даволашда фойдаланиши кийин эди. Шунинг учун Субхонкулихон  мазкур адабиётлар асосида форс-тожик тилида ёзилган тиб сохасида барча табиблар фойдаланиши мумкин булган амалий бир кулланма яратишга карор килди.Унинг  шу максадда яратган“Ихйо ат-тибби Субхоний” (“Субхоний тиббиёти буйича даволаш”) асари мана шундай кулланма сифатида Бухоро табиблари орасида маълум ва машхур булди. Аслида мингдан зиёд сахифадан иборат бу китобда Бухоро тиббиёти мактабининг   назарияси хам, амалиёти  хам, фармакологияси хам камраб олинган.

    Муаллиф китоб сузбошисида бу асарни ёзишга уни  купгина тиббий китобларда бир-биридан нусха кучириш жараёнида купдан куп  хатоликларга йул куйилгани, мазкур  китобларнинг анчагина кисмини  тушуниш кийин эканлиги сабабчи булганлигини  таъкид килади. Субхонкулихон уз асарида Абу Али Ибн Синонинг “Тиб конунлари” ва бошка асарларидан , шунингдек, бошка муаллифларнинг “Захираи Хоразмшох”, “Ихтиёроти Бадей”, “Тибби Оксарой”, “Бахр ул-Жавохир”, “Бахр ул-Хавос” ва яна бир катор  тиб асарларидан фойдаланганлигини уктирган.

    Китоб  сузбоши ва  мукаддимадан ташкари хар бири  турт фаслдан иборат саккиз бобдан таркиб топган.  Мукаддима ун кисмдан иборат. Улар куйидаги масалалаларга багишланган:

    1.Тиббиёт илмининг чегаралари ва  мазмуни.

    2.Инсон танасидаги моддалар асосини ташкил киладиган турт асосий суюклик.

    3.Киёмига етган инсон танаси ва унинг хусусиятлари (мизож).

    4.Инсон танаси кисмларининг холати ва хусусиятлари.

    5.Саломатликни саклаш тугрисида.

    6.Тиббиётда йилнинг вакти ва мавсумларини хисобга олиш.

    7.Уй-жой ва шахар гигиенаси

    8.Кийимлар ва либос турлари гигиенаси.

    9.Овкатланиш ва пархез тугрисида

    10.Одамларнинг умрини узайтириш хакида.

    Китобнинг саккиз бобдан иборат асосий кисмида муаллиф махаллий табиблар уз амалиётида фойдаланиши учун сунъий шаклда тузилмаган энг оддий дориларнинг таркибини, уларнинг кайси хасталикда фойдаси ва кайси иллатда зарари борлигини, тиббий тош–тарози улчовларини ва турли мураккаб дориларни тайёрлашнинг ранг-баранг йулларини алфавит тартибида баён килади. Амалда бундай тартиб хозирги замонда тиббиёт ва фармакологияга багишланган лугатлар ва энциклопедияларда самарали кулланилмокда.Мазкур асарнинг  кимматли томони шундан иборатки, унда энг мураккаб тиббий масалалар хам тушунарли тилда баён этилган. Баъзи табиблар айрим грек ёхуд хинд тилидан олинган атамаларни тушуна олмасликлари назарга олиниб, китоб четларида уларнинг мазмуни тугрисида изохлар берилган.

    Айни махалда Субхонкулихон асарининг давримизгача эсон-омон етиб келган ягона кулёзма нусхаси Тожикистон Республикаси пойтахти Душанбе шахридаги “Энциклопедиялар” тахририятида 62-ракамли инвентар белгиси билан сакланмокда. Бу китобнинг муаллифи хакикатан хам Субхонкулихоннинг узи булганми ёхуд уни сарой хакимларидан бири  шохнинг курсатмалари асосида ёзганми, маълум эмас. Хар холда мазкур кулёзма  1691- йилда Хужа Инсоф  исмли шахс томонидан окка кучирилган.Субхонкулихон каламига мансуб яна бир китоб тарихдан маълум. Унинг номи  “Лубб ул-Лавойих ул камар фил Ихтиёрот” (Бахтли соатни аниклашда ой манзилларининг мохияти”) булиб, фалакиёт конунларига багишланган. Субхонкулихоннинг “Нишоний” тахаллуси билан ажойиб шеърлар ёзгани ва сарой шоирларининг даврасида уларни узи ифодали укигани хам тарихдан маълум.

    Шундай килиб, Субхонкулихон ХVIII асрда Бухорода тиббиёт илмини ривожлантиришга  ва ахоли саломатлигини мухофаза этишга катта хисса кушган олим  ва хукмдор эканлигига шубха йук.Лекин, факатгина бир неча китоб билан одамларни самарали даволаб булмас эди, албатта. Субхонкулихон шуни назарда тутиб, Арк саройининг шимолий канотида Дор уш-Шифо мадрасасини ва тиббий асарларнинг хазинаси булган улкан кутубхонани бунёд килди. Мазкур мадрасани уз кузлари билан курган бухоролик кариялар бундан 30-40 йил мукаддам мазкур  китоб муаллифига сузлаб берганларича, бу тиб дорилфунуни Бухородаги энг махобатли ва йирик мадраса булиб, Арки олий билан ёнма-ён буй талашиб турган. Мадрасада талабаларга тибга оид барча билимлардан сабок берилган, таълим билан бир каторда шифокорлик сохасида илмий-тадкикат ишлари олиб борилган. Мадраса хузурида мужазгина шифохона хам фаолият курсатгани айрим манбаларда кайд этилади.

    Субхонкулихон мамлакат пойтахтида  мадраса курилиши билан чекланмай, катта ободонлаштириш ишларини олиб борган,  ичимлик сув  ва окавани чикариш тармокларини такомиллаштиришга  хисса кушган. Унинг хукмронлиги даврида Болоховуз масжиди рупарасида катта ховуз, Арк ичида жомеъ масжиди ва саломхона бинолари барпо этилган. Дор уш-Шифо мадрасаси Субхонкулихон вафотидан кейин хам яна куп йиллар фаолият курсатиб, Бухоро амирлигини юкори малакали амалиётчи табиблар билан таъминлаб турган.

    Бухорода тиббиётни ривожлантиришга  ХVI асрда фаолият курсатган  машхур хакимлардан Мавлоно Абдулхаким  катта хисса кушган. У табибларнинг бутун бир мактабига асос солган. Шунингдек,  Хужа Насрулло (ХIХ аср охири, ХХ аср бошлари), Мухаммад Иброхим хаким, Абдул Мажид Сиройий сингари табиблар халк саломатлигини мухофаза этиш учун куп куч-гайрат сарфлаганлар Албатта, уша замонларда  китоб  жуда киммат булиб, хар бир табиб одамларни даволашнинг мана шундай китоблардан олинган кучирмалардан иборат уз  дафтарига эга эди.    Купинча табиблар сулолари булиб, хар бир уруг даволаш сирларини отадан фарзандга, фарзанддан неварага етказилиб, улар учун тирикчилик манбаи эди. ХХ аср бошидаги Бухоро тиббиётининг ташкилотчиларидан бири булган зукко табиб Кори Мухаммад Амин эса оврупоча тиббиётдан хам хабардор булиб, лотин тилини билган ва   рус шифокорлари томонидан хам тан олинган хаким булиб, унинг ёзиб берган рецептлари рус дорихоналарида ижро этилган

    Табиблар Бухоронинг энг гавжум жойларида   дуконларини куриб, беморларни кабул килар,  шифобахш гиёхлар, дори-дармонлар билан савдо килиб, муолажа курсатар эдилар. Дори-дармонлар “хаб”, яъни ичиладиган таблетка, “малхам”, яъни суртиладиган дори ва суюк  дорилар, яъни шарбат ва “араг”, деб аталган настойкалардан иборат эди. Даволашнинг самарали усулларидан бири шифобахш минерал сувлар, туз конлари, балчикли мавзелар,  булок сувлари булиб, табиблар бу воситалар билан хам даволаш тадбирларини утказишар эди. Бунга мисол килиб, Коракул мавзеидаги шур куллар ва балчиклар, Чашмаи Айюб ва Хужа Исмат мозорлари, бошка мукаддас жойлардаги кудук сувларини курсатиш мумкин.

    Бухорода куп асрлар давомида жаррохлик ва тиш шифокори вазифаларини сартарошлар, тугдириш тадбирларини эса “биби халфа”, деб аталадиган доялар бажаришар эди. Сирасини айтганда, уларнинг барчалари Субхонкулихоннинг асарида берилган тавсиялардан фойдаланишарди.

    Агар Субхонкулихон асарининг мукаддимаси тузилишига эътибор килинса, унда баён этилган саломатликни мухофаза килиш коидаларининг тенг ярми санитария ва гигиена, пархез тутиш масалаларига багишлангани аён булади. Бу бежиз эмас. Хали урта асрлардаёк бухороликлар  санитария-гигиена масалаларига алохида эътибор бериб, шахарсозлик ишларини шу асосда куришган.

