moodle
e-edu
Nazorat va hisobot dasturi
Moodle qo'llanma
O'zbekiston OTMlar reytingi
Фото-галерея
img1

Кореанинг нуфузли таълим муассасаси ходими Институтда

06-09-2017, 21:35Yangiliklar

Кореанинг нуфузли таълим муассасаси ходими Институтда

Бугун Жанубий Кореа республикасининг Чосун университети клиникаси админастратори Хуин Юк Ким бошчилигидаги хорижий меҳмонлар Бухоро давлат тиббиёт институтида бўлди. Олийгоҳ ректори Амрилло Иноятов қабулида бўлган мутахассислар тиббиёт соҳасини ва таълимини ривожлантириш мақсадида икки томонлама фикр-мулоҳаза алмашди.

Осиёнинг тараққий топган давлатларидан бири саналган Жанубий Кореа ўз навбатида Ўзбекистон, жумладан Бухорои шариф тупроги дунёга машҳур табиб Ибн Сино юрти эканини таъкидлади.

Суҳбат жараёнида Институт неврология кафедраси мудири Дилбар Хўжаева яқинда расмий ташриф билан бу давлатда бўлганда икки томонлама шартномалар имзолангани айтиб ўтди.

Мамлакатимизда тобора тараққий топиб бораётган илм-фан соҳасини янада ривожлантиришда хорижий давлатлар билан тажриба алмашиш юқори самара беради. Бундай ҳамкорлик алоқалар янада ривожланади.



Беҳзод Адизов, институт матбуот котиби