moodle
e-edu
Moodle qo'llanma
O'zbekiston OTMlar reytingi
Фото-галерея
  • ТИББИЙ ПЕДАГОГИКА ва ОЛИЙ ҲАМШИРАЛИК ИШИ ФАКУЛЬТЕТИ

     Ўзбекистон Республикаси Согликни Саклаш тизимини юкори малакали, хозирги замон  талабларига жавоб берадиган,  танланган касби буйича  ижодий фаолиятга тайёр тиббиёт ходимларини  етиштириш максадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг  1998 йил 10 ноябр Фармонига асосан   Бухоро тиббиёт институти  даволаш факультети таркибида 1999 йил сентябрдан «Олий  хамширалик иши» бўлими ташкил этилди.

    Ўрта маълумотли ҳамширалик курсини тугатганлар умумий қоидаларга биноан  ушбу йўналишга қабул килинади. Ўқиш муддати 3 йил бўлиб, факультетни тугатган талабалар Соғликни Сақлаш тизимининг  мураккаб иш жараёни бўлган бўлимларга, тиббиёт коллежларига  ишга юборилади.

    Ўзбекистон  Республикаси Вазирлар Махкамасининг  2001 йил 12 июнь  250-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси  Соғликни Сақлаш Вазирлигининг 2001 йил 15 июнь 271-сонли буйруғи асосида 2001 ўкув йилидан бошлаб тиббий педагогика йўналиши иш фаолиятини бошлади.

    Йўналишда ўкиш муддати 7 йил. Тиббий педагогика факультетини битирган талабаларига  умумий амалиёт шифокори, педагог мутахассислиги бўйича диплом берилади, улар белгиланган тартибда  ҚВПларда, тиббиёт коллежларида, шунингдек ходимлар малакасини ошириш, кайта тайёрлаш курсларида  ишлашлари мумкин.   

             Институт ректорининг 2007 йил 5 ноябрдаги 57/1-1-сонли буйруғига асосан Тиббий педагогика ва ОХИ факультети ташкил этилди. Факультет декани этиб Н.Х.Вохидов тайинланди. 2009-2012 йилгача факультетни тиббиёт фанлари доктори Ш.И.Наврузова, 2012-2014 йилларда доцент Н.Ҳ.Вохидов бошқарган. Ҳозирги кунда факультетни  доцент У.И.Нуров бошқариб келмоқда.

    Факультетда 15 нафар профессор, 85 нафардан ортиқ фан номзоди ва доцентлар фаолият кўрсатади. Факультетда 2 нафар декан муовини, 1 нафар услубчи ва   котиба ишламоқда.

    Dekanat xodimlari:

    Факультет декани: Нуров Убайдулло Ибодуллаквич

    тел: +998912425353

    Ўқув ишлари бўйича декан муовини:  Қўчқоров Умид Илёсович

    тел: +998941291321

     Маънавият ва маърифат ишлари бўйича декан муовини: Ахмедова Зебинисо Азизовна

    тел: +998939699049

     Факультет услубчиси: Курбанова Нодира Исомитдиновна

    тел: +998936200111

     Факультет котибаси: Мухаммедова Азиза Абдурахмоновна

    тел: +998906350402

    Тиббий педагогика  факультетида 

    2010-2011 ўқув йилида – 18 нафар 

    2011-2012 ўқув йилида – 20 нафар 

    2012-2013 ўқув йилида – 25 нафар 

    2013-2014 ўқув йилида – 44 нафар 

    2014-2015 ўқув йилида – 25 нафар

    2015-2016 ўқув йилида – 27 нафар

    2016-2017 ўқув йилида –   27 нафар 

    2017-2018 ўқув йилида –  10 нафар талаба давлат гранти асосида қабул қилинган.

    Олий ҳамширалик иши факультетида

    2010-2011 ўқув йилида –  30 нафар 

    2011-2012 ўқув йилида – 37 нафар 

    2012-2013 ўқув йилида – 37 нафар 

    2013-2014 ўқув йилида – 38 нафар 

    2014-2015 ўқув йилида – 40 нафар

    2015-2016 ўқув йилида – 29 нафар

    2016-2017 ўқув йилида – 60 нафар 

    2017-2018 ўқув йилида – 23 нафар талаба давлат гранти асосида қабул қилинган.