    Кадимий кулёзмаларнинг далолат беришича, бундан 2,5 минг йил мукаддам Бухоро шахрига асос куйилишининг энг мухим шарти хам бу мавзеда окар сув таъминоти булгани эди. Кадимшунослар утган асрнинг 60- йилларида  Бухоронинг кок маркази- Минораи Калон ёнида олиб борган казишмалар натижасида худди мана шу жойдан Зарафшон дарёси окиб утгани ва дарёнинг икки киргогида одамларнинг дастлабки икки  манзилгохи  пайдо булгани, хозирги Арк кургони урнида хам манзилгох вужудга келгани аникланди. Кейинчалик бу манзилгохлар Бухоро шахрининг асосини ташкил килди.

    Асрлар утар экан, Бухоро хам тобора тараккий этиб, жахонга машхур булган. Зарафшон дарёси  узанини узгартиргандан кейин  шахарга каналлар ёрдамида сув олиб келиш тадбирларига киришилган. Хали милоддан илгариги 1- минг йилликда хозир шахар уртасидан окиб утаётган Шохруд канали казилган. Кадимий китобларда накл килинишича, уша вактларда бу сув тармоги “Руди зар” (“Олтин ирмок”), деб аталган.

    Шайбонийлар ва Аштархонийлар сулолаларига мансуб булган Убайдуллохон (1533-1540) ва Абдуллохон II хукмронлик йилларида Зарафшон дарёси сув айиргичи, сув омборлари ва каналлар барпо этилиб, пойтахтни сув билан таъминлаш муаммоси тулалигача ечилган. Натижада ХV-ХVI асрларга келиб Бухорода ахолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш,  жисмонан тозаланиш учун барча шароитлар яратилган,  хаммомлар ва хонадонлардаги ташновлар окава сувларини шахар ташкарисига чикариб ташлашнинг мукаммал тизими вужудга келтирилган.

    Утган асрларда Бухоронинг сув таъминоти  Зарафшон дарёсининг  Тошкуприкдаги ва Ширбудундаги иншоотлари оркали амалга оширилар эди. Шунинг учун амирлик бош мироби махкамаси амирнинг Ширбудундаги саройи ёнида жойлашган эди. Бу ердаги таксимлаш иншооти оркали сув  Шохруд каналига окизилиб, Мозор дарвозаси якинида (хозирги “Вокзал” чоррахасининг шимолий худуди)   шахар калъасининг ичкарисига окизилган. Шахарда сув таксимотига масъул булган  “Халфа” махкамаси мана шу ерда жойлашган булган. Шунинг учун шу якиндаги  гузар  “Дарвозаи об”, деб аталган. Халфа Шохруд сувининг шахар ичкарисидаги боглар, ховузлар ва хаммомларга таксимотини назорат килган.

    Шохруд ариги шахарни шаркдан гарбга  кесиб утиб, йул-йулакай ер ости тазарлари оркали барча ховузларни тулдириб турган. Шохруд “Дарвозаи Об” гузаридан  “Бозори Хужа”гача усти очик холда окиб, шундан кейин усти ёпик канал оркали шахар остига кириб кетар ва Гавкушон минорали ёнидан яна ер юзига чикиб, Бозори Нав гузари худудидаги катта йул остига кириб кетиб, яна юзага чиккач Талипоч дарвозасигача очик холда окар эди. Шохруд аригининг шахар ичкарисида  окиб утадиган узани туккизта ирмокка эга булиб, уларнинг хар бири гох очик, гох усти ёпик каналлар оркали шахарнинг деярли барча гузар ховузларини ва хаммомларини сув билан таъмин этарди.

    ХVIII аср охирларига келиб Бухоро шахрида 350 дан зиёд катта-кичик ховузлар булиб, уларнинг деярли барчалари Шохруд каналидан сув билан таъминланар эди. Бундан Шахристон худуди мустасно эди, холос. Чунки, бу ерда жойлашган Минораи Калон ва Масжиди калон, Арк саройи атрофидаги гузарлар шахар сатхидандан  бир неча метр баландликда жойлашгани учун канал сувини бундай юкори даражага кутариб булмас эди. Шунинг учун бу атрофдаги гузарлар шу якиндаги  кудуклар оркали сув билан таъмин этилар эди. Бундан ташкари шахар ичкарисида учта сардоба шаклидаги усти ёпик ховузлар булиб, улар  кор-ёмгир сувлари билан тулдирилар эди. Бу сардобалар хамон сакланиб колиб, Халифа Худойдод ва Эшони Имло хонаколари якинида, яхудийлар мозорида жойлашган.

    Бухоро ховузларида сувни тоза саклашнинг асрлар давомида тупланган тажриба асосидаги узига хос технологияси шаклланган эди. Ховуз курилишини бошлашдан илгари унинг пойдеворига тут дарахтининг ёгочларидан синч ёткизилар, унинг деворларига териладиган  мармар тошлар эса кора охак  коришмаси билан бир-бирига мустахкамланар эди. Ховузларнинг деворлари   зинапоя шаклида булиб, сув сатхини кенгайтириш ва бу билан худуд иклимини муътадил этишга хизмат килар эди.

    Агар  кадимий Бухоронинг харитасини куздан кечирсангиз, унда номи сув билан боглик купдан куп гузарларни курасиз. Масалан, Жуйзар, Оби Равон, Руди Зар, Руди Шахр,Чашма Айюб, Сардоба, Боло Хавз, Лаби Хавз, Хавзи Лесак, Хавзи Рашид, Хавзи Муддахо ва бошкалар. Гузарлар ахолиси худди мана шу манбаллардан ичимлик ва маиший эхтиёжлар учун сув олишар эди.

     Шахарда “Машкоблар уюшмаси” фаолият курсатиб, унинг аъзолари чармдан тикилган мешларни шу манбалардан  сув билан тулдириб, муайян хизмат хаки эвазига  хонадонларга етказиб туришарди.

    Бухорода ахоли учун санитария-гигиена шароитларини яратишда хаммомлар мухим урин тутган. Кадим замонлардан бухороликлар соглом ва тетик булиш учун хафтада  хеч булмаса бир марта хаммомга кириб, чумилиш зарурлигини яхши билишган. Шунинг учун шахардаги барча гузарлар худудини камраб олган хаммомлар тармоги вужудга келган. Хозир бу хаммомларнинг купчилиги бузилиб, факат номлари ва курилган жойлари маълум холос. Мисол учун Амири, Биби халфа, Гавкушон, Гозиён, Домулло Шер, Забуда, Кухак, Мавлоно Шариф, Обу оташ, Пойи остона, Шишахона, Тукумдузи, Хужа Порсо, Накиб ва бошка номлар билан аталган хаммомларни курсатиш мумкин.

    Аштархонийлар ва Шайбонийлар хукмронлиги йилларида бу тармок  тула такомиллаштирилиб,  санитария ва гигиена талабларига мос холга келтирилган.Хусусан, Абдуллохон II (1556-1598) хукмронлиги даврларида Бухородаги энг йирик  Саррофон хаммомидан бошланган канализация тармоги курилиб, у Бухородаги барча хаммом окава сувларини Саллоххона дарвоза якинида шахар чегарасидан чикариб, зовурга ташлаган. Шу максадда шахар остида  усти ва деворлари кушкатор оби  гишт билан копланган кенглиги уч метрга якин ва баландлиги деярли икки метрни ташкил килган канализация тазарлари утказилган. Бу  тармокка айрим  бой хонадонлар хам уз ички канализация тармокларини улашган. Мазкур тармок ахоли уртасида “Зарбигардан” номи билан машхур булган. Канализация тизимига бу ном бехудасига берилмаган. Чунки, канализация тармогини хар йили тозалаш учун кирган хашарчилар унинг буйи нисбатан паст булганлиги учун бошлари шифтига тегиб турган. Агар  кадимий Бухоронинг харитасини куздан кечирсангиз, унда номи сув билан боглик купдан куп гузарларни курасиз. Масалан, Жуйзар, Оби Равон, Руди Зар, Руди Шахр, Чашма Айюб, Сардоба, Боло Хавз, Лаби Хавз, Хавзи Лесак, Хавзи Рашид, Хавзи Муддахо ва бошкалар. ХХ аср бошларига келиб Бухорода йигирмага якин хаммом сакланиб колган эди.

    Айни махалда Бухорода кадимий хаммомлардан факат учтаси сакланиб колган. Бу Бухорода энг йирик хисобланган Саррофон тими якинидаги хаммом хамда Телпакфурушон тими ёнидаги “Бозори корд” ва Масжиди калоннинг гарбий томонидаги “Хаммоми  кунжак” аёллар хаммомидир. Утган асрнинг етмишинчи йилларида бухоролик курувчи ва таъмирловчилар Саррофон хаммомини тула таъмирлаш жараёнида унинг тузилишига зарар етказганликлари натижасида бу  хаммом шаклини саклаб колишган булсада, унда ювиниш имконияти йук..

