moodle
e-edu
Moodle qo'llanma
O'zbekiston OTMlar reytingi
Фото-галерея
  • «Ички касалликлар» кафедраси ҳақидаги тарихий маълумотлар

    Бухоро давлат тиббиёт институти «Умумий амалиёт врачи тайёрлаш” кафедраси 1994 йил 1- сентябрь куни институт ректори, профессор А.И. Мўминов буйруғи асосида ташкил этилган. Бу даврда умумий амалиёт врачи тайёрлаш (“УАВ тайёрлаш”) кафедраси 6-курс терапия курси деб номланган. Унинг раҳбари этиб 1- сон Бухоро шаҳар поликлиникасининг бош ҳакими, олий тоифали врач Ботирова Ҳабиба Каҳҳоровна тайинланган. Ўша вақтда кафедрада 6 та ўриндош ассистент ва бир киши асосий ассистент сифатида иш бошлаган. Курснинг асосий базаси 1-сон шахар поликлиникаси ҳисобланган. Бу даврда ассистентлардан Мухаммедов И. Р., Қўлдошева Х.Х.,  Юсупова М.М. лар фаолият кўрсатишган.

            1995 йил январь ойидан курсга тиббиёт фанлари доктори., проф. Шарипова Нодира Джўраевна раҳбар қилиб тайинланган.

             1995 йил декабр ойида илмий кенгаш карорига биноан курс YI - курс терапия кафедраси деб юритилган.

             1997 йил сентябрдан бошлаб эса Умумий амалиёт врачи тайёрлаш кафедраси деб номланиб ва кафедрада умумий амалиёт врачларини тайёрлаш бошланган. Кадрлар тайёрлаш дипломгача ва дипломдан кейинги ўқитиш жараёни асосида олиб борилган.

    Кафедрага ўқитувчилар Байханова М.Б., Саидова Л.Б., Асроров А.А., Джаббарова М.Б. лар қабул қилиниб, ўша йилнинг март ойидан бошлаб базалар сони ошган. Базаларга қўшимча қилиб 2-сонли вилоят клиник касалхонаси, 4-сон  бирлашган шахар поликлиникаси, вилоят кардиология диспансери киритилган. Асосий база сифатида 4-сон шахар поликлиникаси олинган. Тиббиёт институтлари кенгашида тасдиқланган оилавий ҳаким тайёрлаш гуруҳига конкурс асосида 6 нафар талаба қабул қилиниб ўқитилган. Кадрлар тайёрлаш миллий дастури асосида дипломгача ва дипломдан кейинги ўқитиш жараёни асосида олиб борилган. Шу давр мобайнида  кафедрада 40 дан ортиқ профессор-ўқитувчилар томонидан  талабаларга ички касалликлар, эндокринология, гематология, тери-таносил касалликлари, юкумли касалликлар фан дастурлари бўйича дарслар ўтилган. Кафедрада  тўрт нафар тиббиёт фанлари номзоди, ва 10 дан ортиқ ассистентлар  талабалар ва курсантларга дарсларни олиб борганлар. Кафедранинг 18та  клиник базаси мавжуд эди: булар шахар касалхонаси, вилоят касалхонаси, болалар ва юкумли касалликлар касалхонаси, сил ва тери-таносил, эндокринология диспансерлари, 1,4-сон поликлиникалар,  Хонобод, Тор-Тор маҳалла қишлоқ врачлик пунктлари, шаҳар тез ёрдам масканларида филиаллари бўлиб, машғулотлар ўша масканларда ҳам олиб борилган. Кафедрада  2009 йилдан то 2015 йил апрел ойигача т.ф.н., доцент  Жарылкасынова Гаухар Жанузаковна  кафедра мудири сифатида фаолият кўрсатган.

    2015 йил 7 апрелдан бошлаб, кафедрани т.ф.н.Бадритдинова М.Н бошқариб келмоқда.

              2015 йил июн ойидан бошлаб кафедра илмий кенгаш  қарорига биноан Ички касалликлар кафедраси деб номланиб, кафедрада 6-7 курс даволаш ва тиббий педагогика факультети талаба-ларига  ички касалликлар фанидан дарслар ўтилади. Ҳозирги вақтда кафедрада 4 та фан номзоди ва 1 та т.ф.д., профессор ўриндошлик асосида ва 7 та ассистент фаолият юритиб келмоқда.  

