Rektor: A.Sh.Inoyatov

Virtual qabulxonasi
moodle
e-edu
Moodle qo'llanma
O'zbekiston OTMlar reytingi
Фото-галерея

ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАР БЎЛИМИ

«Халқаро алоқалар» бўлими бошлиғи

Джалилова Зарнигор Обидовна

Қабул вақти: Сешанба - Жума, 15:00 - 17:00

Телефон: (0365)2230050

Е-маил: dj_susan@mail.ru

 

Халқаро алоқаларни кучайтириш орқали БухДТИда юқори сифатли таълим ва замонавий ўқув жараёнини ташкил этишда ва БухДТИни Республика олий ўқув юртлари орасида етакчилар қаторидан ўрин олишда кўмаклашиш.

 Ҳалқаро алоқалар бўлими институтнингнинг хорижий олий таълим муассасалари, илмий тадқиқот марказлари ва малака ошириш институтлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, энг сўнгги ўқув ва илмий тажрибаларни ўрганиш ва уларни таълимга тадбиқ этиш, талаба ва ўқитувчи ходимларни дунёнинг нуфузли таълим муассасаларида тажриба орттириб қайтиши каби ташкилий ишларни мувофиқлаштириш ва бошқарувчи бўлимдир. Бу эса пировардида таълим сифатини оширишга хизмат қилади. Шу билан бирга бўлим институтда ҳалқаро алоқаларни ривожлантиришга, кадрлар тайёрлаш жараёнини такомиллаштириш ҳамда ўқув - услубий ва илмий тадқиқот ишларида жаҳон тажрибасидан самарали фойдаланиш мақсадида ташкил қилинган.

Халқаро алоқалар бўлимининг вазифалари:

- Институт билан хорижий олий ўқув юртлари ва илмий тадқиқот марказлари ўртасида ўрнатилаётган алоқаларни шартнома, меморандум, баённома, келишув асосида белгиланган тартибларга мувофиқ расмийлаштириш ва бажарилишини назорат қилиш;

- Институтга ташриф буюрувчи хорижий мутахассислар, академик ходимлар ва ҳамкор вакилларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш;

- Таълимни ривожлантиришга қаратилган хорижий сармояларни жалб этиш;

- Институт илимий тадқиқотчилари, стажёр - тадқиқотчи - изланувчиларни, профессор ва ўқитувчи ҳодимлари, талабалари учун таълим грантлари ва илмий тадқиқодлари учун фонд маблағларини олиш учун танловда иштирок этишларига кўмак бериш ва уларни мувофиқлаштириш;

- Институт ўқитувчи ҳодимлари, тадқиқотчилари, стажёр - тадқиқотчи - изланувчиларни, катта илмий ҳодимларни чет эл хизмат сафарларига боришлари учун ҳужжатларни расмийлаштиришда кўмак бериш ва мувофиқлаштириш;

- Институт профессор ўқитувчилари ва илмий тадқиқодчилари (стажёр - тадқиқотчи - изланувчиларни)нинг илмий салоҳиятини ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг "ИСТЕДОД” жамғармаси ва бошқа ҳалқаро ташкилот ва таълим фондлари танловларига тавсия этиш;

- Ўзбекистонда аккредитатсиядан ўтган дипломатик корпус вакиллари билан муносабатларни ўрнатиш ва ривожлантириш.

Халқаро алоқаларнинг устувор йўналишлари:

- Институт профессор - ўқитувчилари, стажёр - тадқиқотчи-изланувчилар ва талабалар малакасини ошириш;

- таълим жараёнига янги педагогик технологияларни тадбиқ қилиш;

- хорижнинг нуфузли олий та`лим муассасалари билан ҳамкорлик о`рнатиш;

- халқаро грант ва дастурларда иштирок этиб, хорижий сармояларни жалб қилиш;

- хорижий ОТМлардан йўналишлар бўйича мутахассисларни маъруза ўқиш учун таклиф қилиш;

- имзоланган шартномалар доирасида турли муддатли хорижий сафарлар ташкил этиш;

- хорижий ҳамкор ОТМлар билан биргаликда илмий - амалий конференсиялар, семинарлар ва форумлар ташкил қилиш;

- Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган элчихона ва ваколатхоналар билан таълим соҳасида дўстона алоқалар ўрнатиш ва бошқалар.