moodle
e-edu
Nazorat va hisobot dasturi
Moodle qo'llanma
O'zbekiston OTMlar reytingi
Фото-галерея

Talabalar turar joyi

Бухоро давлат тиббиёт институти Талабалар турар жойида истиқомат қилиш учун

ШАРТНОМА 

Бухоро шаҳри                                                           “___”  ________2017 йил

 

Бир томон БухДТИ ректори Т.А.Аскаров, иккинчи томондан                                                  _______________________________________________факультети              курс        

талабаси   ______________________________________________________ ўртасида қуйидаги шартнома тузилди  

I.Талабанинг мажбуриятлари.

1.1   Талабалар турар жойида яшаш мақсадида хона олиш учун зарур бўлган ҳужжатларни расмийлаштириш (факультет декани ёки маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор номига ариза, паспорт нусхасини илова қилади, паспорт столига ҳисобга қўйиш, махсус рухсатнома олиш).

1.2   Ўзи учун ажратилган хонага жойлашиш;

1.3.  Яшаш хонасидаги барча ётоқ анжомларини бино мудиридан тўғри қабул қилиб олиш;

1.4.  Ўзига ажратилган хонада ўрнатилган ички тартиб-қоидаларга риоя қилган ҳолда яшаш, айниқса чегараланган вақтдан кейин ташқарига кириб-чиқмаслик;

 1.5  Талабалар турар жойи биноларидаги маданий-маиший жиҳозлардан фойдаланиш;

1.6.  Талабалар турар жойида ўтказиладиган оммавий-маданий, спорт ва тарбиявий тадбирларда иштирок этиш;

 1.7.  Яратилган шарт-шароитлар бўйича университет маъмуриятига таклифлар билан чиқиш;

 1.8.   Талабалар кенгашининг аъзоларини сайлаш ва унга сайланиш;

 1.9. Талабаларнинг яшаш хоналарига университет ишчи-хизматчилари, бегоналар, талаба ва магистрларнинг оила аъзоларини жойлаштириш қатъиян ман қилинади.

1.10.   Маъмурият билан тузилган ўзаро масъулият тўғрисидаги шартнома қоидаларига риоя қилиш, навбатчилик жадвалига биноан хоналарда, қават ва кириш жойларида навбатчилик қилиш, дам олиш жойларида намунали тозаликни таъминлаш;

1.11.   Электр асбобларидан унумли фойдаланиш ва техника хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш, яшаб турган хона  ва умумий фойдаланиш жойларини ҳар доим саранжом тутиш;

1.12.  Хонадошлар ҳамда талабалар турар жойида яшаётган талабалар билан самимий ва аҳил муносабатда бўлиш;

1.13.  Қават сардорлари, талабалар кенгаши раиси топшириқларини бажариш;

1.14.   Талабалар турар жойи ва хонадаги мавжуд ҳамма жиҳозларни (шифонер, кроват, тумбочка, стол, стул, ва ҳ.к) намунавий даражада тутиш;

1.15.    Умумий фойдаланиш жойларига ўрнатилган ёриткичлар, электр плиталарини эҳтиёт қилиш, ювиниш хонаси, ошхона ҳамда маънавият ва маърифат хоналари жиҳозларидан тўғри фойдаланиш;

1.16   Электр ва газ плиталаридан тежаб фойдаланиш, қўлбола электр иситгич асбобларидан фойдаланмаслик;

1.17.  Жадвал бўйича навбатчилик қилиш, белгиланган муддатда қаватни ҳамда умумий фойдаланиш жойларини (Ҳожатхона, ювиниш хоналари , овқат пишириш хонаси ва бошқа) тозалаш, маиший чиқиндиларни махсус белгиланган жойларга ўз вақтида чиқариб ташлаш;

1.18. Талабалар турар жойида ўтказиладиган ҳашар, кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ишларида мунтазам, фаол қатнашиш;

1.19.  Талабалар турар жойларидаги яшаш хоналари ва залларда махсус оёқ кийими (тапочкаларда) юриш

1.20.   Талабалар турар жойи бошқарув раисининг рухсатисиз бир хонадан иккинчи хонага кўчиб ўтиш, яшаш хонасида кир ювиш мумкин эмас;

1.21.  Деворларга турли расмлар чизиш, ҳар хил қоғозлар ёпиштириш мумкин эмас;

1.22.  Овоз чиқарувчи қурилмалар овозини хона ташқарисидан юқори эшитилиши, юқори овозда ашула айтиш ва мусиқа асбобларини чалиш мумкин эмас;

1.23.   Спиртли ичимликлар, сигарет чекиш ва гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш, сақлаш, сотиш тақиқланади.

1.24.  Талабалар турар жойида раҳбариятнинг рухсатисиз ҳар хил базм ва кечалар ўтказиш тақиқланади;

1.25. 1-4- бино ётоқхоналари замон талабларига жавоб берганлиги ва таъмирдан чиққанлиги  учун   талабаларнинг турар жойига яшаш  тўлов миқдори ойига энг кам ойлик иш ҳаққининг 33% (30204 сўм) миқдорида белгиланади. 5-6-7- бинолар учун эса тўлов миқдори 2013-2014- ўқув  йили давомида 170000 сўм белгиланади. Белгиланган ётоқ пули тўловларини университет хазинасига ўз вақтида топширишлари лозим.

II  Маъмуриятнинг вазифалари

2.1.  Ўқув йили бошидан талабани ётоқхона ва ётоқ анжомлари билан таъминлаш.

2.2.  Талабанинг яшаши учун барча шароитларни яратиш.(иситиш системалари ҳолати, иссиқ-совуқ сув, газ, ёруғлик билан таъминлаш).

2.3.  Талабалар турар жойида санитария ва гигиена қоидаларига риоя этилишини таъминлаш;

2.4. Талабалар турар жойида    ўтказиладиган тадбирлар ва маданий-оммавий ишларни ҳамда спорт мусобақаларини ўтказишни таъминлаш;

2.5.  Талабалар турар жойида яшовчилар ҳолидан хабардор бўлиш, назорат қилиш ва унга ёрдам бериш;

2.6.  Факультет маъмурияти томонидан белгиланган навбатчи ўқитувчилар фаолиятини назорат қилиш;

2.7. Тиббиёт хоналарини ташкил этиш.

III.Алоҳида шартлар

3.1. Мазкур шартномани, яъни мажбуриятларни бажармаган талаба билан шартнома тўхтатилади ва талабалар турар жойидан зудлик билан чиқарилади.

3.2. Талабалар турар жойи ички тартиб қоидаларини  бузганларга нисбатан қуйидаги чоралар қўлланилади:

- огоҳлантирилади;

- талабаларнинг ота-онаси билан суҳбат ўтказилади;

- ҳайфсан эълон қилинади;

- талабалар уйидан чиқарилади;

- таълим муассасаси ректорига талаба ёки ўқувчилар сафидан чиқариш бўйича таклиф киритилади;

- талабалар ўз турар жойларида фойдаланиб келаётган мол-мулкка бевосита етказилган ҳақиқий зарарни, агар зарар уни бартараф этиш мумкин бўлмаган кучлар, нореал хўжалик таваккалчилиги оқибатида охирги зарурат ёки зарурий мудофаа натижасида келиб чиққан бўлмаса тўлаши шарт.

 

Бух ДТИ ректори                                                         Талаба ______________

 

__________________     Т.А.Аскаров                                             имзо                 

               Имзо

                                             

Ушбу Низом БухДТИ нинг 2013 йил 22августда

 бўлиб ўтган Илмий Кенгашида тасдиқланган.