     

    Ички касалликлар кафедрасининг илмий йўналиши:

    “Оила ва саломатлик масалалари” бўйича кафедрада  илмий изланишлар олиб борилмоқда

    “Ички касалликлар” (УАВтерапия) кафедрасида иккита  илмий мактаб ташкил этилган.

    Ҳозирги кунга кадар “Ички касалликлар” (УАВтерапия) кафедраси  ТашВМОИ  терапия ва телемедицина кафедраси билан ҳамкорликда илмий ишлар олиб бормоқда.

    1-мактаб: Тошкент врачлари малакасини ошириш институти терапия ва телемедицина кафедра мудири т.ф.д. профессор У.К.Қаюмов рахбарлигида Бухоро давлат тиббиёт институти “Ички касалликлар” кафедраси ўкитувчилари Бадритдинова М.Н., Аслонова Ш.Ж., Рўзиев О.А.лар  Бухоро вилояти аҳолиси орасида “Метаболик синдром ва унинг асосий компонентларининг таркалиши, скрининг ва даволашда замонавий ёндашув” мавзусида илмий тадқиқот ишларини олиб бормокда.

    Мактаб тўгарак аъзолари: Аслонова Ш.Ж.,. Жўраева Ҳ.И., Рўзиев О.А

    2 мактаб: Тошкент тиббиёт Академияси клиник фармокология кафедраси мудири т.ф.д., профессор Мавлянов И.Р. раҳбарлигида Бухоро давлат тиббиёт институти “Ички касалликлар” кафедраси ўқитувчилари Жумаев К.Ш., Ражабова Г.Х., Абдуллаев У.С Бухоро вилояти аҳолиси орасида “Фармакинетика и фармакодинамика железодефицитных состояний” мавзусида илмий тадқиқот ишларини олиб бораяптилар.

    Мактаб аъзолари:  . Жумаев К.Ш. , Ражабова Г.Х, Тиллаева Ш.Ш.,Рахматова Д.Б.,Абдуллаев У.С

     

    Кафедра катта ўқитувчиси Саидова Л.Б Формирование здоровья детей дошкольного возраста в зависимости от условий воспитания”мавзусида илмий изланишлар олиб борган.

                                      

    Кафедра ассистенти Солиев А.У “Бронхиал астмани даволашда замонавий қарашлар”мавзусида докторлик диссертацияси устида илмий изланишларни олиб бормоқда

    Кафедра ходимлари томонидан  ҳимоя қилинган илмий  иш мавзулари:

    1.Бадритдинова М.Н. “ Оптимизация диагностики неинфекционных экстрагенитальных заболеваний среди женщин фертильного возраста”

    1. Жўраева Ҳ.И “Смертность среди женщин фертильного возраста”
    2. Аслонова Ш.Ж Сравнительная оценка эффективности моксонидина и метформина в коррекции отдельных компонентов метаболического синдрома
    3. Саидова Л.Б Формирование здоровья детей дошкольного возраста в зависимости от условий воспитания»

    Кафедра  ходимлари томонидан ютилган грантлар

    Италия Уиниверситети билан хамкорликда халкаро таълим гранти Темпус ютилди.  Темпус: 544445-TEMPUS-1-2013-1-IT-TEMPUS-SMHES «Higher Education Structures to Enhance Public Health Learning and Teaching in the Republic of Uzbekistan» ва шунингдек «Педагогик  грантлар» ғолиблари бўлдилар

     

    Кафедра ходимлари томонидан бажарилган ихтиролар ва инновацион ярмаркаларда иштироки

    Кафедра ассистенти Солиев А.Ў. томонидан  «Клиник амалиётда гепарин ингаляциясини қўллаш усули» мавзуси бўйича рационализаторлик таклифи олинди. Ушбу усул қон қуйилиши билан кечувчи касалликлар (юрак ишемик касаллиги, артериал гипертензия, қандли диабет, бронхиал астма)ни даволаш ва асоратларни олдини олишга  қаратилган бўлиб, ушбу усул орқали  қатор касалликлар даволаниб келинмоқда. Бу усул камхарж  ва юқори самарага  эга. 