    “Бозори корд” ва “Хаммоми кунжак” эса хамон бухороликларга хизмат курсатиб келмокда. Бухоро хаммомларининг узига хос тузилиши диккатга сазовордир. Хаммом биноси либосларини ечиш ва  хаммомдан чиккандан кейин хордик чикаришга мулжалланган кенг хонадан бошланиб, киши ечиниб булгач, бу хонадан анча куйида жойлашган кичик хоначаларга кириб борилади. Уларнинг биринчисида оёк ювилиб, “Пойшуйхона”, деб аталади. Бу ерда киши бир муддат дам олиб, иссик хавога куниккач, бинонинг асосий иншоотини ташкил киладиган миёнсаройга кадам куяди. Миёнсаройнинг шифти  масжид ва хонаколар сингари юксак гумбаз шаклида булиб, бу хавонинг доимо  бир хил тоза ва курук сакланишига имкон беради. Унинг уртасида мармар тошлардан кенг супа кутарилган булиб, ювинувчилар мана шу супада ва Миёнсарой  деворлари буйлаб курилган супачаларда утириб, баданларини хароратда тоблашар, кейин турдаги иссикхонага кириб, таналарини роса кизитгач, унинг ёнида жойлашган совукхонага утиб нафасларини ростлашади. Доира шаклидаги Миёсаройнинг атрофида бир неча мана шундай хоналар жойлашган булиб, уларнинг хар бири муайян максадга хизмат килади. Масалан,  уларнинг бирида мехроб булиб, поклангандан кейин тоат-ибодат килиш мумкин эди. Яна бир хона “Вожибхона”, деб аталиб, бу ерда аврат ва бошка жойлар туклардан тозаланган.. Миёнсарой куйисидаги кенг супалик олди очик хонада укалаш ва даволаш тадбирлари утказилган.

    Хаммомда муолажалар кабул килишнинг хам узига хос тартиби булган. Хар бир хаммомда бир неча тажрибали укаловчи хизмат килиб, улар “ходими“, яна бир неча хизматчи булиб, улар танангизни кирдан тозалаб, булар “халтадор”, деб аталган. Хотин-кизлар хаммомларида “ходими” ва “халтадор”дан ташкари “бибихалфа” хам булиб, у киши  хомиладор була олмаётган аёлларни турли гиёхлардан тузилган дори-дармонлар билан даволаган. Бундан ташкари “бибихалфа” хомиладор  аёлларга тугишдан илгари ва фарзанд курганидан кейин муолажалар курсатган. Одатда якинда фарзанд курган аёл чилласидан чикиши муносабати билан кайнонаси ва бошка якин кариндошлари билан хаммомга келиб, кадимий русумлар асосида иссикхонада сахро гиёхларидан  ясалган дори-дармонлар билан муолажа килингач, обдон чумилтирилиб, “чилла”дан чикарилган.

    Эркаклар ва аёллар хаммомларида  укалаш жараёнида шифо максадида турли гиёхлар, усимликлар ва минерал тошлардан тайёрланган дориворлар билан бир каторда от, туя, парранда ёги, асал, мумиё ва бошка моддалар хам ишлатилган.

    Кадимий хаммомларнинг  иситиш тизими хам  диккатга сазовордир.Бухоро хаммомларида сув бир шам ёрдамида иситилиши тугрисидаги ривоят купчиликка таниш булса керак. Хуш, бу кандай шам эди? Бу саволга жавоб бериш учун хозир хам Токи Телпакфурушон ёнида ишлаётган кадимий “Бозори корд” хаммомига бориш кифоя. Бу ерда 900 литр сигимли каттакон мис козон сакланмокда. Мазкур козон куп йиллардан буён хаммомнинг бир чеккасида тешилган холда ишлатилмай ётипти, унинг урнини газ ёкилгиси билан иситиладиган козон эгаллаган. Лекин, кадим замонларда хаммомнинг суви худди мана шу козонда хакикатан хам шам ёрдамида кизитилган. Факат бу шамнинг диаметри тахминан 1 метр булиб, унинг ичи туя ёки отнинг мойи билан тулдирилган ва шамнинг аркондек йугон пилиги  ёкилиши натижасида сув кайнатилган ва хаммомнинг иссикхонаси оркасидаги хамбага окизилиб, чумилувчилар уни жумраклар оркали тосларига олишган.. Энди бу мис козон ва шамни ноёб ашё сифатида музей кургазмасига куйиш айни муддао.

    Хуш, сувку  шам ёрдамида иситилар экан, хаммомнинг узи нима билан иситилган? Бинонинг иситиш тармоги хам узига хос тузилишга эга булган. Хаммомнинг ташкарисида “гулах”, деб аталган утинхона булган. Кадим замонларда хаммом учун утин йигувчи махсус ходимлар булиб, улар  утин билан бирга шахар кучаларида тупланган ва ёкиш мумкин булган ахлатларни хам шу ерга олиб келиб, каттакон  учокка ёкиб, хосил булган юксак харорат хаммомнинг  остидан утган мурилар оркали  бутун иншооот буйлаб таркалиб, оёк остидаги мармар тошларни кизитган. Бунинг туфайли бутун бинода юксак харорат таъмин этилиб, барча микроблар ва хашаротлар улдирилган .

    Шундай килиб, 400-500 илгариёк Бухорода инсон саломатлигини мухофаза этувчи санитария-гигиена шароитлари яратиш максадида ноёб меъморий, ирригацион ва  мелиоратив тармок вужудга келтирилган.

    Бирок, шахарда сув таъминотининг битта кусури бор эди. У хам булса ховузларда сувнинг узок вакт туриши окибатида унинг таркиби бузилиши эди. Агар ховузлар уз вактида тозалаб турилмаса, шахарда турли юкумли касалликлар таркалиши мумкин эди. Шунинг учун хам  Бухоро амирлигида  энг юксак лавозимлардан бири “раис” булиб, у узинининг “халфа”, деб аталган хизматчилари оркали ховузлар ва канализация тармогининг холатини  мунтазам назорат остида саклар эди. Мамлакатда   ахолидан сув таъминоти ва окаваларни  чикариш харажатларини коплаш максадида алохида соликлар  йигилиб, уни тулашга курби етмаган   кишилар арик ва  зовурларни   тозалаш ишларида  иштирок этишган. Одатда Бухоро ховузлари куз пайтида остида тупланган лойка, балчик ва ахлатлардан тозаланиб,бахорнинг дастлабки ойида тоза сув билан тулдирилар эди.

    Афсуски, мангит сулоласининг сунгги хукмдорлари даврида амалдорлар фаолияти устидан назоратнинг сусайтирилганлиги окибатида хар йили мунтазам олиб бориладиган сув шахобчалари ва ховузларни тозалаш ишлари пайсалга солина бошлади. Бунинг натижасида  шур сувларнинг сатхи кутарилиб, арик ва зовурлар, ховузлар, турли юкумли касалликларни таркатувчи манбаларга, канал ва зовурлар ёкалари, катта майдонларни эгаллаган шурхок ерлар боткоклашиб, пашшалар маконига айланди.

    ХХ асрнинг бошига келиб, Дор уш-Шифо мадрасасида машгулотлар тухтатиб куйилди. Натижада  табибларнинг янги авлодлари шаклланмай, тиббиёт хам инкироз сари юз угирди, билимли хакимлар урнида турли фирибгарлар фаолият курсата бошлашди.Буларнинг хаммаси жамулжам булганлиги натижасида воха буйлаб безгак, терлама, сил, ришта сингари хавфли юкумли касалликлар кенг таркала бошлади.

  • Бухоро тиббиётининг чор Россиясига тобе булган даврдаги тарихи

    Хали 1873-1875 йилларда Бухоро амирлиги Россиянинг тобеъсига айланиши билан рус шифокорлари  кушин таркибида Бухорога кела бошладилар. Дастлабки харбий лазаретлар амирликнинг Афгонистон билан чегарадош Термиз кургонида, Чоржуй ва Каркида очилди. Бу ерда рус  зобитлари ва аскарлари билан бир каторда махаллий  бой-бадавлат  кишилар хам  даволанар эди.

    Бухорода рус маъмурлари ёрдамида барпо этилган касалхонада  15 та шифо уринлари булиб, “Рус — тузем шифохонаси” деб аталган. 1917 йилга кадар касалхонада 6 шифокор-врач ва 7  урта маълумотли тиббиёт ходимлари ишлаган. Рус-тузем лазарети ташкил топгунгача булган даврда Бухоро вилоятида купгина касалликлар, чунончи безгак, трахома, дракункулёз (ришта), лейшманиоз, чечак, мохов кенг таркалганлиги туфайли ахоли уртасида  улим курсаткичлари юкори (хар 1000 ахолига нисбатан олганда 232 киши)  булган. 1891 йил 30 августда  «Рус тузем лазарети»нинг биринчи бош врачи Пензяков Иосиф Фёдорович булиб, 22 йил давомида ушбу вазифада ишлаб келган.

    1922 йилда Бухорога Москва тропик институтининг илмий экспедицияси гурухи вакиллари (рахбар — Л.М.Исаев) келишиб, юкорида кайд этилган касалликларни эрта ташхислаш, даволаш ва профилактикаси билан шугулланишган. 1 январ 1924 йилда Бухоро вилоят касалхонаси базасида Урта Осиёда биринчи улка патологияси илмий текшириш институти очилди. Уни куп йиллар давомида йирик гельминтолог — паразитолог олими профессор Л.М.Исаев бошкарган.

    1924 йилга келиб Когон, Гиждувон, Навои туманларида касалхоналар очилиб, жами шифо-уринлар сони 205 га етди. Врачлар сони 36 тага, урта тиббиёт ходимлари сони эса 47 тани ташкил этди.