     

    Ҳозирда факультетда 321 нафар талаба тахсил олмокда.

  • Нуров Убайдулло Ибодуллаевич

    2012 yil 6 noyabrdan: Buxoro davlat tibbiyot institutining davolash fakulteti dekani

    Туғилган йили: 14.10.1958

    Туғилган жойи: Бухоро вилояти, Шофиркон тумани

    Маълумоти бўйича мутахассислиги: педиатрия иши

    Илмий даражаси: тиббиёт фанлари номзоди

    Илмий унвони: доцент

    Чет тилларини билиши: рус тили

    email: bumi_info@edu.uz

    Telefon:

    Faks: 0(365)223-00-50

    Qabul kunlari:

    Qo'shimcha ma'lumotlar:

    1980-1986 йй. - Ўрта Осиё педиатрия тиббиёт институти талабаси

    1986-1987 йй. - Бухоро вилоят болалар касалхонаси врач-интерни

    1987-1993 йй. - Бухоро шаҳар болалар поликлиникаси врач-оториноларингологи

    1993-1996 йй. - Бухоро давлат тиббиёт институти оториноларингология мутахассислиги аспиранти

    1996-1997 йй. - Бухоро давлат тиббиёт институти қулоқ, томоқ, бурун касалликлари кафедраси ассистенти

    1997-1999 йй. - Бухоро давлат тиббиёт институти қулоқ, томоқ, бурун касалликлари кафедраси катта ўқитувчиси

    1999-2002 йй. - Бухоро давлат тиббиёт институти қулоқ, томоқ, бурун касалликлари мутахассислиги докторанти

    2002-2004 йй. - Бухоро давлат тиббиёт институти ЛОР касалликлари ва офтальмология кафедраси доценти

    2004-2009 йй. - Бухоро давлат тиббиёт институти стоматология факультети декани (ўриндошлик асосида ЛОР касалликлари ва офтальмология кафедраси доценти)

    2009-2013 йй. - Бухоро давлат тиббиёт институти ЛОР касалликлари ва офтальмология кафедраси доценти

    2013-2014 йй. - Бухоро давлат тиббиёт институти ЛОР касалликлари ва офтальмология кафедраси мудири

    2014 й- ҳ.в. - Бухоро давлат тиббиёт институти тиббий педагогика ва олий ҳамширалик иши” факультети

  • Факультет таркибида 8 та кафедра  мавжуд.

    1. Юқумли касалликлар, эпидемиология ва тери-таносил касалликлари кафедраси.

    2. Ички касалликлар пропедевтикаси, клиник фармакология ва Олий ҳамширалик иши кафедраси

    3. Жамоат саломатлиги, соғлиқни сақлашни ташкил этиш.Гигиена. тиббий экология кафедраси.

    4. Акушерлик ва гинекология кафедраси.

    5. Оториноларингология, онкология, рентген радиология ва офтальмология кафедраси.

    6. Факультет ва госпитал хирургия, урология кафедраси.

    7. Ижтимоий фанлар ва педагогика, психология кафедраси.

    8. Тиббий кимё. Биокимё кафедраси.

  • Тиббий педагогика ва олий ҳамширалик иши факультети фаолияти.

    Факультет тасдиқланган иш режа асосида ишлаб, кафедралардаги профессор-ўқитувчиларнинг ўтган ўқув йили рейтингини баҳолаб боради.

    Кафедраларнинг янги ўқув йили учун ўқув-услубий, ташкилий ва маънавий-маърифий ишларини режаларини тасдиқлайди.

    Байрамларни тантанали нишонлаш вилоят ва шаҳар миқёсида ўтказиладиган тадбирларга талабалар иштирокини таъминлайди.

    Электрон деканат ва электрон журналлар учун зарур ҳужжатлар базасини яратади.

     Талабалар турар жойи ва кафедраларни янги ўқув йилига тайёрлаш ҳамда талабаларни жойлаштириш масалаларни ҳал қилади ва ҳафтанинг 5 кунида талабалар ўртасида маънавий-маърифий тарғибот ишлари олиб борилади.

    Институт ҳудуди ва шаҳарда ажратилган ҳудудларда ободонлаштириш ишларига фаол иштирок