moodle
e-edu
Nazorat va hisobot dasturi
Moodle qo'llanma
O'zbekiston OTMlar reytingi
Фото-галерея
  • «Болалар касалликлари ва неонатология» кафедраси Бухоро Давлат тиббиёт институти ректори № 135 § 3 29.-7.1992 йилги буйруғига асосан ташкил этилди. Биринчи кафедра мудири этиб Ўзбекистон Табиий Фанлари Академияси мухбир аъзоси тиббиёт фанлари доктори, профессор Саломов Иноят Тагирович № 4 /72 § 3 8.07.1992 йилги буйруғига асосан тайинландилар. 

           Кафедранинг биринчи аспиранти ва биринчи фан номзоди Наврўзова Шакар Истамовна хисобланади. 
           Кафедранинг илмий мавзуси: “Ўзбекистон иқлими шароитида оналар ва болалар соғлигини сақлаш, оила муаммолари, яшаш шароитини яхшилаш чора – тадбирларининг мажмуасини ишлаб чиқиш” давлат қайд этиш раками №01830071914. 
           19 йил давомида 7 та номзодлик диссертацияси, 1 та докторлик диссертацияси ёкланди, 260 дан ортиқ илмий мақолалар, 60 га якин ўқув услубий қўлланмалар, 1 та “Болалар касалликлари пропедевтикаси” дарслиги, 1 та “Болаларда бронхиал астманинг регионал хусусиятлари” номли монография чоп этилди. 70 га якин амалиётга таклиф ва янгиликлар тайёрланди. 
           1998 – 1999 ўқув йилида кафедра “Болалар жаррохлиги курси” билан бирлашди. 
           1999 -2000 ўқув йилида эса “Болалар жаррохлиги ” курси алохида бўлди. 
           2000 – 2001 ўқув йилида кафедра таркибига “Неонатология” курси киритилди. 
           2002 йил кафедра мудири этиб доцент Шакар Истамовна Наврўзова тайинланди. 
           Кафедрада янги технологик жараёнлардан интерактив – интеграцион усуллар, Болалар касалликларини интегрирлашган усулда олиб бориш ва ЮНИСЕФ ташкилоти тавсиялари кўлланилмокда. 
           Самарканд Давлат тиббиёт институти, ТМА, Тошкент Педиатрия тиббиёт институти билан хамкорликда иш олиб борилмокда. 
           Ассистент Амонов Р.А. «Клинико - параклиническая характеристика железодефицитных состояний у школьниц пубертатного возраста, проживающих в условиях сельской местности» мавзусида номзодлик диссертациясини 2008 йилда ёқлаб, тиббиёт фанлари номзоди илмий даражасини олди. 
           2008 йилда доцент Ш.И.Наврузова «Иммуно – генетические особенности аллергии у детей, проживающих в условиях жаркого климата» мавзусида докторлик диссертациясини химоя килдилар ва 2009 йилда тиббиёт фанлари доктори илмий даражасини олдилар. 
           Кафедрада Даволаш ва тиббий педагогика факультети 6 курс учун амалий машғулотлар «Болалар касалликларини интегрирлашган усулда олиб бориш» стратегияси асосида олиб борилади, унда талабалар интерактив усуллардан фойдаланиш билан бир вақтда 2 ойдан 5 ёшгача бемор болани кўриш, унга амбулатор ва стационар шароитида тезда ташхис қўйиб, давони белгилаш, даволаш, гўдак болани уйда парвариш қилиш, онага маслахат бериш, кейинги кузатув, 1 хафталикдан 5 ёшгача бўлган болаларни овқатлантириш туғрисида маълумотлар оладилар. Ушбу дастур асосида Ўзбекистон Соғликни Сақлаш Вазирлиги, Педиатрия илмий-текшириш институти ва ЮНИСЕФ ташкилотлари ҳамкорлигида тайёрланган ўқув кулланма асосида амалий машғулотлар ўтилмоқда. 
           Кафедрада амалий машғулот ва маърузаларда интерактив ўқитиш усуллари кенг жорий этилган. Жорий назоратда «Ротация», «мия штурми», «академик полемика», «Иссиқ картошка», «Зигзаг», «энг бўш халка», «стол устида ручка», «муаммони ҳал этиш», клиник масалалар ечиш, вазиятли масалалар ечиш, тест саволлар тузиш ва уларга жавоб топиш ва анъанавий – «бемор тўшагида», усуллари қўлланилмокда. Оралиқ назорат касаллик тарихини химояси, ўтган мавзулар бўйича оғзаки ва ёзма топшириқ, тест кўринишида, якуний назорат ОТКИ усулларда ўтказилади. 
           Даволаш ва тиббий педагогика факультети 6 курс ва «Олий маълумотли хамшира» тайёрлаш факультети 2 курс талабалари учун «Неонатология» фанидан амалий машғулот ва маърузаларни олиб боришда Ўзбекистон Республикаси Соғликни Сақлаш Вазирлиги тавсиясига кўра UNICEF жорий этган «Реанимация новорожденных и основы ухода за новорожденными», «Основы ухода за здоровым и больным новорожденным ребенком» мавзусидаги UNICEF ташкилоти ва Ўзбекистон Республикаси Соғликни Сақлаш Вазирлиги ташкил этган амалий ва назарий ўқув курсида тавсия этилган семинар тренинги асосида олиб борилмоқда. Дарс давомида талабаларга амалий машғулотларда мультимедиалардан фойдаланилмокда, талабалар билан бемор ва кугирчокга тиббий ёрдам бериш тадбик этилмоқда. «Уход за больным и за здоровыми новорожденными (UNICEF)» мавзусида ўқув жараёнига янгилик татбиқ қилинди. 