    Рус тузем лазарети оочилиши муносабати билан бир катор етакчи рус врачлари уз фаолиятларини бевосита Бухорода давом эттиришди. Булар эпидемиолог С.М.Каверин, физиотерапевт ва невропатолог С.М.Масловский, кожвенероолог Г.М.Пак, педиатрлардан Н.И.Морозова, К.А.Фукс, хирурглар И.И.Лаванов, П.Н.Карленко, акушер-гинеколог А.И.Грузинов ва бошкалар.

    1930 йилда улка патологияси институти ходимларининг бевосита амалий ёрдами туфайли ришта касаллиги тула-тукис бартараф этилди, 1936-37 йилларда чечак касаллиги тугатилди.

    Бухоро амири Абдуллахадхон  хукмронлиги йилларида  мазкур шифохоналарга хазина хисобидан  муайян маблаглар ажратилгандан кейин махаллий  фукаролар учун бепул даволаш йулга куйилиб, камбагаллар хам бу даволаш масканларига мурожаат кила бошладилар. Аммо, куп утмай амир рус шифохоналарига маблаг беришни тухтатиб, даволаш ишлари хам сусайди.

    Амирлик худудида темир йул курилишига киришилган 1884-1888 йилларда темир йул станциялари барпо этилиши муносабати билан уларнинг хузурида амбулаториялар ва тиббиёт пунктлари ташкил килина бошланди. Шу атрофларда истикомат килувчи фукаролар хам мазкур тармокларида бепул тиббий ёрдам ола бошладилар. Бундай тармокларнинг ташкилотчиси рус шифокори О.Н.Гейфельдер эди. У темирйулчи ва курувчилар уртасида юкумли касалликлар таркалиш йулларини биринчилардан булиб урганиб, бунинг олдини олиш тадбирларини кура бошлади. Гейфельдер янги курилган темир йул оркали Коракулдан Самаркандгача масофани босиб утиб, ришта касаллигининг таркалиш манбаларини аниклади ва Зарафшоннинг куйи окимларидан сув ичилганда, бу касалликлар таркалиши тугрисида хулоса чикарди.

     Сирасини айтганда бу факат Гейфельдернинг хулосаси эмас эди. Буни буюк ёзувчи Садриддин Айний хам “Эсдаликлар” асарида тасдиклайди. Бу асарнинг бутун бир боби “Микроб”, деб аталиб, шу масалага багишланган. Ёзувчининг накл килишича, 1895  йилнинг ёзида Бухородаги ахволни аниклаш максадида Петербургдан рус врачлари, бактериологларидан иборат катта бир  гурух келади. Улар шахар ва унинг атрофларини айланишди, зовур ва куллар, ховузлардаги сувдан, бозорлардаги махсулотлардан, намуналар олиб, бактериологик назоратдан утказгач, дахшатга тушишди. Уларнинг хаммаси  хавфли юкумли касалликларни таркатувчи микроблар билан тулган эди.

    1912 -1922 йилларда рус –тузем лазаретида бош шифокор булиб ишлаган С.В.Горновская буни одамларга тушунтириш максадида  касалхонага ахолининг турли катламлари вакилларини таклиф килиб, юкумли касалликларни таркатувчи бактерияларни уларга  микроскоп оркали курсатишга карор килди.Рус шифокорларининг тавсияси билан амир амалдорлари Бухоронинг таникли  олимлари, эшонларини касалхонага таклиф килишди. Ахмад Дониш ушанда тоби йуклиги учун келолмади. Аммо, маърифатпарвар сифатида хатто руслар уртасида хам танилган Абдулмажид Зуфунун ва мулла Икром келишди. Лекин, Абдурахмон махдум, Киём махдум, Жунбул махдум каби мутаассиблар даврада купчиликни ташкил килишди. Улар микроскопга назар ташлашлари билан шовкин кутариб, “Биз динимизни сотмаймиз. Факат Аллохга ишонамиз. Агар у истаса, бандага касалликларни юборади, хохласа, узи шифо беради, сизлар бизларни алдай олмайсизлар,-“ дея аюханнос солишди. Шу вактда касалхона атрофида авом оммадан иборат оломон тупланиб, уларнинг ичкарига бостириб киришлари хавфи тугилди. Рус шифокорлари бунинг олдини олиш максадида, мунозарага чек куйишди ва Бухоро амирига шахар атрофидаги боткокликларни куритиш, ховузларини тозалаш, кушхоналарни шахардан ташкарига чикариш, бозорлар ва чойхоналарда тозаликка риоя этиш тугрисида тавсиялар бериб, жунаб кетишди. Кейинчалик Гейфельдер рус шифокорлари жамиятининг 1887йил 17 декабрида булиб утган йигилишида Бухородаги ахвол тугрисида  ахборот берди. У амирликдаги рус ахолиси уртасида эпидемиянинг олдини олиш максадида уларни Амударё суви билан таъминлаш, темир йул  станцияларидаги тармокларда махсус сув филтрларини урнатиш таклифларини баён килди.

    1897 йилда амирликнинг Афгонистон билан чегарадош худудларида вабо касаллиги таркалиб, унинг таркалиши олдини олиш максадида рус шифокорларидан иборат харбийлаштирилган отряд тузилди. Куп утмай шундай отряд амирликнинг шаркий худудида кенг таркалган  куз касалликларини хам даволай бошлади.

    ХIХ асрнинг сунгги ун йиллиги мобайнида Бухорога И.Ф Пензяков ва Е.С Брейтман-Френкель каби рус шифокорлари келиб, хусусий тиббиёт фаолияти билан машгул булишди. Улар билан бирга Бухорога провизор Рейгард Г.И. келиб, Когонда  дорихона ва Бухорода унинг филиалини очди. Купинча уларга бой-бадавлат  амалдорлар, савдогарлар ва тадбиркорлар мурожаат этишарди

    1889 йилнинг ёзида  Бухорода дахшатли вабо эпидемияси юз бериб, хар куни 500-600 киши ёстигини курита бошлади. Болалик йиллари Гиждувон туманининг Соктаре кишлогида утган Садриддин Айний узининг “Эсдаликлар” асарида вабонинг уз оиласидаги дахшатли окибатларини шундай баён килган:”Кичик бир хонада катор булиб беш бемор ётар эди. Мен уларнинг биридан иккинчисининг ёнига утиб,  сув, сут ичирар, юзларига кунаётган  чивинларни хайдар, турмокчи булганларида култикларидан кутариб ёрдам берар эдим.

    Бир хафта утгач, кишлогимиздаги барча хонадонлар шундай  ахволга тушди. Факатгина  кишлогимизда эмас, бутун туманда соглом одам деярли колмади. Одамлар ула бошладилар”...

    Уша кунларда  Бухоро ва унинг атрофидаги кишлокларда 25 мингдан зиёд киши халок булди. Одамлар бирин-кетин  улаётган кариндош-уруглари жасадларини кумишга хам улгурмас эдилар. Факатгина куз бошланиб, совук тушганидан кейин эпидемия шиддати бироз сусайди. Бухоро амири мамлакатда замонавий тиббиёт тизимини вужудга келтирмасдан бундай фалокатларни бартараф этиб булмаслигини тушунди.

    1891 йилда  Абдулахадхоннинг ташаббуси билан махаллий ахолини даволаш максадида биринчи Бухорода  “рус-тузем” шифохонаси барпо этилди. Шу йилнинг 30 августида Абдулахадхон ва рус маъмурлари иштирокида шифохонанинг тантанали очилиш маросими булиб утди. Унда эркаклар учун 15 урин, аёллар учун 5 урин ажратилган эди. Мазкур шифохона амирнинг шахар чеккасидаги богларидан бирида курилди. Рус шифохонасининг ахоли уртасидаги шухрати тобора ошиб борди. Архив маълумотларига кура, 1899 йилда касалхона амбулаториясида 12 минг 161  бемор кабул килиниб, самарали даволанди. Уларнинг тенг ярмини хотин-кизлар ташкил этар эдилар. Куп утмай  Москва университетининг битирувчиси И.Ф Пензяков Бухорода очилган шифохона бош хакимлигига тайинланди, бу ердаги хотин-кизлар булимида  рус хакими С.В Горповская  хизмат килар эди. Кейинчалик мазкур касалхонадаги уринлар сони купайтирилиб, унда рус врачларидан Заплотивский, Доброхотов, аёллар шифокори Е.К. Предтеченская, икки фельдшер ва бир хамшира фаолият курсата бошладилар.

    Шундай килиб, Бухорода аста-секинлик билан даволашнинг шаркона усулларидан гарбона усулларига утиш жараёни бошланди.Аммо, бу жараён суст кечмокда эди. 1892 йилда тегишли санитария-эпидемиология тадбирлари курилмагани натижасида вабо такрор бошланди. Бу сафар унга безгак ва  чечак касаллиги хам кушилди. Касалхона бош врачи  И.Пензяков бу иллатларга йуликмаслик учун нима килиш лозимлиги тугрисида варака ёзиб, уни ахоли уртасида таркатиш бошланди. Бу ва бошка профилактик тадбирлар туфайли навбатдаги эпидемия окибатида халок булганлар сони  600 кишидан купрок булди, холос.

    Рус маъмурлари Бухоро амирлигидаги юкумли касалликлар Россия худудларига утмаслиги учун  карантин тадбирларини кура бошладилар. 1893 йилда Бухоро пахта тозалаш заводларида шу максадда дезинфекция камералари урнатилиб, Россияга жунатилаётган пахта тойларини ва бошка  нарсаларни дезинфекция килиш йулга куйилди.

