moodle
e-edu
Moodle qo'llanma
O'zbekiston OTMlar reytingi
Фото-галерея
img1

Амалиётчи талабалардан хушхабар!

15-07-2017, 16:10Yangiliklar

Амалиётчи талабалардан хушхабар!

Аввал хабар берилганидек, Бухоро давлат тиббиёт институти Стоматология факултети талабалари М.Адизов Ж.Камолов, О.Шодиев ва А.Шоимов Россия федерациясининг нуфузли тиббиёт олий таълим муассасаси бўлган Евдокимова номидаги Москва давлат тиббий-стоматология академиясида ёзги амалиётни ўташ учун жўнаб кетган эди.

Амалиёт давомида олийгоҳда ўрганган назарий билимларини хорижий тажрибада синаган талабалар якунда мазкур таълим муассасаси раҳбарияти томонидан сертификатлар билан тақдирланишди.

-Москва шаҳрида мен ўтказган амалиёт самарали тарзда ўтди десам адашмайман. Мазкур амалий ташриф давомида Россия тиббиётининг ривожланиш тажрибасига оид зарур маълумотлар олдим, - дейди талаба М.Адизов.
Шунингдек, амалий ташрифда иштирок этган Институтнинг 4 нафар аъзолари ўзлари учун зарур амалий маълумотларни тўплаб келдилар ва ушбу маълумотлар асосида илмларини бойитдилар.


Беҳзод Адизов