moodle
e-edu
Moodle qo'llanma
O'zbekiston OTMlar reytingi
Фото-галерея
  • ухоро давлат тиббиёт институтининг Илмий-амалий Музейи Ўзбекистон Республикасининг Музейлар тўғрсида “Маданий мерос обьектларини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш тўғрисида”ги Қонунларга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 12 январдаги “Музейлар фаолиятини тубдан яхшилаш ва такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ 1913-сонли Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 5 мартдаги  “Музейлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги 98-сонли қарорига ва Музей Низомига мувофиқ фаолият юритади. Бухоро давлат тиббиёт институти музейи Илмий Кенгашининг 2017 йил мартдаги қарорига асосан “Илмий-амалий музей” деб юритилди. Музей институт таркибига киради ва унинг ректорига бўйсунади.

     

    Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти И.А.Каримовнинг бевосита ташаббуслари билан, Абу Али ибн Сино таваллуд топган Бухоро заминида буюк ватандошимизнинг илмий ва бой маънавий меросини чуқур ўрганиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1990 йил 6 сентябрдаги қарорига биноан, аҳоли ўртасидаги соғликни сақлашда эришилган ютуқларини ҳамда тиббиёт тарихини, билимларини бойитиш ва аҳоли орасида кенг тарғиб қилиш мақсадида Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро Давлат Тиббиёт институти очилди. Бухоро Давлат тиббиёт институтининг 5 йиллиги муносабати билан 1996 йилда ўқув юрти бош биносининг 3 қаватида институт Музейи ташкил этилди.

     

    Илмий-амалий музейнинг бош мақсади ўз фондини сақланиб келаётган институт тарихи, экспонатларини авайлаб-асраш ва бойитиб бориш, буюк ватандошимиз Абу Али ибн Синонинг илмий-ижодий ва бой маънавий меросини чуқур ўрганиш, тиббиёт илми ва тарихини бўлажак шифокорлар онгига сингдириш, дунёга олиб чиқиш ва тарғиб қилиш, улардан халқимиз, хусусан, талаба-ёшлар онгида миллий ғурур ва ифтихор, истиқлол ва Ватанга садоқат туйғуларини кучайтириш йўлида кенг фойдаланишдан иборат.

     

    Ушбу мақсаддан келиб чиқиб, доимий равишда илмий-амалий музей экспозициясини тўлдириб туриш, улар юзасидан муайян илмий тадқиқот ишларини олиб бориш, экспозиция ва кўргазмалар ташкил этиш, буклетлар нашр этиш, альбомлар, плакатлар ва музей экспонатлари ҳақида электрон нашрларни тайёрлаш, маънавий-маърифий экскурсиялар ташкил этиш каби вазифаларни амалга оширади. Илмий-амалий музейда сақланаётган барча маълумотлар ва ашёлар унинг асосий захираси – фондини ташкил этади.

     

     Илмий-амалий музей фаолияти экскурсиялар ташкил этиш, турли мавзуларда кечалар уюштириш каби маънавий-маърифий тадбирларни амалга ошириш ҳамда бу тадбирларга вилоятдаги бошқа ташкилотлар ва таълим муассасаларини ҳам жалб этиш, институтни дунёга танитишнинг бир йўли сифатида туристик фирмалар ва ташкилотлар билан алоқа ўрнатиш ҳамда чет эллик туристларни илмий музейга ташрифини ташкил этишдан иборат.

    Музейда институтнинг 26 йил мобайнида фаолият кўрсатиб келаётганбўлимлари ҳамда барча кафедралар тарихи, эришилган ютуқлари ва институтда фаолият кўрсатган, Республикада таниқли етакчи профессор-ўқитувчилар тўғрисидаги маълумотлар ёритилган.Музей фондида экспонатлар,ҳужжатлар, кўргазмали асбоблар вафото суратлар сақланмоқда.

  • Зикиряева Манзура Мавлоновна

    Илмий-амалий музейи мудираси