           Талабаларнинг уқитишда тадқиқотчилик ишлари, элементлари хам мавжуд, жумладан, талабалар томонидан «Таомга бўлган аллергия», «Болалар касалликларини интегрирлашган усулда олиб бориш стратегиясининг Бухоро вилояти туманлари ҚВП ларида олиб борилиши», «Сурункали миелолейкознинг болаларда кечиш хусусиятлари», «Чақалоқларда ярали – некротик энтероколит», «Чақалоқларда ТОRCH - инфекция» мавзуларида илмий мақолалар тайёрланди, 6 та илмий мақола БухМИ ТИЖ материаллар тўпламида нашр этилди. Даволаш факультети 601 гуруҳ талабаси Хамидова Шахло, илмий раҳбар- Юлдашева Г.Г. 2 ўринни эгаллади. 5 ТП факультети талабаси Ахмедов Ахад талабалар Республика Олимпиадасида «Педиатрия» фанидан қатнашиб, III фахрли ўринни эгаллаб, фаҳрий ёрлиқ ва институт маъмурияти томонидан тақдирланди (Илмий раҳбар т.ф.д., доц. Наврўзова Ш.И.) Ассистент Мухитдинов Ш.Т. томонидан тайёрланган Ражабова Зилола 407 гурух талабаси «Чақалоқларда оғриқ синдромини унинг холатига қараб баҳолаш» мавзусида иш олиб бориб, талабалар илмий жамияти конференциясида фахрли 1 - ўринни эгаллади. 
           Наврўзова Ш.И. раҳбарлигида Ахмедов А. 541 гурух талабаси «Болаларда туғма юрак нуқсонлари қоринчалар аро тўсиқ нуқсонининг Фалло тетрадасига транспозициясининг истиқболини аниқлаш» мавзусида маъруза тайёрлаб талабалар илмий жамияти конференциясида фахрли 1 - ўринни эгаллади 
           Катта ўқитувчи Шарипова Л.Х. томонидан тайёрланган Султонова Нигора 641 гурух талабаси “Янги туғилган чақалоқларда гипоксик ишемик энцефалопатиянинг кечиши» мавзусида талабалар илмий жамияти конференциясида маъруза билан иштирок этди, маъруза матни талабалар илмий жамияти тезислар тўпламида чоп эттирилди. 
           Кафедра ҳодимлари Вилоят болалар шифохонаси 1-клиник бўлимда даволаш ишлари билан ҳам машғул бўлиб, доцент Ш.И.Наврўзова кўрик кунлари хафтанинг хар сешанба куни ташкил этилган, бўлимларда қуйидаги амалиётда 12 турдаги янгиликлар киритилди. Шу билан бирга вилоят болалар кўп тармокли тиббиёт маркази базасида 3 та илмий-амалий минтақавий ўқув семинарлари ташкил қилинди ва мультимедиа-маърузалар тайёрланди. 
           Кафедрада ўқув –услубий ва илмий амалий ишлар бўйича Республика Олий ўқув юртлари ва хориждаги Олий ўқув юртлари билан ҳамкорликда ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, доцент Ш.И.Наврўзова ТошПМИ профессори И.Р.Юлдашев раҳбарлигида докторлик илмий иши устида ишлаб, диссертация ёклади; ассистент Амонов Р.А. ва Шарипова Л.Х. СамМИ профессори И.Т.Саломов раҳбарлигида номзодлик диссертацияси устида изланишмоқда ва Амонов Р.А. диссертацияни ёклади. 
           Ассистент Мухитдинов Ш.Т. Самарқанд шаҳри ССВ га қарашли Л.М.Исаев номидаги «Паразитология» илмий – текшириш институти профессор Т.А.Абдиев ва Тошкент ВМОИ «Соғлиқни сақлашни ташкил этиш, экономика ва маркетинг» кафедраси, «Далилларга асосланган тиббиёт» республика маркази директори профессор Асадов Д.А билан биргаликда «Организация борьбы с гельминтозами у детей до 14 лет в первичном звене здравоохранения (на примере Бухарской области)» мавзусида илмий иш олиб бормоқда. 
       2016 йилдан бошлаб  кафедрада Саъдуллоева Ирода Қурбоновна катта илмий ҳодим сифатида фаолият бошлади. 
           2009 йилдан буён хозирга қадар Бухоро вилоятининг барча туманлари, яъни Когон, Жондор, Ромитан, Олот, Вобкент, Бухоро тумани ва Бухоро шахрида Бухоро Давлат тиббиёт институти профессор – ўқитувчилари билан биргаликда қишлоқ аҳолиси ўртасида соғломлаштириш, аёллар репродуктив саломатлигини сақлаш, болалар соғлигини сақлаш ва болалар ўлимини камайтириш мақсадида профилактик кўрикларда иштирок этиб, Президентимизнинг № 1096, № 1144 қарорига асосан ҚВП лари қишлоқ фуқаролар йиғинларида аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзи, аёллар ва болалар соғлигини сақлаш, анемия ва бошқа касалликларнинг олдини олиш ва даволаш туғрисида маърузалар, давра суҳбатлари ўтказилиб келмоқдалар.
           Намунали ҚВП яратиш ва шакллантириш борасида Шофиркон туманида «Искогарэ», “Неккиши” ва “Жилвон” ҚВП ларида ташкилий - услубий ишлар ва аҳолини тиббий кўрикдан ўтказиб, даволаш профилактика ишлари олиб борилмоқда. 
           Даволаш ишлари борасида ВБКТТМнинг кардиология бўлимида фаолият кўрсатиб, амалиётга янгиликлар жорий этиш, беморларни даволаш ва амбулатор маслахат бериш, касалликлар тарихи ва ўлим тарихини тахлил қилиш, тақриз бериш, бўлимларда консилиумлар ўтказиш ва иштирок этиш, амалиётдаги врачлар учун амалий семинарлар ва маърузалар билан қатнашиб келмоқдалар. 

