moodle
e-edu
Moodle qo'llanma
O'zbekiston OTMlar reytingi
Фото-галерея
  • Ўзбекистон Республикаси Бухоро давлат тиббиёт институтида ”Меҳнатни муҳофаза қилиш”
    бўлимида амалга оширилган ишлар тўгрисида

    МАЪЛУМОТНОМА


    Бухоро давлат тиббиёт институтида меҳнатни муҳофаза қилиш “Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлиги тасарруфидаги муассаларида меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўқитишни ташкил қилиш ва билимларни текшириш тўғрисидаги низом ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун асосида ташкил қилинган.
    Институтда ишга кирган ходимлар ишларни хавфсиз олиб бориш бўйича йўриқлардан ва билимлар текширувидан ўтганларидан сўнг, мустақил ишга қўйиладилар. Ишчиларнинг йўриғи кириш йўриғидан меҳнатни муҳофаза қилиш ва иш жойидаги йўриққа бўлинади ва иш жойидаги йўриқ ўз навбатида бирламчи даврий ва навбатдан ташқари йуриқга бўлинган.
    Бевосита иш жойидаги йўриқ ишлари хавфсиз юритиш қоидалари ва йуриқномалари асосида бўлим бошлиқлари томонидан ишлаб чиқилган ва бош муҳандис томонидан тасдиқланган дастурлар бўйича ўтказилади.


    Дастлабки йўриқ ва стажировкадан сўнг, мустақил ишга қўйилишидан олдин ёки бир ишдан бошкасига ўтказилганда ишчи –ходимлар ишларни хавфсиз юритиш бўйича қоидалар ва йўриқномаларни билишлари текширилади.


    Институтда меҳнатни муҳофаза қилиш талаблари ҳар томонлама бажарилиши устидан назорат ўрнатилган. Ходимлар бепул махсус кийим ва пойабзал шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланиб борилмокда.Ишчиларга берилган шахсий ҳимоя воситалари уларнинг сақланиши ишлатилиши назоратга олинган.Институтда меҳнатни муҳофаза қилиш хонаси ташкил қилинган ва ушбу хона керакли қўлланмалар ўқитиш воситалари билан жиҳозланган. Институтда тиббий ускуналар ва асбоблардан фойдаланиш чоғида рўй бериши мумкин бўлган фалокатлар ва бахтсиз ҳодисаларнинг олдинини олиш тадбирлари жорий этилган. Кафедра ва бўлимларда, шунингдек талабалар турар-жойида меҳнат қилиш шароитларининг ҳолати , жиҳозлар , механизмлар, мосламалар ва ускуналар иситиш ва ёритиш тизимлари автаматик назорат ҳамда ерга уланган ҳимоя қилувчи симларнинг борлиги ва созлиги ҳар хафтада текширилади.


    Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирининг 2016-2017 йил ходимларни тиббий кўрик дан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиклаш ҳақидаги 200-сон буйруғи ва Ўзбекистон Республикаси “Меҳнат кодекси”нинг 214-моддасига асосан институтда ишлайдиган барча профессор –ўқитувчилар ҳамда ишчи –ходимлар тиббий кўрикдан ўтказилди. Тиббий кўрик иинститутнинг етук профессор –ўқитувчилардан тузилган мутахасислар томонидан ўтказилиши таъминланди.Институтда меҳнатни муҳофаза қилиш уч босқичли назорат ўтказиш асосида ташкил этилган.Ҳар йили институтда 28-апрел куни “Бутунжахон меҳнатни муҳофаза килиш куни” тантанали равишда ўтказилади. Ва ушбу анжуманда вилоят ва шаҳар ташкилотларидаги раҳбар ходимлар ва мутахасислар таклиф этилади. Бундан ташкари, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вилоятдаги даврий нашрларда мақола ва таклифлар киритилиб борилиши йулга кўйилади.

     

  • Tel.:

    E-pochta:

  • Tibbiy ko'rik

     

     

     

     

     

     

     

     

     

    Maxsus kiyim bilan ta'minlash