moodle
e-edu
Moodle qo'llanma
O'zbekiston OTMlar reytingi
Фото-галерея
  • Бухоро давлат тиббиёт институтида врач мутахассисларни магистратурага қабул қилиш Ўзбекистон республикаси Президентининг 2013 йил 11 июндаги “2013/2014 ўқув йилида Ўзбекистон республикаси  олий таълим муассасаларига қабул тўғрисида”ги  ПҚ-1982-сонли қарори ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг  2013 йил 18 июлдаги №263-сонли “2013/2014 ўқув йилига олий таълим муассасалари магистратурасига кириш синовларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги буйруғига асосан ташкил қилинди. Магистратура бўлими институтда таҳсил олаётган магистрлар ва клиник ординаторлар фаолиятига мувофиқлаштириб келмоқда. Унга асосан 2013/2014 ўқув йилида Акушерлик ва гинекология, Умумий хирургия, Ички касалликлар (Терпапия) ва Морфология мутахассисликлари бўйича магистратурага қабул қилинди.

    2013/2014 ўқув йилида институтда Магистратура бўлими ташкил қилинди ва бўлим мудири қилиб факультет ва госпиталь хирургия кафедраси доценти И.Мирходжаев тайинланди.

    2015/2016 ўқув йилида 2015 йил 23 июндаги Ўзбекистон республикаси Президентининг ПҚ-2359-сонли қарори асосида Спорт тиббиёти мутахассислиги бўйича янги магистратура йўналиши очилди.

    2015 - 2017 йиллар магистратура бўлими бошлиғи бўлиб, Гистология ва тиббий биология кафедраси мудири, доцент  Давронов Рахмон Давронович фаолият кўрсатди.

    2016-2017 ўқув йилида ўзбекситон республикаси Президентининг 2016 йил 26 майдаги ПҚ-2534-сонли қарори асосида Бухоро давлат тиббиёт институтида магситратура йўналишларининг янги Эндокринология, Офтальмология, Оториноларингология ва Кардиология мутахассисликлари очилди. Магистратура ва клиник ординатуранинг барча йўналишлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги ДТМ томонидан 2017 йилида Давлат аттестация ва аккредитациясидан ўтди.

    2017-2018 ўқув йилидан Ўзбекистон республикаси Президентининг 2017 йил 5 майдаги ПҚ2955 сонли қарори асосида Дерматовенерология ва Стоматология мутахассисликлари бўйича янги йўналишлар ташкил қилинди.

    2015 йилда 3 нафар, 2016 йилда18 нафар,  2017 йилда 26 нафар магистрлар ўз мутахассиликлари бўйича магистратурани тугатиб шулардан 20 нафари институтда фаолиятини давом эттирмоқда.

    Институт магистрлари Боймуродов Равшан, Зухуров Сухроблар халқаро “TEMPUS”грант дастури бўйича хориж мамлакатларида малака ошириб келдилар. Магистратура талабалари Кадиров Бехрузбек, Бадриддинова Барнолар 2017 йилда Самарқанд давлат тиббиёт институти базасида “Замонавий тиббиётнинг долзарб муаммолари” мавзуидаги ўтказилган 71-халқаро илмий-амалий  конференцияда нуфузли ўринларни эгаллаб, дипломалар соҳиби бўлдилар.

    Foto lavhalar:

  • Рахматов Олим Бобомуродович

    Магистратура бўлими бошлиғи

    Телефон: +998 (91) 400 –35-57

    Электрон манзил: olimjon_1978a@mail.ru

    1994-1995 йй. - Бухоро вилоят болалар касалхонаси врач-интернаси

    1995-1999 йй. - Бухоро давлат тиббиёт институти юқумли касалликлар кафедраси ассистенти

    1999-2002 йй. - Бухоро давлат тиббиёт институти юқумли касалликлар кафедраси каттаўқитувчиси

    2002-2009 йй. - Бухоро давлат тиббиёт институти юқумли касалликлар, фтизиатрия ва тери-таносил касалликлари  кафедраси доценти (ўриндошлик асосида ички назорат ва мониторинг бўлими бошлиғи)

    2009-2010 йй. - Бухоро давлат тиббиёт институти юқумли касалликлар, фтизиатрия ва тери-таносил касалликлари кафедраси мудири вазифасини бажарувчиси

    2010-2014йй - Бухоро давлат тиббиёт институти юқумли касалликлар, фтизиатрия ва тери-таносил касалликлари кафедраси доценти

    2014-2017йй  - Бухоро давлат тиббиёт институти юқумли касалликлар, эпидемиология ва тери таносил касалликлари кафедраси доценти (ўриндошлик асосида магистратура бўлими услубчиси)

    2017й-х.в. - Бухоро давлат тиббиёт институти юқумли касалликлар, эпидемиология ва тери таносил касалликлари кафедраси доценти (ўриндошлик асосида магистратура                   бўлими бошлиғи)