    Рус капитали амирлик худудига тобора кенг микёсларда кириб келиб, купгина рус  тадбиркорлари оила аъзолари билан Бухорога кучиб келмокда эдилар. Улар учун тиббий хизматни йулга куйиш лозим эди.1911 йилда шу максадда  Бухорода хотин-кизлар амбулаторияси очилиб, унга Евгения Николаевна Мендельштам рахбарлик килди. Орадан икки йил утар-утмас амбулатория  хузурида  5 уринлик тугрукхона очилди.

    Худди шу вактларда Россия куп микдордаги  уз аскарларини амирлик худудига киритиб, улар хам юкумли касалликлар окибатида нобуд булишлари мумкин эди. Шуни назарда тутиб, рус маъмурлари Бухорода биринчи навбатда харбийлар ва рус миллатига мансуб ахолини даволашга мулжалланган кичик шифохоналар тармогини барпо этишга киришдилар. Дастлабки  бундай шифохоналар ва дорихоналар якинда утказилган темир йул ёкасида— Россия тасарруфидаги Когон, Чоржуй ва бошка кургонларда, амирлик пойтахти Бухорода курилди.Рус харбийлари жойлашган Душанбе, Карши,  Шахрисабз кургонларида хам  шифохоналар фаолият курсата бошлади. Мазкур шифохоналарда ишлаётган врачлар  имконият булган вактларда махаллий ахоли вакилларини хам даволаш учун кабул килишган.

    1913 йилда Бухорога Акимов бошчилигидаги рус тиббиёт экспедицияси келди. Сафардан максад амирлик худудида жойлаштирилган рус кушинларига курсатилаётган тиббий хизмат ахволини урганиш ва  минтакада эпидемиологик вазиятни аниклаш эди. Шу муносабат билан экспедиция аъзолари махаллий  ахолини согломлаштириш сохасидаги ишларни куздан кечиришди. Экспедиция рус хукуматининг Когондаги ваколатхонасига берган хулосаларга кура, уша вактда ахолининг 60 фоизи безгак ва терлама касалликларига  мубтало булган, тугилаётган болалар улими 75-80 фоизни ташкил килган.

    Бухоро амири Саййид Олимхоннинг таклифи билан тиббий экспедиция таркибида келган рус шифокорларидан О.Ф.Гельфелдорф, И.Ф.Поздняков, Е.С Брайтман-Френкель ва яна бир неча тиббий ходим бу ерда колиб, согломлаштириш тадбирларида иштирок этишга рози булишди.

    Уша вактларда Бухоро хукмдорлари куп вактларини пойтахт эмас, Карминадаги  кароргохларида утказишар эди.Уларга тиббий хизматни шу кургонда истикомат киладиган хукмдорнинг шахсий врачи доктор С.К.Писаренко, амир  Ситораи Мохи Хоссага келганида унга доктор Ракитская хизмат курсатар эди.

    ХХ асрнинг охирида хозирги вилоят клиник касалхонасининг дастлабки биноси барпо этилиб, хар 30 беморга бир хаким хизмат киладиган шифохона курилди. Бу шифохонани куришдан максад шу атрофдаги казармаларда  яшайдиган рус аскарлари, зобитлари ва уларнинг оилаларига биринчи навбатда тиббий хизмат курсатиш эди.Шу муносабат билан Бухорога келган С.В.Грачёва — Тарневская, С.Л.Блюм, Ю.М.Хайт, Е.Н.Мендельштам  сингари олий тоифали врачлар харбийлар билан бир каторда махаллий ахолини хам  оврупоча усулда даволаш тадбирларини кура бошладилар.

    1918 йилда Бухоро шахрида дастлабки аёллар амбулаторияси очилди.Хали 1898 йилда  Бухорога келиб, хусусий даволаш ишлари билан машгул булган рус врачи Предтеченская мазкур амбулаторияда хотин-кизларни даволашга киришди. Бу ерда бир вактнинг узида атиги  уч беморни даволаш мумкин эди. Худди шу вактларда Лаби Ховузда дастлабки дорихона фаолият курсата бошлади.

    Рус врачлари тобора куп микдорда Бухорога келиб, махаллий  табибларни даволаш ишларидан сикиб чикармокда эдилар. 1911 йилда Дор-уш-Шифо мадрасасаси ёпилиб, ёшлардан махаллий хакимлар тайёрлашга хам чек куйилди. Фаолият курсатаётган табиблар даволашда   рус врачлари билан ракобатга бардош бера олмас эдилар.Фукаролар уртасида рус врачлари тобора шухрат топа бошладилар. Айникса, Бухоро хукмдорларининг шахсий хакими булган доктор Ракитская ахоли уртасида машхур эди. У хукмдорнинг оила аъзолари, сарой амалдорларини даволаш бир каторда, оддий ахоли вакилларига хам муолажа курсатар эди. Шунинг учун бухороликлар уни хурмат билан “Духтуршох”, деб атар эдилар.

    Афсуски, бу  фидоий хакимнинг хаёти куп утмай фожиали тугади. Бунга 1917 йилнинг апрелида бир гурух тараккийпарвар бухоролик ёшлар Файзулла Хужаев рахбарлигида тинч сиёсий намойишга чикиб, Бухоро амири Саййид Олимхондан тенглик, озодлик ва ахолини ижтимоий мухофаза тадбирларини утказиш талаблари билан чикишлари сабабчи булди. Ушанда амир аскарлари ва мутаассиб оломон намойишчиларга хужум килиб, уларнинг купчилиги жаллод кулида ёхуд оломон оёк остида топталиб халок булди. Уша кунларда Бухорода тараккийпарвар барча кишиларнинг киргини утказилиб, доктор Ракитская амирдан панох топиш максадида Ситораи Мохи Хосса саройига ошикаётган пайтда у минган фойтуннинг йулини бир гурух мутаассиблар тусишди. Улар доктор Ракитскаяни хам, Жура фойтунчини хам вахшийларча улдиришди.

    Бухоро амирлиги ХХ аср бошида мана шундай мураккаб  ижтимоий-сиёсий ахволда эди.

  • Бухоро тиббиётининг шуро хокимияти йилларидаги тарихи

    Узбекистон шуро хокимияти таркибига киритилгандан кейин Москва согликни саклаш  тизимига рахбарликни бевосита уз назорати остига олди. 1925 йилда Узбекистонга РСФСР Согликни саклаш  вазири  Н.А.Семашко келиб, Тошкент ва Самарканд билан бир каторда Бухоро тиббиёт муассасаларида булди, тиббиёт ходимлари билан мулокотга кирди. У республика тиббиёт ходимлари олдига “кишлок сари юз угириш”, биринчи навбатда чекка худудларда ахоли саломатлигини мухофаза этиш тадбирларини кучайтиришга эътиборни каратди. Шуролар хокимиятининг бундан максади Марказий Осиёда ташкил этилган республикаларда фан, маданият, согликни саклашни ривожлантириб, шаркдаги бошка мусулмон мамлакатларини хам социалистик ривожланиш йулига огдириш эди.

    1934 йилдан бошлаб вилоятда тропик станция ишига ахамият берила бошланди. 1936 йилда станция юк машинаси, кейинги йилларда унинг жойлардаги хордимларига велосипед ажратила бошланди.

    Тропик булимларда кадрларнинг тез-тез алмашинуви кузга ташланар эди бунинг сабаби жуда огир ишларга хам маош кам туланар эди. Хар кайси тропик булим нефть билан таъминланишига мухтож эди. (1йилда 15-16 тонна нефть зарур), аммо бу нефтнинг хаммаси уларга етказилмас эди.

                Бактериология лабораториялари хам тропик станциялар ташкил топган пайтдан бошлаб хизмат курсата бошлади. Дастлабки пайтда санокли анализлар утказилган.

                1924-1925 йилларда Бухорода 5 та шифохона, 27 та амбулатор пунктлари, 7 та фельдшерлик пункти, 6 та безгакка карши кураш станцияси, 7 та дорихона фаолият курсатиб, уларда 150 дан зиёд малакали согликни саклаш ходимлари фаолият курсата бошлади. Иккинчи жахон уруши бошлангунча булган даврларда Бухородаги тиббиёт муассасаларини купайтириш, уларда мавжуд уринлар микдорида ошириш буйича муайян тадбирлар курилди. 1940 йилга келиб шахар шифохонаси асосида ташкил этилган вилоят  касалхонасидаги уринлар сони 320 тага, янгидан ташкил этилган болалар шифохонасидаги уринлари сони 60 тага етказилди, шахар ва туманлардаги амбулаторияларнинг хизмат хажми кескин оширилди, туманлардаги шифохоналар сони 12 тага етказилди, улардаги уринлар сони 3,2 бараварга оширилди,ахолига уйларида хизмат курсатиш ташкил этилди. Лекин,асосий диккат-эътибор хамма жойда санитар назоратини кучайтириш, тозалик ва ободончиликни таъминлаш, юкумли касалликлардан эмлаш тадбирларини амалга оширишга, санитария таргиботини кучайтиришга  каратилди. Бунинг туфайли ришта, безгак, трахома, бир катор тери-таносил, сил касалликларининг оммавий таркалишига чек куйилди.

