moodle
e-edu
Moodle qo'llanma
O'zbekiston OTMlar reytingi
Фото-галерея
  •  

    Ички касалликлар пропедевтикаси, клиник    фармакология ва олий хамширалик иши кафедраси.

     

    1. Кафедра ҳақида умумий маълумот

     

    Ички касалликлар пропедевтикаси (ИКП), кафедраси 1991 йил доцент И.У.Узоқов раҳбарлигида Бухоро вилоят 1-сон касалхонасида ревматология ва пульмонология бўлими базасида ташкил қилинди. 1992 йилда кафедра Бухоро шахар касалхонасига кўчирилди ва  1- ва 2 – терапия бўлимида фаолият кўрсатди. Қисқа вақт ичида И.У.Узоқов   раҳбарлигида кафедранинг фаол қисми шаклланди, ўқув жараёнини асоси йўлга қўйилди. 1994 йил кафедрани тфн О.Ю.Абдуллаева бошқарди ва ўша йили Бухоро тўқимачилик комбинати санитария қисмига кўчирилди. 1997 йилдан бошлаб ҳанузгача доцент З.М. Орзиев кафедрани бошқариб келмоқда. 2015 йилда кафедра таркибига клиник фармакология фани бириктирилганлиги сабабли кафедра номи “ИКП, клиник фармакология ва ОХИ” деб ўзгартирилди.  Ҳозиргача кафедра Бухоро вилоят шифохонасининг аллергология ва пульмонология бўлими базасида фаолият кўрсатмоқда.  Доцент З.М. Орзиев раҳбарлигида кафедра ходимлари ҳазм ва нафас тизими касалликларини патогенези, диагностикаси ва даволаш усулларини ўрганмоқда. Бу муаммолар бўйича 2 та номзодлик (Ў.Ҳ.Ҳазратов, И.Ж. Аслонова)   1та  докторлик  диссертацияси (доцент З.М. Орзиев) ҳимоя қилинди. Ҳозирги кунда кафедрада 1 та доцент (тфд), 3 та тфн, катта укитувчи, 3 та катта укитувчи,  3 нафар ассистент, 3 та магистр ва 10  нафар клиник ординаторлар ишлайди.

    1. Ўқув – педагогик ишлар

               Ҳозирги кунда кафедрада  1- курс даволаш   факультети талабаларига “Умумий парвариш” фани, 2 - курс даволаш факультети талабаларига “Шифокор ва бемор” фани, 3 - курс даволаш факультети талабаларига “ИКП” фани, тиббий педагогика,  1 – 2 курс олий ҳамширалик иши талабаларига “Диетология”,  “Терапия ва ҲДТ”, “ Ҳамширалик иши” фани ва  3-4 курс стоматология, 5-6 курс клиник фармакология факультети талабаларига ўқув ишлари олиб борилади.

          Ўқув ишлари бўйича масъул  – ассистент Д.Б. Мирзаева, катта ўкитувчи В.З. Жалолова

    1. Ўқув - услубий ишлар

                Кейинги йилларда кафедрада 2 – 3 курс даволаш, тиббий педагогика,  1–2 курс олий ҳамширалик иши ва 3-4 курс стоматология, 5-6 курс кл. фармакология факультети талабаларига 7 та фан бўйича ўзбек ва рус тилида ўқув - услубий мажмуалар чоп қилинди. 2 та ўқув қўлланма: биринчиси  «Хамширалик ишида объектив текширишларнинг ахамияти» (2009й), иккинчиси «Ички касалликлар пропедевтикасида беморларни бевосита текшириш усулларининг ўрни ва аҳамияти» (2010й), 2 та электрон дарслик: биринчиси “Намунавий жавоблари акс эттирилган муаммоли – вазиятли масалалар туплами”, иккинчиси “ИКП фанидан вазиятли масалалар туплами” (2015-2016)  нашрдан чиқди.

      2012 йилда ўқув-услубий қўлланма икки тилда: ўзбек ва рус тилида “Ички касалликлар пропедевтикаси савол ва жавобларда” (“Пропедевтика внутренних болезней в вопросах и ответах”)  нашр қилинди. 2015  йилда клиник фармакология фанидан 6 та  мавзу буйича  ўқув-услубий қўлланма ўзбек тилида нашр қилинди. 

     

    1. Илмий –текшириш ишлари

     

    Хозирги  кунга кадар кафедрада 200 дан ортик илмий ишлар чоп килинган. 1 та докторлик иши, 3 та номзодлик иши химоя килинган. Кафедра мудири томонидан «Жигар ичра холестазини урсосан билан даволашнинг самарадор усулини куллаш» ИСС 2014 – 3 грант иши ютиб олинди (180000000 сум).

               Хазм ва нафас аъзолари тизими хасталикларининг минтакада тарқалиши, этиологияси ва патогенезини хамда иккала тракт хасталиклари орасидаги мавжуд  узаро богланишни ўрганиш – кафедра жамоасининг илмий изланишидаги стратегик йўналиш бўлиб хизмат килади.