     

  • НАВРУЗОВА ШАКАР ИСТАМОВНА

    Болалар касалликлари ва неонатология кафедраси мудири

    Qo'shimcha ma'lumotlar:

    Бухоро Давлат тиббиёт институтида

    -1993-96 йилларда аспирантурани,

    -2000-2002 йилларда докторантурани ўтган.

    -2002 йилдан буён кафедра мудири лавозимида ишлаб келмоқда.

    -2009-2013 йилларда Тиббий педагогика ва олий хамширалик иши факультети декани лавозимида ишлади.

    -2003 йилда Россия Давлат Тиббиёт Университетида,

    -2006 ва 2013 йилларда Тошкент Медицина Академиясида,

    2010 йил март ойида Екатеринбург шахридаги Ураль Тиббиёт Академиясида «Педиатриянинг танланган саволлари» мавзуси буйича 144 соат  ўқув ишлари режасини масофадан укитиш оркали педагогик квалификациясини ошириш курсларида таҳсил олган. Умумий иш стажи- 25 йил, педагогик стаж-22 йил.

     2009 йилда республикамизда соглом авлодни камол топтириш ишида катта хисса қўшганлиги, оналик ва болалик тўғрисида алохида ғамхўрлик кўрсатганлиги учун давлатимизнинг “Соғлом авлод учун” II-даражали ордени билан мукофотланди.