    Бу даврда махаллий ахоли вакилларидан олий маълумотли шифокорлар тайёрлаш масаласига катта эътибор берилди. 1940  йилларга келиб Т.Х.Хасанов, А.А.Асанова, Ю.Ю.Нисимов, А.А.Сайиджонов каби ёшлар Тошкентда очилган тиббиёт институтида тахсил куриб, вилоят шифохоналарида фаолият курсата бошладилар.Аммо, малакали кадрлар барибир етишмас эди. Хукумат бевосита Бухоронинг узида хеч булмаганда урта бугин тиббиёт кадрларини тайёрлаш масаласини хал килишга киришди. Шу максадда 1932 йилда  Бухорода илк тиббиёт билим юрти — фельдшерлар мактаби ташкил топди. Унинг ташкилотчиси ва биринчи рахбари Мухаммадлатиф Обидов эди. Билим юрти учун шахарнинг кок марказидаги  Минораи Калон каршисида жойлашган Мирсаид Истам саррофнинг мухташам ховлиси танланди. Эски тузум вактларида унинг Токи Саррофонда  катта дукони булиб, у пул алмаштириш билан шугулланар эди. Сарроф, деб уша замонларда валюта алмаштириш билан шугулланадиган тижоратчиларни аташарди. Бухорони большевиклар босиб олганларидан кейин, хусусий пул алмаштириш таъкикланиб, Мирсаййид Саррофни камокка олишди, унинг катта хонадони давлат хисобига мусодара килинди. Мухаммадлатиф Обидов куп йиллар мобайнида каровсиз колиб, нурай бошлаган ховлини унинг тагхонасидан  иккинчи каватигача барча хоналарини таъмирлаб, синфлар, лабораториялар сифатида жихозлади. Куп утмай  бу ерда Бухоронинг турли туманларидан келган ёшлар таълим ола бошладилар. Уларга Тошкентдан чакирилган  юкори малакали  шифокорлар А.Жирнов,Т.Назаров, К.Каюмов сабок беришар эди.

    Уша даврларда хар йили билим юртини урта хисобда 50-60 ёш мутахассис тугатиб, тиббиёт муассасаларига йулланма олар эди. Бундан ташкари Бухоро ва Когон шахар шифохоналари хузурида 25-30 кишидан  таълим оладиган фельдшерлар ва хамширалар курслари фаолият курсатар эди.

    Фельдшерлар мактаби очилган дастлабки бир неча йил бу ерда техник мутахассислар тайёрланар эди.1936 йилда билим юрти тиббиёт техникуми макомини олди ва унда барча йуналишлардаги урта бугин шифокор  ходимлари тайёрлана бошлади. 1938 йилга келиб, Бухоро фельдшерлик мактабида таълим олувчилар  сони 326 талабага етказилди.Худди шу даврда Мухаммадлатиф тухмат билан халк душманлигига айбланиб камокка олинди. Хокимият рус миллатига мансуб  Д.Пастуховни директорлик лавозимига куйди. Ундан кейин техникумга  Я.Хафизов рахбарлик килди. Бу вактга келиб Тошкент ва Самарканд шахарларида тиббиёт олийгохлари очилиб, уларни биринчи булиб тугатган хакимлардан Х.Самиев, Е.Ким, С.Бурхонов, В Мухторов, Н.Листина бухоролик ёшларга таълим бера бошладилар.

    Худди шу даврларда билим юртида  Ш.Хамроев.Ж.Холиков, С.Рахимов, С.Хамроев, А.Кароматов каби келгусида тиббиёт сохасида йирик мутахассис булиб  етишган ёшлар таълим олдилар. 1959 йилда техникумга  буюк хамюртимиз Абу Али ибн Сино номи берилди, унинг биносини  таъмирлаш ва таълим анжомлари билан таъминлаш сохасида катта тадбирлар амалга оширилди.Техникум республикамиздаги энг йирик тиббиёт билимгохларидан бирига айланиб, нафакат Бухоро, балким Кашкадарё, Сурхондарё ва бошка вилоятлар учун хам урта бугин кадрлари етказиб берарди.

     Иккинчи жахон уруши бошланганидан кейин хамма жойда булгани каби Бухорода хам тиббий хизмат харбий изларга  кучирилди. Бухоролик  шифокорлар биринчилар каторида урушга сафарбар  этилдилар. Уша йилларда Ю.Насимов, Т.Рахмонов, Е.Шабалинский, З.Юсупова, М.Калантаров, Я.Хафизов, М.Сайиджонова, А.Жумаев, Р.Холиков, Х.Шарипов, Ж.Каюмов сингари юзлаб врач ва фельдшерлар жанггохларда ун минглаб аскар ва зобитларнинг хаётини асраб колдилар. Бухорода колган К.А.Фукс, П.Н.Карпенко, Н.И.Морозова, Е.Д.Дудник, Х.Юсуфхужаев, А.Сайиджонов Л.Максакова, М.Идрисова сингари шифокорлар фронтга кетган хамкасблари урнида хам икки хисса хизмат килиб, ахоли саломатлигини мухофаза этдилар.

    Фронт оркасида  ахвол огир эди. Бошка жойларда булгани каби Бухорода хам  очлик ва кахатчилик даври бошланиб, турли юкумли иллатлар яна бош кутарди. Бунинг учокларини бартараф этиш учун вилоят ижроия кумитаси хузурида эпидемияларга карши кураш  фавкулодда комиссияси фаолиятини бошлади. Мазкур комиссия санитар нозирлари, санитария-эпидемиология , тропик станциялар ва  бактериологик лабораториялар ишини ягона марказ сифатида бирлаштирди. Комиссия карори билан Когон, Коракул, Кизилтепа, Кармина темир йул станцияларида эвакуация  пунктлари ташкил килиниб, жанглар кизгин давом этаётган худудлардан Марказий Осиёга кучирилаётган одамларнинг саломатлигини  санитар назоратидан  утказиш, уларни вилоятнинг турли мавзеларида жойлаштириш масалаларини хал килиб турди.

    Уша вактларда Бухоро вилоятининг ахолиси мана шу кочкинлар хисобидан  йигирма фоиздан зиёд ошиб, уларнинг хаммалари турар жой, озик-овкат ва санитария талабларига жавоб берадиган бошка шароитлар билан таъминланиши керак эди. Бухорога келаётган кочкинлар асосан вилоят маркази, Когон, Кармина, Кизилтепа ва Коракул туманларидаги кишлокларда жойлаштирилиши туфайли айнан мана шу мавзеларда эпидемиологик вазият мураккаблашиб, айникса  тепкили терлама, кайтарма терлама  тез таркала бошлади. Бунинг олдини олиш максадида вилоят шахар ва туманларида 12 та дезинфекция отряди, 1 та дезинфекция пункти фаолияти йулга куйилди, мавжуд безгакка карши кураш тармоклари ходимлари, Бухоро фельдшерлар мактаби талабалари, Кизил Ярим ой жамияти фаолларининг куч-гайрати хам шу вазифа ижросига сафарбар этилди.Натижада 1942 йилнинг бахорига келиб, эпидемия таркалиши тухтатилди, четдан келган одамлар иш билан таъминланиб, уларнинг фарзандлари тармоги кенгайиб кетган болалар уйларида тарбия килина бошланди.

    Шуниси диккатга сазоворки, уруш йилларида Бухорода жон саклаб колган кочкинлар уртасида шифокорлар хам куп эди. Худди шу йилларда мамлакатнинг марказий худудларидан келган Х.З.Певзнер, К.И.Суровцев, И.А.Рабинович, Н.Е.Бродская, М.С.Волкова, М.И.Коган, М.И. Богатина ва бошкалар бухоролик шифокорлар сафларини тулдириб, тинч ахоли ва харбийларни даволаш билан шугулландилар.1941 йилнинг охиридан бошлаб Бухоро вилоятида куплаб  харбий госпиталлар ташкил килина бошланди. 1942 йилнинг бошига келиб уларнинг сони 8 тага етди. Энг яхши бинолар ва жихозлар харбий госпиталлар ихтиёрига берилди. Госпиталлар ишини ташкил килишга вилоят согликни саклаш бошкармаси бошлигининг уринбосари Косимбеков рахбарлик килди. Мазкур харбийлаштирилган тиббиёт муассасаларида жангларда огир ярадор булган зобитлар ва аскарлар даволаниб, тула согайиб кетганлари яна фронтга сафарбар этилар эди. Минглаб бухороликлар донорлар харакатига кушилиб, фронтчилар учун оммавий равишда кон топширдилар.

    Иккинчи жахон уруши йилларида Бухоро вилояти согликни саклаш тизимига 1941-1942 йилларда- Косимбеков, 1942-1944 йилларда Т.Н.Пляшкевич; 1944 -1945 йилларда И.Имамов бошчилик килдилар. 1941-1945 йиллар Бухоро тиббиёти учун чинакам синов даври булди. Бу даврда шифокорларимиз хам маънавий, хам жисмонан ва хам касбий жихатдан чиникиб, катта хаёт мактабини бошдан кечирдилар. Кейинчалик улардан сабок олган шифокорларнинг янги отрядлари вужудга келди. 1958-1961 йилларда Бухоро вилояти согликни саклаш тизимига И.Н.Аминов; 1953-1958 йилларда А.К.Камалов, 1961-1982 (?), 1984-1986 йилларда Ш.Г.Юлдашев, 1982-1984 йилларда А.Х.Хакимов; 1986-1989 йилларда М.С.Усмонходжаев рахбарлик килдилар.