    1. “Гастроэзофагеал рефлюкс хасталиги ва нафас тизими аъзоларининг рефлюкс – индуцирлашган касалликларига ташхис қўйиш, даволаш ва профилактикаси” бўйича янги технологияни яратиш. Масъул : тфн, катта ўқитувчи Ў.Ҳ. Ҳазратов, катта ўқитувчи Д.Х. Юлдашева;
    2. “Билирубин тўғри фракцияси нисбатан ортиб кетиши туфайли юзага келадиган холестаз билан кечадиган жигар касалликларига ташхис қўйиш, даволаш ва профилактикаси” бўйича янги технологияни яратиш. Масъул : тфд  З.М. Орзиев, асс. Д.Б. Мирзаева;

    2011 йилда кафедра мудири тфд Орзиев З.М.  «Буюк аллома Абу Али ибн Сино таълимоти ва замонавий тиббиёт» га бағишланган халқаро илмий-амалий анжуманда «Значение взглядов Абу Али ибн Сины в трактовке проявлений гастроэзофагеальной рефлюксной болезни» мавзусидаги доклади билан иштирок этди.

     

    1. Кафедранинг ижодий алоқалари

    И.М. Сеченов номидаги биринчи Москва тиббиёт университети, ички касалликлар  пропедевтикаси кафедраси

    Москва шаҳар Соғлиқни сақлаш Департаменти тассаруфидаги гастроэнтерология марказий илмий-текшириш  институти

    Тожикистон Республикаси Соғлиқни сақлаш Вазирлиги гастроэнтерология илмий-текшириш  институти,  Тошкент тиббиёт академияси ички касалликлар пропедевтикаси хамда фармакология билан клиник фармакология кафедралари

    Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий маркази,  гастроэнтерология ва пульмонология  бўлими

    Ҳамкорлик шакллари:

    • Гастроэнтерология ва пульмонология бўйича информацион семинарлар ўтказиш; монография ва ўқув- услубий қўлланмаларни ҳамкорликда ёзиш;
    • илмий-амалий конференцияларни ташкил қилиш ва ўтказиш;
    • диссертация ишларига ҳамкорликда раҳбарлик қилиш;
    • гастроэнтерологик беморларни даволашда илмий-услубий тавсияномаларни ва янги технологияларни яратиш;
    • мультицентрик илмий текширишларда иштирок этиш;

     

     

     

     

     

     

     

     

  • Орзиев Завкиддин Мансурович

    Ички касалликлар пропедевтикаси, клиник фармакология ва олий хамширалик иши кафедраси мудири

    Qo'shimcha ma'lumotlar:

    1971-1977 йй. - Самарқанд давлат тиббиёт институти талабаси

    1977-1978 йй. - Бухоро шаҳар касалхонаси врач-интернаси  

    1978-1982 йй. - Бухоро вилоят касалхонаси  “Гастроэнтрология бўлими” врачи

    1982-1983 йй. - Бухоро вилоят касалхонаси ташкилий-услубий ишлар бўйича бош врач муовини

    1983-1986 йй. - Душанбе “Гастроэнтрология илмий текшириш” институти  аспиранти

    1986-1988 йй. - Душанбе “Гастроэнтрология илмий текшириш” институти  илмий ходими

    1988 – йилда номзодлик диссертациясини химоя килди

    1988-1991 йй. - Бухоро вилоят касалхонаси қабулхона бўлими врач-терапевти 

    1991-1993 йй. - Бухоро давлат тиббиёт институти “Ички касалликлар пропедевтикаси”  кафедраси  

                              ассистенти

    2008 - йилда докторлик диссертациясини химоя килди

    1993-2014 йй - Бухоро давлат тиббиёт институти  “Ички касалликлар пропедевтикаси ва олий

                              ҳамширалик иши” кафедраси мудири

    2014й - ҳ.в.    - Бухоро давлат тиббиёт институтининг “Ички касалликлар пропедевтикаси ва олий

    ҳамширалик иши” кафедраси мудири

    2015 г. – хозиргача Бух.Дав.ТИ ички касалликлар пропедевтикаси, клиник фармакология ва олий хамширалик иши кафедраси мудири.

    Ҳозирги вақтга қадар 80 та мақола ва тезислар чоп эттирган. Ўкув – услубий қўлланма сони  - 20 та. Электрон дарслик - 2015 йилда 1 та электрон дарслик - “ Терапия ва ҳарбий дала терапияда ҳамширалик иши” фанидан олий маълумотли ҳамширалик иши факультети талабалари учун “намунали жавоблари акс эттирилган муаммоли-вазиятли масалалар тўплами” (гувохнома – 000009)  чикарди. ИКП фанидан “Ички касалликлар пропедевтикаси фанидан вазиятли масалалар тўплами” номли 1 та электрон қўлланма 2016 йил январь ойида (гувохнома – 000136) чиқарди.