moodle
e-edu
Nazorat va hisobot dasturi
Moodle qo'llanma
O'zbekiston OTMlar reytingi
Фото-галерея

ЮКСАК ПАРВОЗЛАР САРИ...

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги №ПҚ-2909 қарорига асосан, олий таълим тизимини келгусида янада такомиллаштириш ва комплекс ривожлантириш бўйича энг муҳим вазифалар сифатида ҳар бир олий таълим муассасаси жаҳоннинг етакчи илмий-таълим муассасалари билан яқин ҳамкорлик алоқалари ўрнатиш, ўқув жараёнига халқаро таълим стандартларига асосланган илғор педагогик технологиялар, ўқув дастурлари ва ўқув-услубий материалларини кенг жорий қилиш, ўқув-педагогик фаолиятга, мастер-класслар ўтказишга, малака ошириш курсларига хорижий ҳамкор таълим муассасаларидан юқори малакали ўқитувчилар ва олимларни фаол жалб қилиш, уларнинг базасида тизимли асосда республикамиз олий таълим муассасалари магистрант, ёш ўқитувчи ва илмий ходимларининг стажировка ўташларини, профессор-ўқитувчиларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил қилиш каби масалалар белгилаб берилган эди.Жорий йилнинг 6-8 июль кунлари Бухоро давлат тиббиёт институти ва Россия Федерацияси олий таълим муассасалари, жумладан, И.М. Сеченов номидаги 1-Москва Давлат Тиббиёт Университети, А.И. Евдокимов номидаги Москва Давлат Тиббий- Стоматология Университети, А.В. Вишневский номидаги Хирургия Институти, Академик Н.Н. Бурденко номидаги Нейрохирургия Миллий илмий-амалий маркази билан ўзаро ҳамкорлик доирасида икки томонлама битимлар имзоланди. Айтиш жоизки, мазкур ҳамкорлик доирасида амалга оширишлган ишлар давлатимиз даҳбари Шавкат Мирзиёевнинг тиббиёт ходимлари билан бўлиб ўтган йиғилишларда соҳага илғор хориж тажрибаларини киритиш, бунинг учун халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш зарурлиги ва шу мақсадларга қаратилган тадбирларни вилоятларда ўтказиш хусусида белгилаб берган аниқ кўрсатмалари ижросини таъминлаш асосида ташкил этилди. 

Россиянинг етакчи олий таълим муассасалари билан имзоланган ҳамкорлик тўғрисидаги битимга кўра, халқаро тадқиқот мактабини яратиш, янги таълим технологиялари ва дастурлари, хусусан, масофадан ўқитиш тизимини жорий этиш бўйича томонлар тажрибасини қўллаш, ҳамкорликда илмий адабиётлар яратиш, халқаро анжуманлар ҳамда биргаликда тадқиқотлар ўтказиш назарда тутилган.Шунингдек, талабаларнинг алмашинув дастурлари бўйича таълим олиши, ҳамкор муассаса профессор-ўқитувчиларини ўқув жараёнига жалб этиш, уларнинг иштирокида вебинар, мастер-класс, тренинглар ташкил қилиш каби ҳамкорлик доирасида вазифаларнинг белгилаб берилганлиги келгусидаБухоро давлат тиббиёт институтининг жаҳонда муносиб ўрин эгаллашида катта аҳамиятга эга бўлади.

Мақсад ягона, манфаатлармуштарак, истиқболдаги режалар улкан. Келишилган битимлар тиббиёт ходимлари зиммасига муҳим вазифалар юклаш билан бирга, соҳа тараққиёти ва халқимиз саломатлигини таъминлашга муносиб ҳисса қўшади.