moodle
e-edu
Moodle qo'llanma
O'zbekiston OTMlar reytingi
Фото-галерея
img1

Россия Федерацияси Новосибирск давлат тиббиёт универститети профессори Прохоренько В.И билан учрашув.

17-07-2017, 11:40Yangiliklar

Россия Федерацияси Новосибирск давлат тиббиёт универститети даволаш ва илмий ишлар бўйича директори ўринбосари травматология ва ортопедя кафедраси мудири профессори Прохоренько В.И билан учрашув.

14 июль 2017 йил да Россия Федерацияси Новосибирск давлат тиббиёт универститети даволаш ва илмий ишлар бўйича директори ўринбосари травматология ва ортопедя кафедраси мудири профессор Прохоренько В.И ва УзНИИТО профессори Азизов М.Ж лар  билан Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида илмий амалий учрашув бўлиб ўтди. Учрашувга Бухоро вилоятидан қариб 100 га яқин травматолог ортопедлар қатнашдилар. Учрашувда УзНИИТО профессори Азизов М.Ж сўзга чиқиб травматология ва ортопедия сохасидаги долзарб муаммолар ҳақида гапириб, шу муаммоларни ҳал этишда замонавий даволаш усулларидан фойдаланган ҳолда амалга оширишлар ҳақида сўз очиб, шу муаммоларни ҳал этишда замонавий даволаш усулларидан қўллаб келаётган профессор Прохоренько В.М га сўз берди. Профессор Прохоренко В.М ҳозирда учраб турган травматология ва ортопедиянинг долзарб муаммолари ҳақида сўзлаб, ўзи қўллаб келаётган замонавий даволаш усули суний бўғим қўйиш, яъни бўғимларни эндопротезлаш жаррохлик муолажаси ҳақида слайд кўринишида маъруза ўқиб берди.

 

Маърузада бўғимларнинг системали, дегенератив касалликлардан кейин ва травмадан кейинги ҳосил бўлган асоратларини бартараф этиш мақсадида барча бўғимларни суний бўғимга алмаштириш усуллари ва уларда қўлланиладиган суний бўғим турлари ҳақида маълумотлар берилди. Профессор Прохоренко В.М маърузасини тугатгач, учрашув қатнашувчилар томонидан шу мавзудаги даволашга оид берилган саволларга жавоб берди.

Маъруза якунлангач  профессор Прохоренко В.М билан биргаликда тиббиёт маркази травмалар оқибати ва ортопедия бўлимида чаноқ сон бўғимини эндопротезлаш жаррохлик амалиёти бўйича мастер класс ўтказилди. Жаррохлик амалиёти мувофақиятли ўтди.

2017 йил 15 июльда Бухоро давлат тиббиёт институти ректори т.ф.д Иноятов А.Ш Новосибирск травматология ва ортопедия илмий текшириш институти даволаш ва илмий ишлар директор ўринбосари профессор Прохоренко В.М билан учрашув ўтказилди. Учрашувда бухоро давлат тиббиёт институтининг ташкил топиши, унинг тараққиёти, эришган ютуқлари ва ҳозирда эришиб келаётган ютуқлари ҳақида суҳбат бўлиб ўтди.

Ундан ташқари учрашувда томонлар бухоро давлат тиббиёт институти ва новосибирск универститети билан ўзаро ҳамкорлик тўғрисида битимга имзо чекишди. Бу шартномага асосан бухоро давлат тиббиёт институтининг магистрлари, клиник ординаторлари, ассистентлари ўз малакаларини Новосибирск шахрининг тиббий марказларида ўз малакаларини ошириш имкониятига эга бўлишди. Бу ҳамкорлик келажакда илми ишларни ва даволаш ишларини янада юқори савияга чиқаришга имконият беради.