    Кафедра ходимлари томонидан чоп этилган илмий ишлар рўйхати

    • 200 дан ортиқ журнал мақолалари, шундан 80 дан ортиқ хорижий мақолалар
    • 300 дан ортиқ илмий тезислар
    • шундан 80 дан ортиқ халқаро конференцияларда чоп этилган ва маърузалар қилинган
    • Илмий рационализаторлик маслахати- 2
    • Ўқув қўлланма-6
    • Дарслик- 3
    • Информацион хат-4
    • Тиббий амалиётга тадбиқ- 25дан ортиқ

    Кафедранинг илмий-услубий ҳамкорлиги:

    • ТашВМОИ кафедраси
    • ТТА
    • ЎзР ФА Иммунология институти
    • СамМИ
    • АндМИ

    Навоий тиббиёт коллежи

    • Бухоро тиббиёт коллежи

    Кафедрада олиб борилаётган грант ишлари

    Кафедра мудири т.ф.н.Бадритдинова М.Н ва ассистентлар Тоиров М.Ш,Солиев А.Ў, Мавлонов Н.Ҳ лар томонидан IMD.uz,IRCIMUS + асосида “Тиббиёт институтлари талабаларига инглиз тилида дарс олиб бориш” мавзусида грант ишлари олиб борилмоқда

    Кафедрада  ушбу ўқув йилида  тайёрланган илмий услубий ишлар

    Кафедра мудири Бадритдинова М.Н ва асссистент Тиллаева Ш.Ш томонидан “Ревматоидный артрит у пожилых” номли монография тайёрланди

    Кафедрадаги илмий  тўгараклар фаолияти ҳақида

    Кафедрада талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ва самарали ўтказиш,  талабалар орасидан иқтидорли ёшларни танлаш ва тайёрлаш, тала-баларнинг фанга ва ўз касбига бўлган қизиқишини ошириш, билимини мус-таҳкамлаш мақсадида «Ёш кардиолог» ва «Оилавий  шифокор» тўгараглари ташкил қилинди. Тўгарак  дастури “Ички касалликлар” кафедраси хо-димлари томонидан ишлаб чиқилди.

     

    Тўгарак  мақсади:

    Талабаларни дарсдан ташкари бўш вақтларида қўшимча билимлар бериш орқали соғликни сақлаш тизимининг турли соҳаларида фаолият кўрсата оладиган юқори малакали кадрларни тайёрлаш бўлиб, уларнинг  ўз мутахассислиги ва унга мос келувчи йўналишлар бўйича чуқур билим олиш-га йўналтириш.  Тўгарак  аъзоларига оила тиббиётининг сир асрорлари, бе-морлар билан муомала маданияти, шахсларо  мулоқот, далилларга асослан-ган тиббиёт ҳақида, кардиологик  касалликлар, уларнинг турли вариантлари, бошка касалликларда кузатиладиган кардиологик синдромлар ва уларнинг асоратларини ўз вақтида тўғри ташхислаш, дифференциал диагностика қила олиш, лаборатор тахлилларни мақсадли ўтказиш, уларни тўғри интерпри-тация қила олишда кўникмалар ҳосил қилишдан иборатдир. Шу мақсадда тиббиёт фанлари номзоди, катта ўқитувчилар Жўраева Ҳ.И ва Аслонова Ш.Жлар ушбу тўгаракларга раҳбарлик қилиб, талабаларга  билим ва кўник-маларини оширишда ёрдам бериб келмоқдалар

  • Бадритдинова Матлуба Нажмитдиновна

    Ички касалликлар кафедраси мудири

    Qo'shimcha ma'lumotlar:

    1968 йилда Бухоро шаҳрида туғилган

    1992 йилда Самарқанд Давлат тиббиёт институтини тугатган

    1997-2006 йиллар- Бухоро Давлат тиббиёт институти “Умумий амалиёт врачлари тайёрлаш” кафедраси ассистенти

    2006-2012 йиллар- Бухоро шаҳар 4-сон поликлиникаси бош врачи

    2012-2015 йиллар–Бухоро шаҳар ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси

    2015 йилдан - Бухоро Давлат тиббиёт институти“Ички касалликлар”кафедраси мудири

    2008 йилда “Оптимизация диагностики неинфекционных экстрагенитальных заболеваний среди женщин фертильного возраста” мавзусида тиббиёт фанлари номзоди илмий даражасини ҳимоя қилган. Илмий фаолияти давомида 20 дан ортиқ илмий мақола ва 30 дан ортиқ тезислар республика ва халқаро миқёсида чоп еттирган, 4 та ўқув-услубий қўлланма муаллифи.