            Уруш тугагагандан кейин хам тиббиёт ходимларига осон булмади.Чунки, энди уруш окибатларини бартараф этмок лозим эди. Окибатлар эса аянчли эди. Эркакларнинг купчилиги фронтга кетиб нобуд булганлиги сабабли каттагина ер майдонлари кишлок хужалик оборотидан чикарилган, очлик  натижасида купгина майдонларда гуруч экилгани туфайли яна куплаб ерлар боткоклаштирилган эди. Бу эса юкумли касалликлар купайиши учун замин пайдо килиб, яна безгак, терлама, ичак тифи, дизентерия каби юкумли касалликлар таркала бошлади. Бунинг устига устак бошка минтакалардан кочкинларнинг куп окиб келиши натижасида теританосил  касалликлари, дифтерия, трахома  купайди. Бу хам етмаганидек, урушдан кейин фронтда ярадор булганликлари окибатида ногиронлик холатига тушган юзлаб ва минглаб бухороликлар  бор эдики, уларни хам доимий    шифокорлик назорати остида сакламок лозим эди. Вахолонки,  бошка минтакалардан келган шифокорларнинг асосий купчилиги уз юртларига кайтишган, фронтга кетган тиббиёт ходимларининг аксарияти халок булган ёки ногиронлик холатига тушган, хамон ишлаётган шифокорларнинг эса купчилиги кариб колиб , уларнинг урнини босадиган ёшлар етишмас эди.

    Шунинг учун хам куплаб урта махсус маълумотли ёш тиббиёт ходимлари олий таълим олиш учун Тошкент, Самарканд тиббиёт институтларига укишга юборилди, мактабда таълимни тугатган ёшларга  хам тиббиёт олийгохларига укишга куплаб йулланмалар берилди.

    Урушдан илгари тупланган тажрибадан фойдаланиб, эпидемиологик тадбирлар кучайтирилди, санитария назорати янада катъийлаштирилди. Натижада утган асрнинг 50- йиллари иккинчи ярмига келиб, вилоятдаги согликни саклаш тизими каддини ростлаб олди, мелиорация ва ирригация тадбирлари, захарли пестицидлардан кенг фойдаланиш натижасида безгак ва терлама учоклари тугатилиб,  эпидемиологик вазият анча согломлаштирилди. Бундан ташкари, атроф мухитни согломлаштиришда Бухоро, Когон шахарларидаги йирик саноат корхоналарида  канализация тармогининг яратилиши, олдин вилоят марказида, кейинрок шахар ва туман марказларида санитария-тозалаш хужалик хисобидаги корхоналарининг ташкил этилиши, фаррошлар сонининг купайтирилиб, чикитлар ахоли истикомат киладиган жойлардан олисдаги махсус майдончаларда  этиб ташланиши мухим ахамиятга эга булди.

    Бирок , кутилмаганда фалокат юз берди. 1953 йилда тусатдан юкумли гепатит касаллиги ахоли уртасида тез таркалиб, вилоят буйича деярли  3 минг кишини урнига  ёткизиб куйди. Уша вактларда  мутахассислар гепатит эпидемиясининг сабабини аниклай олишмади. Эндиликда эса бу вилоятда эпидемиологик максадларда пестицидлардан кенг фойдаланилганлиги окибати  эканлиги аёндир. Ушанда бу касаллик тобора кенг микёсларда таркала бошлади ва бу  жараён узок давом этиб, шифокорлар тобора купайиб бораётган беморларни стационар даволашдан бошка чораларни куллай  олишмади. Вахолонки, экологик вазиятни яхшиламок лозим эди.

    Утган асрнинг 60- йилларида мамлакатда пахтачиликни кенг ривожлантириш окибатида пестицидлар тобора катта майдонларда кулланиб, бунинг аянчли окибатлари тугрисида  марказдаги рахбарлар уйлашмас эди. Улар биринчи навбатда халк саломатлиги эмас, пахта хом ашёсини купайтириш ташвишида эдилар. Окибатда экологик мувозанат бузилиб, ахоли уртасида гепатит, ошкозон яраси,  жигар циррози,  огир ижтимоий шароитлар натижасида кишлок жойларида сил касалликлари купайди. Айникса, сил касаллиги тез таркалиб, катта ижтимоий муаммоларни вужудга келтириши мумкин эди. Бунинг олдини олиш максадида вилоятда 1962 йилда Шофирконда 50 уринга мулжалланган силга карши даволаш-мехнат санаторияси, барча туманларда силга карши  даволаш диспансерлари очилди. Орадан бир йил утар-утмас Гиждувонда 100 уринга мулжалланган сил инфекцияси мавжуд болалар учун мактаб-интернат, Бухоро, Когон, Гиждувон  шахарларида умумий уринлар сони 175 та булган ихтисослашган болалар богчалари очилди.

    1963 йилдан бошлаб, вилоятда турли молиявий манбалар хисобидан тиббиёт муассалари куриш ва таъмирлаш ишлари кучайтирилди. “Бухоронефтегаз” ишлаб чикариш бирлашмаси хисобидан Газли шахрида 100 уринлик шифохона барпо этилди. Вилоят марказида 100 уринлик силга карши даволаш диспансери, 600 уринли кенг ихтисосли шахар касалхонаси курилди, барча йирик корхоналарда тиббий-согломлаштириш пунктлари, Мохи Хосса мавзеида минерал сув билан даволайдиган санатория ва Бухоро туманида  физиотерапевтик шифохона  очилди.

             Турмуш нисбатан изга тушгандан кейин ахоли уртасида тугилиш ракамларининг тобора  усиб бориши кузатила бошланди. Шунинг учун хам тугрукхоналар ва болалар шифохоналарида уринлар сонини купайтиришга катта эътибор берилди. Бунинг натижасида болалар касалхоналаридаги уринлар сони 50-60 йилларда  3, 4 бараварга оширилди.

    Вилоятда махаллий шифокорларнинг касб малакалари тобора ошиб борди. Бир катор врачлар турли мавзуларда   диссертациялар ёзиб, илмий даражаларга эришдилар ва фаолиятларини Москва, Тошкент, Самарканд ва бошка шахарлардаги тиббиёт илмий-тадкикот муассасаларида давом эттирдилар. Бунга мисол килиб, Д.Аронов, Ш.Хамроев, Р.Усмоновани курсатиш мумкин.

    Бухоро вилоятида узок йиллар давомида Республика буйича малярия касаллигига чалиниш юкори даражада кайд этилар эди. Кайта ташкил этилган Тропик институт ва тропик станция тармоги малярияга карши кескин кураш олиб борди. Безгак, ришта лейшманиоз каби касалликларга карши курашишда ва безгак билан огриган касалларни бошлангич даврида аниклаш, даволаш курсининг уз вактида утказилиши, ижтимоий-кимёвий профилактика тадбирларининг сифатли утказилиши, боткокликларни куритиш, ховузларнинг тозаланиши, ховузларда гамбузия баликларнинг киритилиши каби катор тадбирларнинг утказилиши мухим ахамиятга эга булди.

    Юкумли касалликларнинг олдини олиш учун ахолини эмлаш йулга куйилди. Шу йилларда ахоли юкори даражада ичбуруг, диспепция касалликлари билан касалланар эди. Хар мавсумда ахолига фаго профилактика утказилар эди. Фаг суюк булиб ахолига киши бошига 1 чой кошикдан таркатилар эди. Дифтерияни олдини олишда натив (нативный) ва абсорбсияланган (абсорбированный) анатоксинлар кулланилар эди. Бу анатоксиннинг самараси “Шика” реакциясининг куйилиши билан текширилар эди.

    Хаво-томчи йули билан утадиган инфекцияларга карши ахолини эмлаш 50-йилларнинг охиридан бошланди. Архив материалларида 1963-йилдан бошлаб бу борада маълумотлар мавжуд. Шу йиллардан бошлаб болаларни дифтерия, полиомиолит, кукйутал, кокшол, сил, корин тифи, табиий оспа ва гриппга карши профилактик эмлаш утказилар эди. Бундан ташкари профилактик тадбирлар каторида кизамик ва вирусли гепатит А ни гаммаглобулин оркали иммунопрофилактика килиш йулга куйилди. Шунингдек корин тифи ва дизентерияга карши касаллар билан мулокотда булганларга фаг ичириш кулланилди.

             Узбекистон Республикаси согликни саклаш вазирлиги тавсияномасига биноан вакциналар биноларнинг ер тулаларида сакланар эди. Утган асрнинг 70 йилларидан бошлаб барча санитария-эпидемиология марказлари бактерия ва вирусли препаратларни саклаш учун музлатгичлар билан таъминланди. 1985 йилдан бошлаб вилоят санитария-эпидемиология маркази бактерия препаратларини барча шахарлар ва туманларга етказиш учун афторефрижиратор билан таъминланди. Шу йилнинг узида 96 та турли хажмдаги кучма термосумка олинди ва барча шахарлар, туманларга таркатилди. 1990 йилда 35 та музлаткич 14 яхлатгич бор эди. Хозирги вактда вилоят санитария-эпидемиология хизмати тизимида 62 та музлатгич ва 27 та яхлатгич мавжуд. Мавжуд контингентларга оммавий вакцина килиш ва “Совуклик занжири” (холодовая цепь)га риоя килиниши махсус профилактика воситалари билан бошкариладиган купчилик инфекцияларнинг кескин камайишига олиб келди. Болалар контингентларини профилактик эмлаш 96-99 фоизни ташкил этди. 

