moodle
Elektron jurnal
Nazorat va hisobot
Moodle qo'llanma
O'zbekiston OTMlar reytingi
Фото-галерея
  • Бухоро давлат тиббиёт институтининг Талабалар кадрлар бўлими  1991 йил ташкил топган этилган. Бўлимда ўқишга кирган талабалар ҳужжатлари қабул қилиниб, ўқишни битиргунларига қадар ва ундан сўнг яна 3 йил мобайнида бўлимда махсус сейфларда сақланади.

    Деканатлар томонидан чиқарилган буйруқлар, фармойишлар, талабалар кадрлар бўлими томонидан тайёрланадиган буйруқдан кўчирмалар доимий талабалар йиғма жилдига қуйилади. Йиғма жилд таркибига талаба аризаси, талаба дипломи ёки аттестати, ДТМ титул варағи, 3х4 расм, паспорт нусхаси, буйруқлардан кўчирмалар, ҳарбий тавсиянома ва бошқа ҳужжатлар талаба шахсий йиғма жилдида сақланади ва иш режага мувофик архивга топширилади.

    2017-2018 ўқув йилида 303 нафар талаба 1-курсга талабаликка қабул қилинди. 149 нафар давлат гранти асосида, 3 нафар талаба олимпиада ғолиби, 151 нафар талаба тўлов шартнома асосида ўқишга қабул қилинди.

    Жумладан:

                Даволаш иши факультети 120 та - 95 та давлат гранти, 25 та тўлов шартнома,

                Педиатрия иши факультети 31 та – 16 та давлат гранти, 15 та тўлов шартнома,

                Стоматология факультети 77 та – 7 та давлат гранти, 70 та тўлов шартнома,

                Тиббий педагогика факультети 30 та – 10 та давлат гранти, 20 та тўлов шартнома.

             Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 25 августдаги 8-7-3/963-сонли хатига мувофиқ Украина Республикаси, Россия Федерациясидан Бухоро давлат тиббиёт институтига даволаш факультетига  22 нафар, стоматология факультетига 15 нафар ўқишини талаба кўчиришга рухсат этилган ва ҳозирда бўлим талабалар ҳужжатларини қабул қилиш билан шуғулланмоқда.

    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сонли қарорининг 3-боб 3-иловаси билан тасдиқланган «Олий таълим муассасалари талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисида»ги Низомга асосан Бухоро давлат тиббиёт институтидан Тошкент тиббиёт академиясига 2 нафар, Тошкент давлат Стоматология институтига 13 нафар, ТТА Урганч филилалига 1 нафар, Самарқанд давлат тиббиёт институтига 13 нафар, Андижон давлат тиббиёт институтига 10 нафар талаба ўқишини кўчирди.

    2017-2018 ўқув йилида 7 нафар талаба ўқишини кўчириш ва қайта тиклаш учун ректор номига ариза билан мурожаат қилиб, кўчириш ва қайта тиклаш комиссияси томонидан тегишли факультет ва курсларга қайта тикландилар.    

  • Ҳаққулов Шухрат Юсупович

    Кадрлар бўлими бошлиғи

    Туғилган йили: 19.02.1981

    Тамомлаган:2005 й. Тошкент молия институти (кундузги)

    2002-2003 йй. - Бухоро вилояти Жондор туман ҳоқимлиги Молия бўлимининг 1-тоифали иқтисодчиси

    2003-2006 йй. – Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Бухоро вилоятида Назорат-тафтиш

    бошқармаси “Ташкилий услубиёт” бўлими ассосий фаолият бўйича инспектор

    2006-2012 йй. – Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Бухоро вилоятидаги Назорат-тафтиш

    бошқармасида “Бюджет интизомига риоя этилишини назорат қилиш” бўлими 1-тоифали назоратчи-тафтишчиси

    2013-2016 йй. – Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Бухоро вилоятидаги Назорат-тафтиш

    бошқармасида “Бюджет интизомига риоя этилишини назорат қилиш” бўлими 1-тоифали назоратчи-тафтишчиси     

    2016-2017 йй. - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Бухоро вилоятидаги Назорат-тафтиш

    бошқармасида “Бжджет интизомига риоя этилишини назорат қилиш” бўлими бош назоратчи тафтишчиси

    2017 й ҳ.в - Бухоро давлат тиббиёт институти кадрлар бўлими бошлиғи