moodle
e-edu
Nazorat va hisobot dasturi
Moodle qo'llanma
O'zbekiston OTMlar reytingi
Фото-галерея
  • “Жамоат саломатлиги,соғлиқни сақлашни бошқариш Умумий гигиена, фуқаро муҳофазаси ва ФМТХ” кафедраси

    Қобилова Г.А  кафедра мудири

     Кафедра 1992 йилдан ташкил қилиниб,кафедра мудири этиб, т.ф.н. доцент Абдуллаева Г.М, кейинроқ У.Х.Хасанов ва ассистентлик вазифасига Қаюмов Х.Н. Манасова И.С. Мирзаева М.Р, Файзуллаева Ф. Атаева Г.И, кейинчалик кафедрада Жумаева А.А,  Саломова Х.Ж, Расулов К.Р.лар Абдуллаева Г.М,  Мухторов М, Бадалов Х.Б, Смайлова Л.Ф, Тохиров М.К  таркиби билан ўқув услубий, амалий вазифаларни бошладилар. Кафедранинг илмий йўналишини:Бухоро вилоятида экологик вазиятни баҳолашда гигиеник омилларни аниқлаш, ахоли ўртасида касалликларнинг тарқалишининг тахлили, шаҳар ва  қишлоқларда болалар ва ўсмирларнинг жисмоний ривожланишини баҳолаш, бронхиал астма касаллигининг тахлили, соғломлаштириш тўғрисида кўрсатмалар ишлаб чиқиш бўйича илмий изланиш  ишлари йўлга қўйилган.Олинган маълумотлар, илмий мақолалар шаклида жами 313 та илмий мақола,дарслик 1та, наъмунавий ўқув дастури 2 та, ўқув қўлланма 3 та, услубий қўлланма 27 та, маъруза матни 102 та (ўзбек тилида), 102 та (рус тилида) чоп этилган. 1 докторлик ва 4 та номзодлик диссертацияси устида илмий изланиш Шарипова Н.С,, Жумаева З.Ж, Жумаева А.А, Қобилова Г.А ва Саломова Ҳ.Жлар томонидан амалга оширилмоқда.    .Хозирги даврда кафедра мудири Қобилова Г.А. т.ф.н. доцентлар Қаюмов Х.Н, Хасанов У.Х, катта уқитувчилар:т.ф.н.катта ўқитувчи Атаева М.А, Манасова И.С,  Саломова Х.Ж, Шарипова Н.С, ўқитувчилар: Жумаева З.Ж. Жумаева А.А,Ражабова Д. Б, Ширинова Х.Х.лар ишлаб келмоқдалар.Кафедрада ўқув, маърифий-маданий, таълим тарбия  ишларни олиб бориш учун компютер, принтер, Пелинг-800, Оверход диапроектори, ДП-5М, психрометр, анимометр, люксметр, барометр, ката-термометр, шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш муляжлари , шиналар, нафас йўлларини очиш мосламалари, сунъий нафас  бериш  учун Анбу халталари, кислород аппаратлари ва бошқа техник воситалар билан жихозланилган.Кафедрада қўйидаги интерфаол педагогиг  услублар: “мия хужуми, стол устидаги ручка, айлана стол, кучсиз халқа ” ва бошқа услублар кенг қўлланилади. Кафедрада Халокатлар тиббиёти ва  хаёт фаолияти хавфсизлиги дастури асосида шошилинч тиббий ёрдамга тайёрлаш ўқув маркази ташкил этилган. Ушбу марказда  врачлар малакасини ошириш, педагог  кадрларни малакасини ошириш хамда битирув курси талабаларига назарий хамда амалий дарслар олиб борилади. Кафедра ходимлари Г.А.Кобилова бошчилигида институт миқёсида режалаштирилган жамоа ишларига масъулият билан ёндашиб, миллий истиқлол ғояси ва мафкурасини ёшлар онгига сингдириш борасида фаол иш олиб бормоқдалар.

  • Кобилова Гулшан Абдурашидовна

    Жамоат саломатлиги,соғлиқни сақлашни бошқариш Умумий гигиена, фуқаро муҳофазаси ва ФМТХ кафедраси мудири

    Qo'shimcha ma'lumotlar:

    1968 йилда Бухоро шаҳрида туғилган

    1992 йилда Самарқанд Давлат тиббиёт институтини тугатган

    1997-2006 йиллар- Бухоро Давлат тиббиёт институти “Умумий амалиёт врачлари тайёрлаш” кафедраси ассистенти

    2006-2012 йиллар- Бухоро шаҳар 4-сон поликлиникаси бош врачи

    2012-2015 йиллар–Бухоро шаҳар ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси

    2015 йилдан - Бухоро Давлат тиббиёт институти“Ички касалликлар”кафедраси мудири

    2008 йилда “Оптимизация диагностики неинфекционных экстрагенитальных заболеваний среди женщин фертильного возраста” мавзусида тиббиёт фанлари номзоди илмий даражасини ҳимоя қилган. Илмий фаолияти давомида 20 дан ортиқ илмий мақола ва 30 дан ортиқ тезислар республика ва халқаро миқёсида чоп еттирган, 4 та ўқув-услубий қўлланма муаллифи.