moodle
e-edu
Moodle qo'llanma
O'zbekiston OTMlar reytingi
Фото-галерея
img1

Институтда халқаро алоқалар ривожланмоқда

11-07-2017, 17:11Yangiliklar

Институтда халқаро алоқалар ривожланмоқда

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2909 сонли «Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида мамлакатимиздаги ҳар бир олий таълим муассасаси жаҳоннинг етакчи илмий-таълим муассасалари билан яқин ҳамкорлик алоқалари ўрнатиши, ўқув жараёнига халқаро таълим стандартларига асосланган илғор педагогик технологияларни жорий қилиши бўйича қатор вазифалар юклатилган. 

Айни пайтда эса олий таълим муассасаларида, мазкур вазифалар ижросини таъминлашга қаратилган тизимли ишлар бошлаб юборилган. Улар доирасида халқаро таълим стандартлари асосида фан дастурлари, замонавий ўқув ва ўқув-услубий адабиёт ҳамда мажмуаларнинг янги авлоди 2017-2018 ўқув йилидан бошлаб босқичма-босқич ишлаб чиқилади ва таълим жараёнига кенг жорий қилинади.


 Шу жумладан, Бухоро давлат тиббиёт институтининг халқаро алоқалари ҳам кенгайиб бораётгани қувонарли ҳол. Бугунги кунда  МДҲ давлатларининг етакчи тиббиёт олий ўқув юртлари билан мустаҳкам алоқалар ўрнатилган. Бу эса халқаро тажриба алмашиш, профессор-ўқитувчилар ва талабаларнинг малакасини ошириш, олий таълим тизими учун янги дарсликлар ва ўқув қўлланмаларни ҳамкорликда ишлаб чиқиш, мавжудларини қайта ишлаш ва бошқа йўналишларда самарали натижа беради.


           Ҳозирда институтнинг бир гуруҳ талабалари Россия Федерациясининг қатор олийгоҳларида малакавий амалиётни ўтамоқдалар.

Шу муносабат билан ўтган ҳафтада Институт ректори тиббиёт фанлари доктори А.Иноятов мазкур давлатда бўлиб қайтди. Ташриф доирасида ҳамкорликка доир қатор келишувлар ва бир қанча учрашувларни амалга оширди.

Жумладан, Академик Н.Н. Бурденко номидаги Нейрохирургия миллий илмий-амалий маркази Директори, РФАакадемиги, профессори Потапов Александр Александрович билан, А.В. Вишневский номидаги Хирургия институти Директори, РФА академиги, профессор  Ревишвили Амиран Шотаевич билан, Стоматология факультети декани, т.ф.д., профессор, Кариесология ва эндодонтия кафедраси мудири, «Кафедра. Стоматологическое образование» журналини Шеф-редактори Митронин Александр Валентинович ва бошқа нуфузли олимлар билан мулоқот чоғида мамлакатимизда тиббиёт таълимини ривожлантиришга доир самимий мулоқотлар ўтказилди.

 

Мухтасар айтганда, таълим тизимидаги бундай ҳамкорликлар бу тизимни тубдан такомиллаштириш, мамлакатимиз тиббиёт соҳасини ривожлантириш борасидаги устувор вазифаларга мос ҳолда ва халқаро стандартлар даражасида олий малакали мутахассислар тайёрлаш учун зарур шароитлар яратишни янги босқичга кўтармоқда. 

 

Беҳзод Адизов

Институт матбуот котиби