moodle
e-edu
Moodle qo'llanma
O'zbekiston OTMlar reytingi
Фото-галерея
  • Бухоро давлат тиббиёт институти ҳузуридаги “Ўрта махсус , касб- ҳунар таълими муассасалари  педагогларини   малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш  тармоқ маркази ”  тўғрисида

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 28- майдаги “Малакали педагог тайёрлаш хамда ўрта махсус , касб- ҳунар таълими муассасаларини шундай кадрлар билан таъминлаш тизимини янада такомиллаштиришга оид чора- тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ -1761 – сонли қарори , Олий таълим вазирлигининг 2012 й 30- май №220 сон ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2012 йил 29- май №145 сонли буйруғига биноан Бухоро давлат тиббиёт институти ҳузурида “Ўрта махсус , касб- ҳунар таълими муассасалари  педагогларини   малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш  тармоқ маркази ” 2013 йил ташкил этилди.

    Бухоро , Навоий , Қашқадарё , Хоразм  вилоятлари ва  Қорақалпоғистон  Республикаси  Ўрта – махсус касб – ҳунар таълими   тизимининг педагог кадрларини махсус фанлардан  тиббиёт йўналиши бўйича қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институт зиммасига юклатилди.

    2013 йил ўқув режасига мувофиқ  қуйидаги йўналишлар бўйича  Бухоро , Навоий ва Қашқадарё вилоятларидан  ўрта- махсус касб ҳунар тиббиёт  коллежлари педагогларининг  98 нафари жалб этилган.

    Йўналишлар:

    “Юқумли ва болалар юқумли касалликлари ” “ Тери- таносил касалликлари ” , “Терапия ” , “Педиатрия ” , “Анатомия ва физиология ” , “Ортопедик стоматология  ва ортодонтия ” , “Лотин тили ” , “Биология ва генетика ” , “Хирургия ” , “Фармакология ” , “Асаб касалликлари ” , “Микробиология ва эпидемиология ” , “Ҳамширалик иши ” , “Гигиена ” ва “Оторинолорингология ”

      2014 йилда эса   йўналишлар  қаторига  “Акушерлик ва гинекология ”  фани  ҳамда вилоятлар таркибига Хоразм вилояти  қўшилиб , 165 нафар педагогларнинг малакасини ошириш  Бухоро  давлат тиббиёт институти ҳузуридаги “Малака ошириш ”  маркази  режасига киритилди.

    2015 йил “Малака ошириш  ” ўқув режасини  шакллантириш максадида “Терапия”, “Тиббиёт хамшираси”,   “ Тиббий профилактика иши”, “Хирургия” ва  “Стоматология”, йуналишлари бўйича малака  ошириш  курслари ташкил этилиб , 165   нафар тингловчилар  жалб этилган .

    2016 йил ўқув режасида  эса 5 та вилоятдан: Бухоро, Навоий , Хоразм , Кашкадарё вилоятлари  хамда  Коракалпогистон  Республикаси  ўрта- махсус касб ҳунар коллежларидан 165 нафар тингловчиларни “Терапия”, “Тиббиёт хамшираси”, “ Тиббий профилактика иши”, “Хирургия” ва  “Стоматология”, йўналишлари бўйича  малака ошириш марказига  жалб этилди ва режа тулик бажарилди.

    2017 йил ўқув режасига мувофик   Бухоро вилоятидан – 40 нафар , Навоий ,вилоятидан -30 нафар , Хоразм- вилоятидан -25 нафар  , Кашкадарё вилоятидан – 25 нафар  хамда  Коракалпогистон  Республикасидан – 40 нафар   ўрта- махсус касб ҳунар коллежларидан 165 нафар тингловчиларни “Терапия”, “Тиббиёт хамшираси”, “ Тиббий профилактика иши”, “Хирургия” ва  “Стоматология”, йўналишлари бўйича  малака ошириш марказига  жалб этилиши режалаштирилганди.

     

     Малака ошириш курсларини муваффақиятли  тугатган тингловчиларга сертификатлар такдим этилмокда.

     “Малака ошириш ” маркази раҳбари : Ш.У.Қўзиева

     

  • Қўзиева Шахло Усмоновна

    Туғилган йили:22.05.1976

    Туғилган жойи: Бухоро вилояти, Когон тумани

    Маълумоти бўйича мутахассислиги: ўзбек тили ва адабиёт ўқитувчиси

    Чет тилларини билиши: рус тили

    Электрон почта манзили: bumi_info@edu.uz

    Факс: 0(365)223-00-50

    Қўшимча маълумотлар:

    1997-2002 йй - Бухоро вилояти Ф.Хўжаев  тумани 25-сонли ўрта мактаб ўқитувчиси

    2007-2008 йй. - Бухоро вилоят ўқувчилар саройи  Ёш сайёҳ ўлкашунослар бўлими маданий ташкилотчиси

    2008-2008 йй. - Бухоро вилоят ўқувчилар саройи Драма тўгарагининг раҳбари

    2008-2010 йй. - Бухоро вилоят ўқувчилар саройи ўқув-услубий ишлар бўйича дирекор ўринбосари

    2010-2010 йй. - Бухоро вилоят ўқувчилар саройи Ёш сайёҳ ўлкашунослар бўлими бошлиғи

    2010-2011 йй. - Бухоро вилоят болалар ижодиёти маркази услубхона мудири

    2011-2011 йй. - Бухоро вилоят болалар ижодиёти маркази ўқув-услубий ишлар бўйича дирекор

     ўринбосари

    2012-2012йй. - Бухоро вилоят баркамол авлод болалар марказига мониторинги мутахассиси

    2013-2013йй. - Бухоро вилоят баркамол авлод болалар марказига маънавият-маърифат ишлари бўйича

     директор ўринбосари

    2015-2015йй. - Бухоро давлат тиббиёт институти ўқув бўлими назоратчиси

    2015- й. ҳ.в . - Бухоро давлат тиббиёт институти девонхона ва архив бўлими бошлиғи