moodle
e-edu
Nazorat va hisobot dasturi
Moodle qo'llanma
O'zbekiston OTMlar reytingi
Фото-галерея

Sharipov Oybek Safarovich

2012 yil 28 noyabrdan: Buxoro davlat tibbiyot instituti moliya va iqtisodiyot ishlari prorektori

Tug'ilgan yili: 27.07.1976

Tug'ilgan joyi: Buxoro viloyati

Ma'lumoti bo'yicha mutaxassisligi:Informatika va axborot texnologiyalari

Chet tillarini : rus til

email: bumi_info@edu.uz

Telefon: 223-39-58

Faks: 0(365)223-00-50

Qabul kunlari: Juma

  •   Qo'shimcha ma'lumotlar:

    1994-1996 yy. - Buxoro davlat tibbiyot instituti xo'jalik bo'limi ishchisi

    1996-1997 yy. - Buxoro davlat tibbiyot instituti xo'jalik bo'limi ta'minotchisi

    1997-1999 yy. - Buxoro davlat tibbiyot instituti hisobxona bo'limi material hisobchisi

    1999-2001 yy. - Buxoro davlat tibbiyot instituti bosh hisobchi muovini

    2001-2011 yy. - Buxoro davlat tibbiyot instituti bosh hisobchisi

    2011-2012 yy. - Buxoro davlat tibbiyot instituti moliya va iqtisodiyot ishlari prorektor vazifasini bajaruvchisi  

    2012-2012 yy. - Buxoro shahar hokimligi xuzuridagi madaniy markaz majmuini ko'kalamzorlashtirish, obodonlashtirish va saqlash deportamenti bosh hisobchisi

    2012 г. -h.v.    - Buxoro davlat tibbiyot instituti moliya va iqtisodiyot ishlari prorektori

  • 2017 йилда Бухоро давлат тиббиёт институтида молиявий йўналиш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида

    МАЪЛУМОТНОМА

    Бухоро давлат тиббиёт институтида жами 1598 нафар талаба таҳсил олади. Мавжуд бинолар 6 тани ташкил қилади, 5 та бино ўқув, 1 та бино талабалар турар жойи. Ўқув биноларда жами 125 та аудитория, 17 та лабораторияларда дарс жараёнлари олиб борилмоқда. Лаборатория ва ўқув хоналари замонавий компьютерлар ва видеопроектор, телевизорлар, тиббий асбоб-ускуналар электорн доска хамда стол, стул жихозлари билан жиҳозланган. Жорий йилда моддий техника базани ривожлантириш бўйича
    чора-тадбирлар режасига асосан, 12 комплект компьютерлар, 6 дона видеопроекторлар 20 дона телевизорлар сотиб олинди. Бундан ташқари, бўлим ва кафедралар учун мебеллар, стол стуллар сотиб олинди, жумладан 120 дона столлар, 400 дона изо стуллар, 50 дона кийим шкафлари мебеллар сотиб олинди. Профессор-ўқитувчилар томонидан талабаларга билим ўргатиш жараёнларини кузатиш ҳамда замон талабларидан келиб чиқиб барча ўқув аудиториялари ва ўқув хоналарига видео камералар ва мониторлар ўрнатилди. Талабалар турар жойи учун 800 комплект юмшоқ кўрпа тўшак ҳамда 200 дона плетлар сотиб олинди .

    Институтда 400 ўринга мўлжалланган 1 та талабалар турар жойи мавжуд бўлиб, бугунги кунда 385 нафар талаба истиқомад қилади. Бинода кутубхона, ўқув зали, дам олиш хоналари, ота-оналар учун хоналар, маънавият хонаси, ошхона, спорт зали фаолият кўрсатиб келмоқда. Шунингдек, талабаларнинг ўқиш ва бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари таъминлаш мақсадида 10 дона замонавий LCD телевизорлари, 8 дона музлатгич, 24 дона газ плиталари, ва 6 дона кир ювиш машиналари ҳамда мебель ва жиҳозлар сотиб олинди.Бинони иссиқ сув билан таъминлаш мақсадида барча қаватларда “АРИСТОН” сув иситгичлари ўрнатилди. Талабалар турар жойи биноси каридорлари, ювиниш ва чўмилиш хоналари, овқатланиши хоналари ошхона ва хожатхоналар жорий таъмирлашдди. Сантехника жиҳозлари ҳам замон талабларига жавоб берадиган даражада янгиланди .


    Институт ҳудуди ва унинг атрофларида хавфсизликни таъминлаш мақсадида барча кириш жойларида, жумладан бош маъмурий, биология, морфология, стоматология уқув маркази биноларида ҳамда талабалар турар жойида видеокузатув мосламалари ўрнатилди, бундан ташқари, дарс жараёнларини назорат қилиш мақсадада бош маъмурий, морфалогия ва биология бинолари хамда клиникалардаги ўқув аудиторияларига замонавий овозли видео камералар ўрнатилди.
    Шунингдек, бинолар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида худуд 75 мерт майдон профнастил панжара билан ўралди. Стоматология ўқув марказидаги фантом ўқув хонаси ва коридорлари лойиҳа смета ҳужжатлари асосида замонавий ва жаҳон стандартларига мос ва жавоб берадиган, шунингдек энг ривожланган мамлакатлардаги стоматология йўналишидаги ўқув юртлари билан рақобатлаша оладиган даражада жиҳозланиб юртимиз ва хорижда ишлаб чиқарилагн тиббий ускуналар билан жиҳозланди.

    Институтда куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, янги ўқув йилига тайёргарлик ишлари олиб борилди. Жумладан, қозонхоналар морфология ва биология биноларининг кириш фаеэлари, қаватларга чиқиш йўлаклари жорий таъмирланди. 2017 йилги қабул жараёнлари учун биноларда жорий таъмирлаш, ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. Бинолардаги барча ўқув хоналари аудиториялар ва лабораториялар тўлиқ жорий таъмирлади хамда керакли жихозлар билан талаб даражасида жихозланди.