moodle
e-edu
Moodle qo'llanma
O'zbekiston OTMlar reytingi
Фото-галерея
  • ЛОР касалликлари кафедраситарихи туғрисида маълумот

    ЛОР-касалликлари кафедраси 1993 йил  август ойида  Ўзбекистон Республикасида  хизмат кўрсатган фан арбоби  профессор  Акрам  Иброгимович Мўминов рахбарлигида ўз фаолиятини бошлади.

    Кафедра жойлашган бино

    ЛОР кафедранинг илмий йуналиши  “Тез ўзгарувчан  иқлим  шароитида  қулоқ, томоқ ва юқори нафас  йўллари  касалликлари  сабаблари  ва даволаш  чораларини  ишлаб  чиқиш ”.Кафедрада  шу мавзуга оид 1 та докторлик ва 8 та номзодлик  иши  ҳимоя қилинган.Кафедра ходимлари  томонидан 200 дан ортиқ илмий мақолалар, 4 та ўқув қўлланма, 2та монография ва 1 та электрон дарслик  яратилган. Бундан ташқари кафедрада 10 дан ортиқ рационализаторлик таклифлари киритилган ва 3та патент олинган.Кафедрада 1993 йилдан 2003 йилга кадар доц. т.ф.н Пўлатов В.Р,т.ф.н  асс Болтаев Х.А,т.ф.н  асс Хасанов М.Х.,асс . Мирзаев А.С. ва асс . Мажидов И.А лар  фаолият кўрсатган.Хозирги кунда Лор-касалликлари кафедрасида кафедра мудири т.ф.н. доц. Вохидов Н.Х, кафедра доценти Нуров У.И , кафедра катта укитувчиси Раджабов Р.Р ва кафедра ассистенти Нарзуллаев Н.У фаолият курсатмокда.

    «ОТОРИНОЛАРИНГОЛОГИЯ» КАФЕДРАСИДА ФАОЛИЯТ КЎРСАТАЁТГАН ХОДИМЛАР

  • Вохидов Нуриддин Хикматович

    2014й.-хозирги вактгача Бухоро давлат тиббиёт институти Лор, стоматология ва офтальмология кафедраси мудири

    Вохидов Нуриддин Хикматович 1952 йилда тугилган.

    У Бухоро давлат тиббиёт институти Лор касалликлари кафедраси мудири, тиббиет фанлари номзоди, доцент. Вохидов Нуриддин Хикматович 1975 йилда Самарканд тиббиёт институтининг педиатрия факультетини тугатган. У 1995 йилда номзодлик диссертациясини химоя килди, 1997 йилда доцентлик унвонини олди. 2009-2012 йй. – Бухоро давлат тиббиёт институти даволаш факультети декани. 2012-2013 йй.-Бухоро давлат тиббиёт институти тиббий педагогика факультети декани лавозимида ишлади. 2014й.-хозирги вактгача Бухоро давлат тиббиёт институти Лор, стоматология ва офтальмология кафедраси мудири лавозимида ишлаяпди. Вохидов Нуриддин Хикматович 10 дан ортик укув услубий кулланма, 2 укув кулланма, 1 электрон дарслик, 1 монография муаллифидир.Унинг чоп этилган маколалари 45 тани ташкил этиб, шулардан 18таси хорижий ва 37таси Узбекистон журналларида чоп этилган.

  • ОТОРИНОЛАРИНГОЛОГИЯ КАФЕДРАСИНИНГ

    ИЛМИЙ-АМАЛИЙ АЛОҚАЛАРИ

    • Тошкент тиббиёт академияси
    • Самарканд тиббиёт институти
    • Тошкент давлат Педиатрия институти
    • Санкт- Петербург тиббиёт университети
    • Москва тиббиёт академияси
    • Киев тиббиёт академияси
    • Андижон давлат тиббиёт институти
    • Урганч давлат тиббиёт институти
    • Нукус давлат тиббиёт институти
    • Бухоро тиббиёт коллежи
    • Коракул тиббиёт коллежи
    • Гиждувон тиббиёт коллежи
    • Пешку тиббиёт коллежи

     Кафедрада чоп этилган  :             

              

    Дарслик

    1. ”Қулоқ,томоқ ва бурун касалликлари” дарслик. 2012 й.

    Ҳасанов С.А, Вохидов Н.Х.

    2. Электрон дарслик ”Қулоқ,томоқ ва бурун касалликлари”. 2010 й.  Вохидов Н.Х.

    3. Оториноларингологиядан дарслик

              

    4. Юқори нафас  йўллари  касалликлари”2009й. Хасанов С.А., Вохидов Н.Х.

              

    5. Монографиялар -.  ”Болаларда  ўткир  ларинготрахеит”.2007 й.   Вохидов Н.Х,   Хасанов С.А

              

    6. Монография -“Состояние ЛОР-органов у ВИЧ-      инфицированных детей”. 2013 й. Нарзуллаев Н.У,     Хасанов С.А

    7. Характеристика ЛОР-органов у ВИЧ-инфицированных детей. 2017й. С.Сулейманов, Н.Нарзуллаев

    Кафедра ходимлари томонидан эришилган ютуқлар:

    1. Кафедрада 2017 укув йилига кадар 4 та укув кулланма, 1 та электрон дарслик, 3 та монография, 50 та укув услубий кулланма, 2 та патент, 8та рационализаторлик таклифлари мавжуд .

    2.Кафедра ходимлари 2017-йил 19-20 май кунлари Бухоро шахрида “Оториноларингологиянинг долзарб муаммолари” мавзусида утказилган, илмий –амалий анжуманга катнашдилар.

    Кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан чоп этилган илмий мақолалар:

     

    Илмий ишлар

    Тезислар

    Мақолалар

    Йиллар

    Махаллий

    Хорижий

    Махаллий

    Хорижий

    2014-2015

    18

    6

    28

    3

    2015-2016

    16

    4

    20

    1

    2016-2017

    23

    2

    24

    1

     

     

     

  • ЛОР касалликлари кафедрасида Президентимизнинг №2956-қарори амалда