moodle
Elektron jurnal
Nazorat va hisobot
Moodle qo'llanma
O'zbekiston OTMlar reytingi
Фото-галерея
img1

Кўҳна ва боқий Бухоро мажмуасидаги драма театрида...

07-12-2017, 10:04Yangiliklar

Кўҳна ва боқий Бухоро мажмуасидаги драма театрида  Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 25 йиллиги муносабати билан байрам тадбири ўтказилди.

Конституция барча қонунларимизнинг асоси, мамлакатимиз фаровонлиги, халқимиз бахт-саодатининг кафолатидир. Истиқлол йилларида ҳаётимизнинг барча жабҳаларида кенг қамровли ислоҳотлар олиб борилмоқда. Бунинг замирида энг аввало инсон хуқуқ ва эркинликларига бўлган эътибор, унинг шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиш, инсон ҳуқуқларининг энг олий қадрият сифатида тан олиниши каби ҳаётий тамойил ётади. Ана шу каби ғоялар бундан 25 йил муқаддам – 1992 йил 8 декабрда қабул қилинган Бош қомусимизда алоҳида мустаҳкамланган.

  4 декабр куни вилоят мусиқали драма театрида мазкур сана муносабати билан ўтказилган тадбир аввалида Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси янгради. Байрам тадбирида Бош Вазир ўринбосари Танзила Норбоева, вилоят ҳокими Ўктам Барноев, олий таълим муассасалари ўқитувчилари,  ҳуқуқ-тартибот органлари, фуқароларнинг ўзини-ўзи боқариш органлари, муассасалар раҳбарлари, таълим соҳаси ходимлари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок қилдилар. Тадбирда вилоят ҳокими Ў.Барноев ва Т.Норбоева нутқ сўзлаб йиғилганларни байрам билан қутлади.

Сўзга чиққанлар йиғилганларни мамлакатимизнинг Бош Қомуси бўлмиш Конституциямизнинг 25 йиллиги билан муборакбод қилиб, Конституция – бу, истиқлол ва мустақил Ўзбекистон рамзи, ғурур-ифтихори, шу заминда истиқомат қилаётган, миллати, дини, ирқи, тилидан қатъи назар, барча учун мустаҳкам ҳимоя, фуқаролик жамиятимиз истиқболини аниқлаб берувчи дастуриламал ҳужжат эканлигини таъкидлади. Чиндан ҳам, юртимизда  Конституция куни байрами ҳам ўзгача руҳ ва кўтаринки кайфиятда нишонланмоқда.

 Зотан, ўтган чорак аср давомида давлатимизнинг халқаро майдонда ўз ўрнини топиши, барча соҳаларда кенг кўламли ислоҳотларни амалга ошириш ва юксак марраларга эришиш, халқимиз учун ҳеч кимдан кам бўлмаган фаровон ҳаёт барпо этишда асосий қонунимиз – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мустаҳкам ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилди. Олдимизга қўйган бош мақсадимиз – ҳуқуқий демократик давлат, эркин фуқаролик жамияти қуриш йўлидаги барча саъй-ҳаракатларимиз ҳам конституциямизга таянган ҳолда олиб борилмоқда.

         Тадбир давомида вилоятда фаолият кўрсатаётган бир қатор ходимлар давлатимиз раҳбари томонида имзоланган фармонга асосан унвон ва эсдалик нишонлари билан тақдирланишди. 


“Ўзбекистон Республикаси Конституцияга 25 йил” эсдалик нишони билан тақдирланганлар орасида Институт ректори Амрилло Иноятов, Даволаш иши факультети декани Шуҳрат Тешаев, профессорлар Баходир Сафоев, Абира Ҳусейнова доцентлар Қаҳрамон Турсунов ва Олим Раҳматовлар борлиги қувонарли.  


Тақдирланишлардан сўнг байрам дастуриниинг бадиий қисми бошланди. Вилоят санъаткорлари томонидан тайёрланган концерт дастури йиғилганларга ҳавола этилди.

Б.Адизов

Институт матбуот хизмати