    Турли йилларда Бухоро вилоятида ришта (1931), табиий оспа (1937), кайталама тиф (возвратный тиф 1949), таркалувчи тиф (1950) (сипной тиф), сибир яраси (сибирская язва) (1950), трахома (1964), анкилостомадоз (1968) каби юкумли касалликлар йукотилди.

    Вилоят давлат санитария-эпидемиология маркази хузурида ута хавфли инфекциялар махсус лабораторияси 1966 йилда тузилди. Махсус лойиха асосида курилган лабораторияга 2-гурух инфекциясига карши ишлашга рухсат берилган. Лабораторияда кузатишнинг серологик, бактериологик ва биологик усуллари кулланилади. 

    1980-йилдан бошлаб лаборатория люминисцент микроскоп билан таъминланди ва лаборатория текширувлари экспресс усул ёрдамида амалга оширилмокда. 1982-йилларда рекециозлар, диагностикумлар ва вактни тежаш учун совук усул “Физе” ёрдамида кузатилар эди. Барча ажратилган культуралар Узбекистон Республикаси Согликни Саклаш вазирлиги Республика Давлат санитария-эпидемиология назорат маркази ута хавфли юкумли касалликлар лабораториясига идентификация учун юборилар эди. Бугунги кунда бундай лаборатория тахлиллари вилоят давлат санитария-эпидемиология назорат маркази лабораториясида амалга оширилмокда.

              

    1969 йилдан бошлаб ташки мухит обьектлари ва озик-овкат махсулотларида пестицидлар мавжудлигини текшириш олиб борилди. 1972 йилдан лабаратория янги курилган бинога кучиб келди. Лаборатория замон талаблари асосида тулик жихозланди. Бугунги кунда ушбу лаборатория атроф мухитнинг зарарли омилларини тулик текшириш имкониятига эга ва текшириб, ушбу омилларга уз вактида бахо бериб келмокда.

    1972 йилда кузатишларнинг сифати ва сони уларга булган талабнинг ошиши билан Бухоро вилояти санитария-эпидемиология базасида Бухоро шахри, Бухоро, Когон, Коровулбозор туманларига хизмат курсатадиган кушма санитария – гигиена лабораторияси ташкил килинди. Лаборатория 22 та хонадан иборат янги бинога кучирилди. Озик-овкат булимида махсулотлар хавфсизлиги курсатмалари буйича: огир металл тузлар, микотоцинлар, нитрозаминлар ва бошкалар буйича кузатишлар утказила бошланди.

    Шуни таъкидламок лозимки, вилоятда санитария-эпидемилогия хизматини ташкил этишга Г.И.Сафаров катта хисса кушди. У вилоят санитария-эпидемиология хизмати асосчиларидан бири хисобланиб, узининг 40 йилдан ортик умрини Бухоро вилояти согликни саклаш тизими ишига багишлади.

    1949 йилда Самарканд тиббиёт институтини тугатгандан сунг унга Бухоро вилоятида ишлаш учун йулланма берилди. 1959 йилгача Бухоро шахар санитария-эпидемиология хизматига рахбарлик килди. 1957 йилдан 1979 йилгача вилоят санитария-эпидемиология станцияси бош шифокори, кейинчалик карийб 10 йил давомида вилоят физиотерапевтик касалхонаси бош шифокори вазифасида ишлади.

    Вилоятда кизамик, полиомиэлит каби юкумли касалликларга бархам берилиши тиф-паратиф касалликларининг камайиши ва Бухоро вилоят Коракул туманида анкилостомоз ер усти учогининг батамом девастатция килиниши унинг номи билан боглик. Бу йулда жуда куп кийинчиликлар булди. Бошкармани марказлаштириш ва санитария-эпидемиология станцияларнинг молиялаштирилиши, уларнинг моддий базасининг мустахкамланиши ва жуда куп бошка муаммоларнинг барчасини Г.И.Сафаров идрок билан  хал килар эди. Унинг ташаббуси туфайли 1972 йилда вилоятлар ичида биринчи булиб Бухорода замонаваий лойиха асосида вилоят санитария-эпидемиология маркази биноси курилди.

    Георгий Исакович санитария-эпидемиология хизмати урта ва олий бугини юкори малакали мутахассисларини тайёрлади ва улар бугунги кунда вилоят согликни саклаш тизимида мувоффакиятли мехнат килмокдалар. Георгий Исакович Сафаровнинг фидокорона мехнати давлатимиз томонидан муносиб бахоланди. У “Узбекистон Республикасида хизмат курсатган врач”, “Согликни саклаш аълочиси”  унвонлари  билан такдирланди.

    Бухоро вилояти санитария-эпидемиология хизмати ривожланишига шунингдек, М.Д.Джумаев, В.И.Чеботарева, И.К.Ибрагимов, Л.Б.Годелшина, Э.Булатова, С.У.Тожимуродова, Г.И.Калабашкина, Х.Рустамов, А.Пахомова, В.Хисамова, Х.К.Кодирова, Х.А.Косимовлар  катта хисса кушдилар.   

    Шуро хокимияти Марказий Осиё республикалари, шу жумладан Узбекистонда согликни саклаш тизимида эришилган муваффакиятларни дунё хамжамиятига куз-куз килишга  интилди. 1980 йилда ЮНЕСКО ташаббуси билан бутун жахонда Абу Али Ибн Синонинг минг йиллик юбилейи катта тантана билан нишонланди. Шу муносабат билан Узбекистонда хам катта тадбирлар утказилди. Зероки, жахон хамжамиятига буюк Ибн Синонинг Ватани булган Бухорони тиббиёт юксак даражада ривожланган обод юрт сифатида курсатиш лозим эди. Шу максадда шошилинч равишда  Абу Али ибн Сино тугилган Афшона кишлогида катта ободончилик ишлари амалга оширилиб, унинг хотира-музейи очилди, вилоят марказидаги даволаш муассасаларида таъмирлаш ишлари бажарилди. Натижада хориждан келган мехмонлар Бухорода хакикатан хам согликни саклаш тизими  тараккий топган, деган хулоса билан жунаб кетишди. Вахолонки, ахвол хамон мураккаблигича колмокда эди. Бунинг асосий сабаблари вилоят шифохоналарида ихтисослаштирилган тиббий хизмат даражаси сустлиги, клиникалар шуро мамлакатида ишлаб чикарилган самараси паст диагностика ва даволаш асбоб-ускуналари билан жихозлантирилганлиги, ахолининг табиий купайиш суръатлари ва согликни саклаш муассасаларидаги уринлар сони, шифокор кадрлар билан таъминоти уртасида катта тафовутлар мавжудлигида эди.

    Шуролар хокимияти  хукмронлигининг утган етмиш йили мобайнида порахурлик, суиистеъмоллик боткогига ботиб колиб, халк норозилиги йил сайин кучайиб борди. Бир вактда мажбуран бирлаштирилган турли миллат ва элатлардан иборат мамлакат парчаланиш холатига келиб колди.

    Худди шу йилларда Бухоро вилояти рахбарияти Абу Али Ибн Сино сингари буюк зот ватанида тиббиёт олийгохи очиш масаласини уртага куйди. Бундан максад минтакадаги тиббиёт муассааларини юкори малакали махаллий шифокор кадрлар билан етарлича таъминлаш, Бухорони  республикадаги тиббиёт илмининг йирик марказларидан бирига айлантириш эди.

    Шуролар даврида бундай масалаларда Москванинг рухсатини олиш керак эди. Олис пойтахтдаги ичидан чириб кетган давлат бошкарув тизимида урнашиб олган кимсалар бундай масалаларни ижобий хал килишни исташмас  эди. Ушанда хам худди шундай булди. Республика хукумати илтимоси Москвага маълум булиши билан марказдан бирин-кетин Бухорога келаверган москвалик мутасадди амалдорлар гох укув юртига ажратиладиган бинолар талабга жавоб бермаслиги, гох юксак тиббий ихтисосли педагог кадрлар йуклиги, гох минтакада тиббиёт институтлари етарлилиги ва яна купдан куп бошка бахоналарни рукач килиб, масалага ижобий бахо беришни оркага чузишди.

    Куп ойлар давом этган оворагарчиликлардан кейин 1990 йил 24 августида шуро хукумати  Бухорода тиббиёт институтини ташкил килиш тугрисида  850 ракамли карор кабул килди. Мазкур карорга биноан  Бухоро тиббиёт институтини ташкил килиш билан боглик барча ташвишлар Узбекистон Республикаси хукуматининг зиммасига юкланди.

    Шундай бир вактда етмиш йил мобайнида куплаб миллат ва элатларни мажбуран  бирлаштириб, тизгинда саклаган шуролар хокимияти емирилиб, Узбекистон биринчи булиб уз мустакиллигини эълон килди. Узбекистон Президенти Ислом Каримов рахбарлиги остида мамлакатимизда катта ижтимоий ва иктисодий узгаришлар килина бошланди. Янги очилган Бухоро тиббиёт институтига Абу Али ибн Сино номи берилди.